2.1 Дарс методларини таҳлил
Методик таҳлил – ўқитувчининг дарс жараёнида қўллаган усулларининг мақсадга мувофиқ эканлиги таълимнинг турига ва ўзига хос
хусусиятларига қараб белгиланади . Ўқув материалларини ўқувчиларга баён қилиш ва тушунтириш жараёнида қўлланилган усулларнинг шу материалга мослиги ёки эмаслиги методик таҳлил давомида аниқланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки , ўқитувчи дарсда қўллаган
усулларнинг самарадорлиги , ранг-баранглиги , намунавийлиги унинг
ўтган, янги мавзу материалини ўқувчиларнинг қай дара жада ўзлаштириб
олганликлари билан белгиланади . Шу боисдан ҳар бир дарс кузатувчи (ўқитувчи, директор , илмий бўлим мудири , инспектор ёки методист ) дарс таҳлилининг бу турига алоҳида эътибор билан қаращи керак .
Дарс методларини таҳлил қилишда қуйидагиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир:
1. Дарс жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ташкилий
шаклларига кўра:
а) ҳикоя усули;
б) оғзаки баён усули;
в) суҳбат усули
2. Ўқувчиларнинг ўзлаштиршига кўра:
а) ўқитувчиларнинг сўзлаш усули;
б) кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш усули;
в) дарслик, контурли карта, диаграмма ёки жадваллар билан ишлаш
усули;
г) лаборатория асбоблари билан ишлаш усули;
д) техника воситаларидан (информатика электрон ҳисоблаш техникаси,
кинофильм, диафилъм, радио, телевизор кабилар) фойдаланиш усули;
е) синф доскасидан, жўғрофия, тарих ёки зоологияга тегишли бўлган
турли карталардан фойдаланиш усули кабилар.
Дидактик таҳлили – таълим турлари самарадорлиги ва уни белгиловчи қонунлар ва қоидаларнинг дарсда қанчалик тўғри ҳамда мукаммал бажарилганлигини таҳлил қилиш демакдир.
Дарсни дидактик жиҳатдан таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор
бериш ўринли бўлади:
1. Ўқитувчи баёнининг синф ўқувчилари жамоасига тўла тушунарли
бўлиши ва бу баённинг изчил равишда ўқувчи онгига етиб бориши.
2. Ўқитувчи фикрининг сиёсий – ғоявий жиҳатдан тарбия талабига
мос бўлганлиги.
3. Барча ўқувчиларнинг ўқитувчи бераётган материалини онгли
равишда ўзлаштиришлари.
4. Ўқитувчи баёнида ривожлантирувчи ва муаммоли таълимнинг
мавжудлиги.
5. Ўқтиувчи фикрнинг изчилиги.
6. Дарс жараёнида ёки янги мавзуни баён қилишда кўрсатмали
қуроллардан, тарқатма материаллари ва техника воситаларид ан
фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги.
7. Экскурсия, тажриба, лаборатория ва амалий ишларнинг мақсадга
йўналтирилган ҳолда ўтишга эришилганлиги.
8. Дарслик билан ишлашнинг тўғри бўлиши
9. Мисолларнинг таълим-тарбия бирлиги мазмунида йўналиши.
10. Дарсни маълум бир тизимда олиб борилиши кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |