Савол 135: Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг ҳуқуқлари? (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 5-банди).
Жавоб 135: Махсус тайёргарликдан ўтган меҳнат муҳофазаси бўйича вакил иш жойларида ҳеч қандай тўсиқларсиз меҳнат муҳофазаси ҳолатини текширишга, аниқланган қоида бузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беришга ва ушбу қоидабузилишларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга. (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 5-банди).
Савол 136: Комбинат бўлинмаларида меҳнат муҳофазаси бўйича ташкилот (цех) бош муҳандиси (раҳбари) тасдиқлаган қандай ҳужжатлар рўйхати бўлиши лозим? (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 534-банди, ушбу низомнинг 3- иловасига мувофиқ).
Жавоб 136: Комбинат бўлинмаларида меҳнат муҳофазаси бўйича ташкилот (цех) бош муҳандиси (раҳбари) тасдиқлаган қуйидаги ҳужжатлар рўйхати бўлиши лозим:
бўлинма (цех) раҳбарида бўлинмада қўлланиладиган меҳнат муҳофазаси бўйича ҳужжатлар ва барча касбдаги ишчилар учун, бўлинмада бажариладиган ҳар бир турдаги ишлар учун йўриқномалар жамламаси ва шу йўриқномаларнинг ташкилот раҳбари ёки бош муҳандиси тасдиқлаган рўйхати сақланиши шарт;
ҳар бир участка раҳбари (уста, иш юритувчи ва ҳ.к.)да меҳнат муҳофазаси бўйича ҳужжатлар ва шу участкада машғул ишчилар учун ва барча касблар ҳамда турдаги ишлар учун йўриқномалар жамламаси ва шу йўриқномаларнинг бўлинма раҳбари тасдиқлаган рўйхати мавжуд бўлиши лозим; (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 534-банди, ушбу низомнинг 3- иловасига мувофиқ).
Савол 137: Ташкилотда қандай асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тузилади) ва юргизилади? (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 535-банди).
Жавоб 137: Ташкилотда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тузилади) ва юргизилади:
меҳнат муҳофазасини ва иш шароитларини яхшилаш, санитар-соғломлаштириш чора-тадбирлари мавжуд бўлими бўлган меҳнат шартномаси;
иш жойлари аттестацияси карталари;
меҳнат муҳофазаси хизматининг кварталга режалари;
стандартларнинг ишлаб чиқаришга жорий қилинганлиги тўғрисидаги далолатномалар;
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларга йўриқлар бериш, ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари. (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 535-банди).
Савол 138:Ташкилот ишчиси раҳбариятдан нималарни талаб қилиши шарт? (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 509 -банди).
Жавоб 138: Ташкилот ишчиси раҳбариятдан иш жойидаги меҳнат шароитлари меҳнат муҳофазаси бўйича стандартлар ва қоидалар ва меъёрлар талабларига мувофиқлигини талаб қилиши лозим. (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 509-банди).