Тасдиқлайман” Қувасой шаҳар ҳокими


IV. КОРХОНА УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ



Download 51,66 Kb.
bet4/6
Sana23.02.2022
Hajmi51,66 Kb.
#118255
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
УК низом

IV. КОРХОНА УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ

4.1. Корхонанинг устав фонди ўзида молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун унга муассис томонидан берилган мол-мулк ва бошқа активлар жамини ифодалайди.


4.2. Корхонанинг устав фонди миқдори 6 000 000 (Олти миллион) сўмни ташкил этади;
4.3. Корхонанинг устав фондини шакллантириш, кўпайтириш ва камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, муассиснинг қарори бўйича амалга оширилади.
4.4. Корхонанинг ҳар бир бажарилган ишдан олинган соф фойда ҳисобидан Корхона муассиси ҳисобига сақлаш (содержание) ва моддий техника базани кучайтириш харажатлари учун 2 % (икки фоиз) миқдорда маблағ ўтказиб беради.

V. КОРХОНАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА УНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


5.1. Тезкор бошқариш ҳуқуқи билан муассис томонидан Корхонага бириктирилган мулк, асосий фондлар ва айланма маблағлар ҳамда қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар Корхонанинг мол-мулкини ташкил этади.


5.2. Корхонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмасдир ва улушлар (пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
5.3. Муассис Корхонага берилган давлат мулкининг ўз вазифасига кўра фойдаланилиши ва сақланиши, шунингдек ўзгага берилиши устидан назорат қилади.
5.4. Корхона мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолларда директор томонидан муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади:
Асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш;
Мулкни хўжалик жамияти устав фондига улуш сифатида қўшиш;
Хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;
Хўжалик жамиятларидаги Корхонага тегишли акция (улуш)ларни сотиш;
мулкни Корхона фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.
5.5. Бунда бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган) сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
5.6. Бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаган) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъий назар, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақсимланади.

VI. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


6.1. Барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қоладиган соф фойда корхона тасарруфида қолади ва муассиснинг қарори бўйича фойдаланилади.


6.2. Корхонанинг хўжалик фаолияти натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш ушбу мақсадларда ташкил этилган захира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.

VII. ЗАХИРА ЖАМҒАРМАСИ ВА БОШҚА ЖАМҒАРМАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


7.1. Корхона ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира жамғармасини, шунингдек миқдори ва шакллантириш тартиби муассис томонидан тасдиқланадиган бошқа жамғармаларни ташкил этиши мумкин.


7.2. Асосий воситаларни қайта баҳолаш суммаси ва бепул олинган мол-мулк қиймати ҳам захира жамғармасини тўлдиришга йўналтирилади.
7.3. Корхона устав фондининг 15% миқдоридан кам бўлмаган захира фонди шакллантиради.



Download 51,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish