ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЙОДНИНГ 5% СПИРТЛИ ЭРИТМАСИ
SOLUTIO IODI SPIRITUOSA 5%
Препаратнинг савдо номи: Йоднинг 5% спиртли эритмаси.
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Йод, этанол.
Дори шакли: 5% спиртли эритма.
Таркиби:
Йод – 50 г,
Калий йодиди – 20 г,
Тозаланган сув ва 96% тиббий этил спирти – тенг 1 литргача.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Сиртга қўлланганда антисептик, таъсирловчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганда қалқонсимон безлар фаолиятига таъсир кўрсатади, диссимиляция, фибринолиз жараёнларини кучайтиради, липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади, қон ивиши тезлигини секинлаштиради, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади. Сифилитик тугунларда йодни тўпланиши уларни юмшаши ва сўрилишига ёрдам беради. Лекин туберкулёз ўчоқларида йодни тўпланиши яллиғланиш жараёнини кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Шикастланмаган тери орқали осон сўрилади. Қалқонсимон безида тўпланади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Организмдан асосан буйрак, қисман меъда-ичак йўллари, тер ва сут безлари орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Сиртга: Терининг инфекцион - яллиғланишли шикастланишлари, жароҳатлар, яралар, миалгия, трофик ва варикоз яралар, инфекцияланган куйишлар, янги I ва II даражали термик ва кимёвий куйишларда қўлланилади. Маҳаллий: тонзилитлар, ларингитлар. Ичга: атеросклероз, нафас йўлларининг сурункали яллиғланиш касалликларида ишлатилади.
Қўллаш усули ва дозаси
Сиртга – препаратнинг эритмаси билан хўлланган пахта тампон билан терининг шикастланган соҳасига ишлов берилади ёки “йодли сетка” қилинади. Жарроҳлик амалиётида ва куйишда шикастланган юзага қўйиладиган дока салфетка, заруратга кўра препарат билан ҳўлланади. Маҳаллий қўллаш учун препаратнинг 5-10 томчиси 100-200 мл илиқ қайнаган сувда эритилади ва томоқни чайиш учун ишлатилади. Атеросклерозни олдини олиш учун ичга бир суткада 1-10 томчидан 1-2 марта, 30 кунгача бўлган курслар билан йилига 2-3 марта; атеросклероз ва нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларини даволашда 10 томчидан кунига 3 марта; 5 ёшдан ошган болаларга 1 қабулга 3-5 томчидан, суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал бир марталик доза 20 томчи, суткалик - 60 томчи. Препарат овқатдан кейин сут билан қабул қилинади.
Сиртга қўлланганда: кам - терини таъсирланиши. Ичга қабул қилинганда терининг аллергик реакциялари, тахикардия, асабийлик, уйқуни бузилиши, кучли терлаш, диарея (40 ёшдан ошган пациентларда), гипо- ёки гипертиреоидизм ҳолатлари юз бериши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Йодга юқори сезувчанлик. Ичга қабул қилиш учун: ўпка туберкулёзи, нефрит, нефрозлар, юрак етишмовчилиги, аденомалар шу жумладан (қалқонсимон безларида ҳам) фурункулёз, ҳуснбузар тошмаси; сурункали пиодермия, геморрагик диатезлар, эшакеми, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сиртга қўлланганда водород пероксиди ёки бошқа дезинфекцияловчи воситалар билан қўшиб ишлатиш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Ичга катта дозаларда узоқ вақт қўлланганда, йодизм ҳолатлари: кучли ринит (тумов), сўлак ажралишини кучайиши, эшакеми, Квинке шиши билан намоён бўлувчи дозани ошириб юборилиши юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш, қусишни чақириш, меъдани ювиш, кейинчалик - симптоматик даволашни ўтказиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли Эритма 10, 25, 40 ёки 50 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи:
«Torimed Pharm» МЧЖ, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўч., 1-уй, тел.:
218-67-45. E–mail: torimedpharm@mail.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |