Лицензиянинг талаблари ва шартлари қандай? (Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 2-октябрдаги 782-сон қарори 1-илова 2-боб).
Қуйидагилар портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
лицензиатнинг портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, давлат стандартларига, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда санитария норма ва талабларига албатта риоя этиш;
портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситалари яратиладиган, ишлаб чиқариладиган объектларнинг ишончли қўриқланишини, уларни ташишнинг кузатиб борилишини таъминлаш ҳамда портловчи ва заҳарли моддалардан рухсатсиз фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режимни белгилаш ва бошқа чоралар кўриш;
фаолиятнинг лицензияланаётган турига тегишли қисми бўйича портловчи ва заҳарли моддалар, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, портлатиш воситаларининг мавжудлигини ва сарфланишини ҳисобга олиб бориш;
лицензия талабгори томонидан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишнинг амалга оширилишини тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;
лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажариш учун унга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган зарур моддий-техника базасининг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат, ўлчаш, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситаларининг) мавжудлиги;
штатда тегишли малакага эга бўлган, норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи ва заҳарли моддалар билан ишлашга рухсат этилган техник ходимнинг, шу жумладан лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ҳамда муҳандис-техник ходимларнинг мавжудлиги;
сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, портловчи ва заҳарли моддаларни қўлланиш билан боғлиқ қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судланганлиги бўлган ходимларнинг йўқлиги;
фаолиятнинг лицензияланаётган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиши;
заҳарли моддаларнинг ёнишини ва сирқиб чиқиб кетишини бартараф этиш учун зарур бўлган воситаларнинг мавжудлиги ва ишга тайёр ҳолатда сақланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |