Tasdiqlayman” O’quv ishlari bo’yicha direktor o’rinbosari : Isabayeva N



Download 260 Kb.
bet1/11
Sana21.02.2022
Hajmi260 Kb.
#76634
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Babayeva uchun ma`ruza matni


O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim Vazirligi


O’RTA MAXSUS KASB -HUNAR TA’LIMI MARKAZI


Namangan viloyati xokimligining o’rta maxsus, kasb-hunar ta’limi hududiy boshqarmasi
__________________________________________________________

TASDIQLAYMAN”


O’quv ishlari bo’yicha direktor o’rinbosari : ________ Isabayeva N
BIZNES AVA TADBRKORLIK ASOSLARI FANI BO’YICHA
Maruza mati

Tuzuvchilar:


Babayeva Yoqutxon
Ijtimoiy fanlar kafedrasi
tomonidan tasdiqlashga tavsiya etilgan
kafedrasi mudiri : ____ Mullaboyev N


Мавзу: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик


РЕЖА:

  1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари

2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш йўналишлари
3. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни жaдaл ривoжлaнтириш – мамлакатимизда иқтисoдий ўсишни таъминлaш, янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш, aҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишнинг муҳим омили
4. Ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилишнинг зарурлиги ва аҳамияти


1. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг моҳияти ва шакллари
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларидан бошлаб, жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтириб, шу асосда одамларда мулкдорлик туйғусини уйғотишга жиддий эътибор қаратилди.
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари эркин фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусан, бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, юқори ликвидли маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни очиқ биржа савдоларида сотишни ташкил этиш, янги тузилаётган тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишни осонлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлашга доир қарорлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга кенг имкониятлар очиб берди.
Кичик бизнеснинг равнақ топишини рағбатлантириш ва тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида давлат бошқарув органлари билан бир қаторда нодавлат ва халқаро ташкилотлар ҳам фаолият олиб бормоқда. Улар кичик корхоналар ва якка тадбиркорларга амалий ёрдам бериш, жамиятда тадбиркорлик ҳаракатини кенгайтириш ҳамда ривожланишини қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Тадбиркор ва ишбилармонларнинг бунёдкорлик ҳаракатлари мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ажралмас қисми сифатида ўзининг ижобий самарасини бера бошлади. Энг асосийси – сўнгги йилларда иқтисодий ўсиш суръатлари барқарор тус олди. Эркин иқтисодиётнинг синалган тамойилларига изчил амал қилиниши натижасида тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти ошди. Пировардида, кичик бизнеснинг шакллари кенгайиб, аҳолининг мулкка эгалик туйғуси уйғона бошлади. Бу ҳол кичик ва ўрта мулкдорлар синфининг шаклланишига кенг йўл очиб бермоқда.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, уларнинг фаолияти ҳақида гапирганда, ушбу субъектлар фаолият олиб бораётган муҳит – иқтисодий, ижтимоий ва қонуний тизим муҳим аҳамиятга эга. Яъни, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун маълум иқтисодий зона мамлакат мисолида олинадиган бўлса, шу мамлакатда ушбу фаолият билан шуғулланишнинг қонуний асослари қай даражада йўлга қўйилган ва у амалиётда қандай ишламоқда; мамлакатда кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун иқтисодий имкониятлар мавжудми, ушбу фаолият турлари билан шуғулланишнинг ижтимоий жиҳатлари ўзида нималарни мужассам этади, деган саволлар туғилиши табиий. Шундай экан, юқоридаги факторларни ўз ичига олувчи Ўзбекистондаги кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини ўрганиш ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш ушбу соҳани янада чуқурроқ ўрганиш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-боб 53-моддасида “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин”, деб ёзилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 18-моддасида ҳар бир фуқаро мулкка эгалик қилиш, мулкни мерос қолдириш, банкларда омонатларга эга бўлиш, тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги ва қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлар билан шуғулланиш, ёлланган меҳнатдан фойдаланиш, юридик шахсларни ташкил қилиш, савдо қилиш ва мажбуриятларда иштирок этиш, келтирилган зарарни қоплашни талаб қилиш, иш фаолиятини танлаш ва бошқа ҳуқуқларга эгадир деб кўрсатилган.
Демак, юқорида келтирилганларга асосланиб айтиш мумкинки, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш қонун билан белгилаб қўйилган.
Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда асосий қонуний ҳужжат — 2000 йил 25 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни хизмат қилади. Ушбу Қонуннинг асосий вазифаси фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг 3-моддасига кўра, “Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият” деб кўрсатилган. Демак, ушбу таърифга асосан, тадбиркорликда 4та асосий тушунча муҳим ўрин эгаллайди, яъни — таваккалчилик, мулкий жавобгарлик, даромад олиш ва қонунда ман этилмаган ташаббускор фаолиятдир.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари деб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга айтилади. Кичик тадбиркорлик субъектларига эса, якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар киради.
Якка тартибдаги тадбиркорлик — юридик шахс ташкил этмагани ҳолда жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши назарда тутилади. Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан ходимларни ёллаш, ҳуқуқсиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади. Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунларда, никоҳ шартномаси ёки эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эр (хотин)нинг розилиги талаб қилинади.
Микрофирмаларга:
— ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши;
— хизмат кўрсатиш соҳасида ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши;
— улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган корхоналар киради.
Кичик корхоналарга эса:
— енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;
— машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат, ишлаб чиқариш соҳаларида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;
— фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларида, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган корхоналар киради.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ушбу секторнинг миллий иқтисодиётдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ҳамда самарадорлигини оширишга йўналтирилмоқда. Ушбу ислоҳотлар қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
— тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тизимини осонлаштириш ва рўйхатга олиш муддати ҳамда харажатларини камайтириш;
— тадбиркорлик субъектларининг маълум бир фаолият билан шуғулланишлари учун бериладиган рухсатнома ва лицензиялар олиш тизимини такомиллаштириш;
— кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш, яъни солиқ юкини камайтириш ва солиқ тўлашнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш;
— кичик бизнес субъектларини текшириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар;
— молиявий институтлар ва кичик бизнес субъектларининг ўзаро муносабатлари;
— кичик бизнес субъектларининг ташқи иқтисодий операцияларида (экспорт ва импорт) фаол иштирок этишини таъминлаш;
— кичик корхоналарда кадрлар сиёсатини такомиллаштириш;
— кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда нодавлат ташкилотларнинг ролини ошириш ва бошқалар.
Шаклланаётган бозор иқтисодиётининг муҳим белгиси хусусий бизнес ва тадбиркорликдан иборат бўлиб, унинг эркин ривожланиши миллий иқтисодиёт тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат иқтисодиёти ҳамда жамият тараққиётида муҳим ўрин тутади. Унинг афзаллиги бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчанлиги, кам маблағ талаб этиши, янгиликларни тез жорий этиш ва тарқатиш имкониятларига эгалигида намоён бўлади. Шу боисдан, кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯИМдаги улуши Буюк Британияда 50-53%, Францияда 55-62%, АҚШда 50-52%, Японияда 52-55%ни ташкил этади. Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда кичик бизнес соҳасида иш билан банд аҳолининг 50-70%, ҳатто 80%га яқини фаолият юритади.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга моликдир. Бу борада Президент И.А.Каримов «Кичик бизнес жамиятда ҳам, иқтисодиётда ҳам сиёсий вазиятни мўътадиллаштиришга ёрдам берадиган ўрта тадбиркорлар синфининг пайдо бўлиши демакдир. Бу республика бозорини зарур истеъмол товарлари ва хизматлари билан бойитишдир. Бу янги иш ўринларидир»,- деб бежиз таъкидламаган. Юртбошимизнинг ушбу сўзларидан кўриниб турибдики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ўрта мулкдорлар табақасининг қарор топиши мамлакатда амалга оширилаётган демократик, иқтисодий ислоҳотларни орқага қайтариш имкониятларини бартараф этиш кафолатининг яратилишини, кишиларда ўз ишига масъулият билан ёндашишни таркиб топтиради. Натижада кишиларда меҳнатга қизиқиш, манфаатдорлик ва фаоллик ортади.
Миллий иқтисодиётда рўйхатга олинган хўжалик субъектлари сони 1996 йилда 146 минг, 1999 йилда 178,3 минг, 2008 йил 1 январь ҳолатига 483,7 минг, фаолият юритаётганлар сони эса 400 мингни ташкил этди. Шу даврда уларнинг сони 2 баробардан кўпга ўсди. (1.1-расм).


Download 260 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish