Савол 61: Меҳнат шартномасининг муддатлари ва турлари? (ЎзРси Меҳнат кодексининг 75 – моддаси)
Жавоб 61: Меҳнат шартномалари:
номуайян муддатга;
беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас. (ЎзРси Меҳнат кодексининг
75 – моддаси)
Савол 62: Наряд бўйича ишга ижозат қаерда амалга оширилиши лозим? (Электр ускуналарини
ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг III боб, 2-§, 84-банди.)
Жавоб 62: Наряд бўйича ишга ижозат бевосита иш жойида амалга оширилиши лозим. (Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг III боб, 2-§, 84-банди.)
Савол 63: Иш хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар? (Электр ускуналарини
ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг III боб, 2-§, 53-банди.)
Жавоб 63: Электр ускуналарида бажариладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар қуйидагилар ҳисобланади:
а) ишни наряд-ижозат (бундан кейин - наряд), фармойиш ёки жорий эксплуатация қилиш тартибида бажариладиган ишлар рўйхати билан расмийлаштириш;
б) ишга ижозат бериш;
в) иш пайтидаги назорат;
г) ишда танаффуслар, бошқа иш жойига кўчишларни ташкил қилиш, ишни тугатиш. (Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг III боб, 2-§, 53-банди)
Савол 64: Галерея ва эстакадалар поли сатҳидан конструкциялар пастки қисмигача масофа қанча бўлиши лозим? (“Фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш ва бойитиш, маъдан ва концентратларни бўлаклашдаги хавфсизлик қоидалари”нинг 397-банди).
Жавоб 64: Галерея ва эстакадалар поли сатҳидан конструкциялар пастки қисмигача масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги лозим.
Галерея ва эстакадалар кенглиги юриш ва ўтиш йўлакларини таъминлаш шароитларига мос бўлиши лозим:
конвейернинг бир томонида 800мм дан кам бўлмаган (одамлар юриши учун);
агар лентанинг кенглиги 1400мм бўлса 800мм дан кам бўлмаган, иккинчи томонида 700мм дан кам бўлмаган, агар лентанинг кенглиги 1400мм дан катта бўлса конвейернинг икки томонидан ҳам 800мм дан кам бўлмаган;
иккита ва ундан кўп параллел конвейерлар оралиғидаги масофа – 1000мм дан кам бўлмаслиги, галерея девори ва конвейер асоси (станина) оралиғида лента кенглиги 1400мм бўлса 700мм дан кам бўлмаган, агар лента кенглиги 1400мм дан юқори бўлса 800мм дан кам бўлмаган кенгликда ўтиш йўлаклари бўлиши лозим. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 397-банди)
Do'stlaringiz bilan baham: |