ТВ ва ПМ ларни биргаликда ташишга рухсат этиладими? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 48-§).
ТВ ва ПМ ни биргаликда етказиб беришда портлатувчи кўпи билан 12 кг ПМ ташиши мумкин. Портлатувчи томонидан ташилаётган шай-патронларнинг массаси 10 кг дан ошмаслиги керак.
ТВ ва ПМ ни биргаликда етказиб беришда портлатувчи кўпи билан 12 кг ПМ ташиши мумкин. Портлатувчи томонидан ташилаётган шай-патронларнинг массаси 10 кг дан ошмаслиги керак.
ПМ ни ТВ сиз сумкада ташилганда меъёр 24 кг гача оширилиши мумкин.
ПМ ни завод боғламларида ташилганда, уларнинг миқдори оғирлик ташишнинг амалдаги меъёрлари чегараларида бўлиши керак.
Музлаган ПМ ларни омборхоналарда эритишга русхсат этиладими? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 72-§).
Портловчи моддаларни қуритиш, майдалаш, элаш, улар билан қобиқни тўлдириш ва уларни эритиш лойиҳа бўйича шу мақсадлар учун мўлжалланган ва ПМ омбори ҳудудида жойлашган иншоотларда ёки унинг хонасида, шу жумладан ПМ тайёрланадиган бинодан ташқарида ёки айвонли очиқ майдонларда ўтказилади. Айтилган амалларни (операцияларни) бажариш билан бир пайтда ПМ тайёрлаш биносида кўпи билан 3 т ПМ бўлиши мумкин.
Портлатишнинг доимий магистрали портлатиш жойидан неча метр масофада узоқда бўлиши керак? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 96-§).
Портлатишнинг доимий магистрали портлатиш жойидан кўпи билан 100 метр масофада узоқликда бўлиши керак.
Ташқи зарядларни ёки детонацион шнурни тош, шағал билан ёпиш мумкинми? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 146-§).
Ташқи зарядларни портлатишда, уларни шундай жойлаштириш керакки, токи портлаш қўшни зарядни бузмасин. Агар бунинг иложи бўлмаса, портлатиш фақат бир вақтда (электродетонатор ёки детонацион шнурдан фойдаланилган ҳолда) бажарилиши керак.
Ташқи зарядларни ёки детонацион шнурни тош, шағал билан ёпиб қўйиш ман этилади.
ПМ, ТВ ва НПА ларни омборхоналардан портлатиш ишлари олиб бориладиган жойларга траспорт ёрдамида етказиб беришда қандай талаблар бажарилади? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 49-§).
ПМ ларни ни наряд-накладной ёки наряд-йўлланма бўйича омборлардан тўғридан-тўғри портлатиш ишлари жойларига етказиб беришда, турли хил мослик гуруҳидаги портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва аппаратлари биргаликда ташишга рухсат этилади. Бундай ташишга рухсатни портлатиш ишларини олиб борувчи корхонанинг раҳбари, ёки портлатиш ишлари раҳбари бериши мумкин.
Турли хил мослик гуруҳидаги ПМ ларни (ПМ, ТВ ва НПА) иш баждариладиган жойларга биргаликда ташишда қуйидаги шартларга риоя этиш зарур:
Транспорт воситаси, уни юк кўтариш қобилиятининг иккидан уч қисмидан оширмасдан юкланади. Ихтисослаштирилган транспорт воситаларига завод-тайёрловчининг фойдаланиш бўйича йўриқномасига мувофиқ равишда юкланади.
ТВ транспорт воситасининг олдинги қисмига, ичининг ҳамма томонидан юмшоқ мато билан қопланган, зич ёпиладиган махсус қутилар, ёхуд композит (СВП ёки ЛПС) материаллардан тайёрланган қутиларга жойлаштирилади.
ПМ жойланган боғламни ва ПВ жойланган қутини ажратиб қўйиш, орасига электрёқиш патронлар, оловўтар шнур қутиларини қўйиш ёки ПМ жойланган боғлам ва ПВ жойланган қути бир-бирига тегишига йўл қўймайдиган бошқа усул билан бажарилади.
Порохлар ва перфоратор зарядлари завод боғламида ёки махсус қутиларда ва бошқа ПМ дан камида 0,5 м дан узоқ қилиб жойлаштирилади.
Қутилар ва бошқа ПМ жойлаштирилган ўринлар бир-бирига уринмайдиган ва ишқаланмайдиган қилиб маҳкамланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |