Тасдиқлайман” Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Олмалиқ кти бошлиғи Ш. Т. Жураев “ “ 2021 й


Зарядлашдан олдин бевосита қандай талаблар бажарилиши керак? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 130-§)



Download 35,99 Kb.
bet7/27
Sana26.04.2022
Hajmi35,99 Kb.
#583847
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
БУРГУЛАШ ВА ПОРТЛАТИШ САВОЛЛАР

Зарядлашдан олдин бевосита қандай талаблар бажарилиши керак? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 130-§).

Зарядлашдан олдин хавфли зона чегараларига, уни қўриқланишини таъминлайдиган постлар қўйилиши керак, зарядлаш билан банд бўлмаган одамлар эса техник назоратчи шахс ёки унинг топшириғи бўйича бригадир (звено бошлиғи) томонидан хавфсиз жойга чиқарилиши керак. Пост ходимига бевосита вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларни топшириш ман этилади. Техник назоратчи шахслар ва назорат органлари ходимларининг хавфли зонага ўтишига, портлатиш ишларини шу сменадаги раҳбарининг ижозатига кўра, ялпи портлатишни бажаришда эса ялпи портлатишга масъул раҳбарнинг ижозатига кўра ва порлатувчи чиқадиган пост орқали ўтишга рухсат этилади.
Ер ости ишларидаги зарядлаш вақтида постларни хавфли зонага киришни тақиқлайдиган ёзувларга эга аншлаглар билан алмаштиришга йўл қўйилади.
Порталатиш маҳсулотлари йўналтириладиган ҳавонинг чиқарувчи вентиляцион оқимига эга бўлган ерости иншоотларида постлар қўйилмайди. Бу иншоотлар хавфли зонага киришни тақиқлайдиган ёзувларга эга аншлаглар билан тўсилиши керак.
Портлатиш ишлари тугаганидан ва иншоот тўлиқ шамоллатилганидан кейин, айтилган тўсиқлар ва ёзувларга эга белгилар олиб қўйилади.

  1. Учрашувчи забойлар билан иншоотларни тайёрлаш ва иншоотларни бир-бирига туташтиришдаги портлатиш ишларини бажаришда қандай шартлар бажарилади? (Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари 190-§).

Учрашувчи забойлар билан иншоотларни тайёрлаш ва иншоотларни туташтиришда портлатиш ишларини бажариш қуйидаги шартларни бажаргандагина рухсат этилади:
а) забойлар бир-бирига 15 м масофада яқинлашган лаҳзада шпурни зарядлашдан олдин, учрашувчи забойларнинг биридан портлатиш билан боғлиқ бўлмаган одамларнинг ҳаммасини, шу забойдан хавфсиз жойга кеткизиш, ҳамда қаршидаги (рўпара) забойни кириш жойига пост қўйиш керак.
Учрашувчи забойлар оралиғидаги қисм (целик) ўлчамини сўзсиз аниқлаган ҳолда, хар бир забойда шпур зарядларини портлатиш ҳар хил вақтда бажарилиши зарур. Шпурларда зарядларнинг ҳар бирини алоҳида портлатиш учун шахта (кон) раҳбари ёки у тайинлаган шахс томонидан имзоланган наряд-йўлланма берилиши керак. Ишларни техник назорат шахси иштирокида бажариш зарур;
б) қаршидаги забойдан одамларни чиқариш ва у ерга пост қўйилгани ҳақидаги хабар олинганидан кейингина портлатишни бажариш мумкин;
в) рўпара иншоотдаги пост фақат портлатувчининг рухсати билан олиниши мумкин;
г) учрашувчи забойлар оралиғидаги қисм (целик) ўлчами 7 м ни ташкил этганда, иш фақат битта забойда бажарилиши керак. Бунда илгариловчи (узунроқ қазиладиган) шпурлар чуқурлигини зарядланадиган шпурлар чуқурлигидан 1 м ортиқ қилиб бурғилаш керак;
д) целикнинг қалинлиги 3 м бўлганда газ ёки чанг бўйича хавфли шахта ва конлардаги туташтирилувчи иншоотларда ҳар бир портлатишдан олдин газни ўлчаш ишлари бажарилиши ва бу иншоотларни турғун шамоллатишни таъминалш бўйича, шунингдек чанг портлашининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак.
Бундан ташқари газ бўйича хавфли кўмир шахталарининг туташтирувчи забойларида метанни автоматик назоратлаш қилиш воситалари ўрнатилиши керак.


  1. Download 35,99 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish