Савол 15: Қандай таъмир ишлари ишларни ташкиллаштириш режаси асосида бажарилади? (Металлургия соҳасидаги хавфсизликнинг умумий қоидаларининг 293-банди)
Жавоб 15: Асосий жиҳозларнинг капитал ва жорий таъмирлаш ишлари ишлаб чиқилган ва
тасдиқланган ишларни ташкиллаштириш режаси асосида бажарилади Ишларни ташкиллаштириш режасида таъмирлаш ишлари бажариш мобайнида хавфсизлик талабларига риоя қилинишига,хавфсизлик чоралари билан таъминланишига жавобгар шахслар ҳамда бажариладиган ишлар тартиби ва кетма-кетлиги кўрсатилиши лозим. (Металлургия соҳасидаги хавфсизликнинг умумий қоидаларининг 293-банди)
Савол 16: Бункер ичини ёритиш учун қандай кучланиш қўлланилади? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг
63-банди)
Жавоб 16: Бункер ичида ёритиш учун кучланиши 12В дан юқори бўлмаган кўчма лампалар
қўлланилиши лозим. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 63-банди)
Савол 17: Профилактик тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ходимга нисбатан қандай чоралар
кўрилади? (ЎзР Меҳнат Кодексининг 214 - моддаси).
Жавоб 17: Бажараётган ишидан четлаштирилади. (ЎзР Меҳнат Кодексининг 214 - моддаси).
Савол 18: Электр токи нимаси билан хавфли, инсон организмига қандай таъсир этади?
Жавоб 18: Электр токи шуниси билан хавфлики, у рангсиз ва ҳидсиз ва инсон организмига турли таъсир қилади:
электр токидан куйиш, тананинг тўғридан-тўғри электр ёйидан ва тегиб кетишдан қизиши;
электролитик таъсир – тана тўқималарининг чириши, кислороднинг камайиши;
механик ва динамик таъсир – мускулларнинг тортишиши, мускул толаларининг узилиши;
биологик таъсир – органларнинг иш қобилиятига, юрак фибрилляцияси – юрак мускуллари ишининг бузилиши.
Савол 19: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга уларниниг ҳоҳишига қараб берилиши шарт?
(ЎзРси меҳнат кодексининг 150 - моддаси)
Жавоб 19: Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар
тартибда таътил берилади:
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга (234-модда);
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар (232-модда);
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. (ЎзРси меҳнат кодексининг 150 - моддаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |