Савол 10: Қандай бахтсиз ҳодисаларга Н – 1 формадаги далолатнома тузилади? (“Бахтсиз ҳодисаларни текшириш тўғрисида”ги Низомнинг I бўлим 4-банди).
Жавоб 10: Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса тиббий хулоса асосида ишчининг бир кундан кам
бўлмаган вақтга иш қобилиятини йўқотишига ёки бошқа енгилроқ ишга ўтказилишига сабаб бўлса, бундай бахтсиз ҳодисаларга Н-1 формадаги далолатнома расмийлаштирилади? 06.06.1997 йил№286 сонли(Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимларнинг бошқа хил зарарланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом”)нинг I бўлим 4-банди).
Савол 11: Юқори хавфли ишларни бажаришга наряд-ижозат берувчи шахс (выдающий наряд-допуск) нималарга жавобгар? (Юқори хавфли ишларни бажаришда наряд-ижозат қўлланилиши тўғрисидаги Низом)
Жавоб 11: Юқори хавфли ишларни бажаришга наряд-ижозат берувчи шахс ижозат берувчини тайинлайди ва ишларни хавфсиз олиб борилишига ҳамда наряд-ижозатда кўрсатилган хавфсизлик чораларининг тўлиқлигига жавобгар. (Юқори хавфли ишларни бажаришда наряд-ижозат қўлланилиши тўғрисидаги Низом)
Савол 12: Электр қурилмалардаги ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи техникавий чора-
тадбирлар? (Электр ускуналарни ишлатишдаги хавфсизлик техникаси қоидаларига №9-илова).
Жавоб 12: Электр қурилмаларидаги ишларда хавфсизликни таъминловчи техникавий чора-
тадбирлар қуйидагилар ҳисобланади:
а) зарур ўчириш ишларини бажариш;
б) иш жойини тўсиш, плакатларни илиш;
в) кучланиш йўқлигини текшириш;
г) ерга улаш (наложение заземлений). ? (Электр ускуналарни ишлатишдаги хавфсизлик техникаси қоидаларига №9-илова).
Савол 13: Иш берувчи Н-1 далолатномасини тузишдан бош тортса,жабрланувчи ёки алоқадор шахс далолатнома мазмунидан қониқмаган ҳолатларда келишмовчилик ким томонидан ва қандай муддатда кўриб чиқилади? 06.06.1997 йил №286 сонли (Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимларнинг бошқа хил зарарланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом”)нинг I бўлим 7- банди)
Жавоб 13: Иш берувчи Н-1 далолатномасини тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки алоқадор шахс далолатнома мазмунидан қониқмаган ҳолатларда жабрланувчи ёки алоқадор шахс ташкилот касаба уюшмасига ёки бошқа ваколатли органига мурожаат этади. 06.06.1997 йил №286 сонли (Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимларнинг бошқа хил зарарланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом”)нинг I бўлим 7- банди)
Савол 14: Ташкилотнинг бирор участкасида наряд-ижозат орқали чекка ташкилот томонидан иш бажарилса, бажариладиган ишлар хавфсизлик талабларига биноан бажарилишига ким жавобгар ҳисобланади? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 35-банди)
Жавоб 14: Бошқа ташкилот томонидан ҳаракатдаги ташкилотда бажариладиган ишлар Қоидаларнинг қатъий талабларига асосан амалга оширилади. Наряд-ижозат орқали ташкилот участкасида иш бажариш бошқа ташкилотга топширилганда Қоида талабларининг бажарилишига жавобгарлик иш бажараётган ташкилот раҳбари зиммасига юкланади. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 35-банди)