Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши қайси орган томонидан назорат қилинади? (Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 2-октябрдаги 782-сон қарори 1-илова 6-боб).
Лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этиши лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида:
лицензиатнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан, унинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиат зиммасига аниқланган бузилишларни бартараф этишни юклайдиган қарор чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларига нималар киради? (Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 2-октябрдаги 782-сон қарори 1-илова).
Портловчи моддалар:
аммиакли селитралар асосида (аммонитлар, аммоналлар, акватоллар, граммонитлар, гранулитлар, детонитлар, динамонлар, карбатоллар, порэмитлар ва бошқалар);
нитробирикмалар ва уларнинг аралашмалари (тротил, динитронафталин, нитроглицерин, нитроглеколь, ТЭН — пентаэрититтетранитрат, гексоген, октоген, тетрил ва бошқалар);
тутунли ва тутунсиз порохлар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;
иссиққа чидамли портловчи моддалар, зарядлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.
Портлатиш воситалари:
ўт ўтказувчи пилта, порохларни ёқишнинг махсус воситалари;
пистон — портлатгичлар, пистонсиз портлатишда тезлаштирадиган воситалар, электрпортлатгичлар, шунингдек, электр алангалатувчилар ва қудуқларда ўқ отиб портлатиш ишлари учун иссиққа чидамли портловчи патронлар;
тез портловчи пилталар, тез портловчи тасмалар, пиротехник реле;
оралиқ портлатгичлар ва шашка-портлатгичлар.
ПМ ларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва махсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш учун лицензия қайси орган томонидан берилади? (Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 2-октябрдаги 782-сон қарори 1-илова, 1-боб 3-банд).
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |