Карантин вақтида ўқувчи ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш доирасида олиб борилган ишлар.
|
10-умумтаълим мактабида 2019-2020-ўқув йилининг май ойида корона вирус пандемияси даврида ўқувчи ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш, касалликдан сақланиш йўллари тўғрисида, шахсий гигиена қоидалари ва ниқобсиз кўчага, жамоат жойларига чиқмаслик ҳақида мактаб маъмурияти ва синф раҳбарлари томонидан синф ўқувчиларининг телеграмм каналлари орқали мунтазам равишда ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилди. Бундан ташқари ўқитувчилар томонидан қишлоқ ҳудудида назорат рейдлари ўтказиб келинмоқда. Телеграмм каналлари орқали барча ота-оналарга ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
|
|
3
|
“9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан амалга оширилган ишлар тўғрисида.
|
10-умумий ўрта таълим мактабида Ёшларни миллий қадриятларга, урф-одат, анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, тарихимизни ўқиб ўрганишлари, қарияларимизни эъзозлаш мақсадида ва “9-май Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ОНЛАЙН тизимида амалга оширилди. Бунда синф ўқувчиларининг телеграмм каналлари орқали “Аждодлар жасорати ва хотирасига юксак эҳтиром!”, “Хотира мангу-хотира барҳаёт!” мавзуларида 8-11 синф ўқувчилари ўртасида бадиий ижод танлови ўтказилди. Бу лойиҳада ўқувчилар ўзларининг иншо, ҳикоя, расм ва мақолалари билан иштирок этишди ва телеграмм каналларида тўлиқ ёритишди. Танлов ғолиблари карантин муддати тугагандан сўнг мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилиши белгиланди.
|
|
4
|
Мактаб ўқувчилари ўртасида 26-апрель Ўзбекистон халқ шоири, Мухаммад Юсуф таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбир тўғрисида.
|
10-умумий ўрта таълим мактабида 2020-йил 26-апрел куни шоир, Мухаммад Юсуф таваллуди муносабати билан ўқувчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ОНЛАЙН тизимида ўтказилди. Саволлар телеграмм каналлари орқали бериб борилди. 9-синф ўқувчиси Кулатова Маржона ўйин ғолиби бўлди. Бундан ташқари ўқувчилар атоқли шоир Мухаммад Юсуф ижодидан намуналар ўқишди. Ғолиблар карантин муддати тугагандан сўнг мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилиши белгиланди.
|
|
5
|
Мактаб ўқувчилари ўртасида “Мен бахтиёр юрт фарзандиман” ижодий ишлар кўрик танловининг мактаб босқичини ўтказиш.
|
Сурхондарё вилояти халқ таълим бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан карантин вақтида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш ҳамда иқтидорларини намойиш этиш мақсадида ва 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан 51-умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида 2020-йил 22-23 май кунлари “Мен бахтиёр юрт фарзандиман” ижодий ишлар кўрик танловининг мактаб босқичи ўтказилди. Танловда 5--синф ўқувчиси Курбонганиев Сарвар мутлоқ ғолиб бўлди. Карантин муддати тугагандан сўнг ғолиб рағбатлантирилиши белгиланди. Ижодий ишлар ХТБнинг телеграмм каналларида ёритилди.
|
|
6
|
“Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида “Сўнги қўнғироқ” байрам тадбирини ўтказиш.
|
10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига коронавирус пандемияси сабабли “Сўнги қўнғироқ” байрам тадбири ОНЛАЙН тизимида ўтказилиши тўғрисида тушунтириш ишлари синф раҳбарлари томонидан олиб борилди. 2020-йил 25-май куни ўқувчиларнинг телеграмм каналлари орқали мактаб маъмуриятининг табриги ёритилди. Бундан ташқари 2019-2020-ўқув йилидаги намунали ҳулқли, жамоат ишларида фаол иштирок этган, аълочи, турли номинациялар ғолиблари, спорт мусобақалар ғолиблари ва кўрик танловлар ғолиблари телеграмм каналлари орқали тарқатилди ва бу ўқувчиларнинг ота-оналарига мактаб маъмуриятининг ташаккурномаси эълон қилинди. Битирувчи 11-синф ўқувчиларини барча ўқитувчилар табриклашди ва омадлар тилашди. Ўқувчилар ҳам телеграмм каналлари орқали бир-бирларини табриклашиб, эзгу самимий тилакларни билдиришди. Сўнги қўнғироқ янграб, тадбир ўз ниҳоясига етди.
|
|
7
|
|