Портлатувчилар ўз малакасига оид ишда бир йилдан ортиқ танафус қилсалар мустақил ишлашга қачон рухсат этилади? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 37-§).
Портлатувчилар, ўз малакасига оид ишда бир йилдан ортиқ танаффус қилсалар, фақат малака комиссиясига имтиҳон топширганларидан ва 10 кун давомида тажриба орттирганларидан кейин, улар томонидан портлатиш ишларини мустақил бажаришлари учун рухсат этилиши мумкин.
Порохлар билан ишлайдиган ишчиларнинг оёқ кийимларига қандай талаблар бор? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 18-§).
Порохлар билан ишлаш порохларни сақлашга мўлжалланган хонада тагчарми ва каблугида металл қисми бўлмаган пойафзалда бажарилади. Асбоблар ва бошқа инвентарлар учқун чиқармайдиган материаллардан тайёрланиши керак. Пўлатдан фақат отвертка тайёрланиши мумкин.
Портлатувчиларнинг билимларини текшириш. (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 35-§).
Ками билан ҳар икки йилда бир марта портлатувчиларнинг портлатиш ишлари (ПМ билан ишлаш) хавфсизлиги бўйича билимлари малака комиссияси томонидан текширилиши керак. Ундан аввал портлатувчилар корхона раҳбари тасдиқлаган дастур бўйича тайёргарликдан ўтишлари керак.
Агар портлатувчи томонидан тайёрлаш, ташиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобга олиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар талаблари бузилса, шахта (кон, карьер ва шу кабилар) раҳбарининг фармойишига кўра унинг билимини навбатдан ташқари текширилиши мумкин.
Имтиҳондан ўтмаган портлатувчилар портлатиш ишларини бажариш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар ва фақат қайта тайёргарликдан кейин, уларни билимлари малака комиссияси томонидан қайта текширишга рухсат этилиши мумкин, қайсики бу ҳақида корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбарининг буйруғи чиқарилиши керак.
Иш жойларига етқазиб берилган ПМ ларни сақлаш. (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 60-§).
Иш жойларига етказиб бериладиган портловчи материаллар сумкалар, кассетлар ёки завод боғламлари, шунингдек махсус машина ва контейнерларда бўлиши керак. Бунда портловчи модда ва тезлатиш воситаларини ҳар қандай вазиятда бир-биридан алоҳида қилиб, детонацияни узатишга имкон бермайдиган масофада жойлаштириш керак. Портлатиш ишларига алоқадор бўлмаган шахсларнинг портловчи материаллар сақланадиган жойда бўлишларига рухсат этилмайди.
Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби қайси ҳужжатга асосан амалга оширилади? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 6-бўлим).
Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган №1491 сонли йўриқнома талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |