Тасдиқлайман” Халқ таълими вазири



Download 274,5 Kb.
bet1/5
Sana10.07.2022
Hajmi274,5 Kb.
#768272
  1   2   3   4   5
Bog'liq
mmibdo-ish-rejasi-2019


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Халқ таълими вазири
ўринбосари

______ Д.Кенжаев


2019 йил ___ август


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИНИНГ 2019 - 2020 ЎҚУВ ЙИЛИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН НАМУНАВИЙ ИШ РЕЖАСИ







БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАР

МУДДАТ

МАСЪУЛ

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖА

1. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ ПЕДАГОГИК КЕНГАШИ МАЖЛИСИ МУҲОКАМАСИГА КИРИТИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР

1.1

Умумий ўрта таълим мактабида амалга ошириладиган маънавий-аҳлоқий тарбия ва миллий ғоя тарғиботи ишларининг асосий йўналишлари ва вазифалари тўғрисида.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида” 2017 йил
28 июлдаги ПҚ-3160-сон ва “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон, “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” 2019 йил
18 июндаги 509-сон қарори )


2019 йил
август

ММИБДЎ,
синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари

Умумий ўрта таълим мактабида ўтган 2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган маънавий-маърифий ва тарғибот ишлари ҳолатининг танқидий таҳлили, янги 2019-2020 ўқув йилида амалга ошириладиган соҳанинг асосий йўналишлари ва вазифалари

1.2

Умумий ўрта таълим мактабида вояга етмаганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, улар ўртасида назоратсизик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларни ғоявий ва оммавий маданият таҳдидлари таъсирига тушишдан сақлаш борасида “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси куни”да амалга оширилган ишлар таҳлили ҳақида (ички ишлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида)
(Асос: Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги (29.10.2010 йил, №ЎРҚ-263) ва “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида”ги (14.05.2014 йил, №ЎРҚ-371) қонунлари ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (14.02.2017 йилдаги ПҚ-2833-сон) қарори, ХТВ ва ИИВ нинг 2017 йилдаги “Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорлик тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги меморандум)

Умумий ўрта таълим мактабида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар тўғрисида.


(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сон фармони)


2019 йил
ноябрь

ММИБДЎ,
синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари, манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокида

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш орқали ёшларни янада жипслаштириш ва уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш.

Вояга етмаганларни ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинади, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасидаги ҳамкорлик тадбирлари янада жонланади.





1.3

Умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган ишлар натижадорлиги тўғрисида (5-11 синфлар мисолида).
(Асос: “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги (15.05.1998 йил, №ЎРҚ-618-1) қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, ХТВ нинг 2018 йил 6 февралдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 33-сон буйруғи)

Умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган ишлар тўғрисида.


(Асос:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ–5106-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори)

2020 йил
январь

ММИБДЎ,
синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари
ММИБДЎ,
ёшлар етакчиси,
синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари

Умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёш авлод онги ва қалбини турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш, алоҳида ижтимоий психологик ва тарбиявий кўмакка муҳтож бўлган ўқувчилар билан олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш чоралари белгиланади.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолияти бевосита атрофлича таҳлил қилинади, уни янада такомиллаштириш ва амалий кўмакни ташкил этиш ишлари янада ривожлантирилади.



1.4

Умумий ўрта таълим мактабининг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти, хусусан қизлар ўртасида маънавий-ахлоқий тарбия ишларини замонавий талабларга мос ташкил этиш ҳолати тўғрисида.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
2 февралдаги ПФ-5325-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, ВМнинг 2018 йил 26 мартдаги 230-сон “Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори)

Умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни ҳар томонлама камол топтириш, иқтидорли ўқувчиларнинг мактабнинг маънавий, ўқув ва илмий ҳаётидаги ташаббускорлиги ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш, илғор ғояларини ўрганиш, амалиётга тадбиқ этиш ва рағбатлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида.


(Асос: Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
22 январдаги Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг 1-сонли (23.01.2018 йил, №01-07/1-3305) баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ёшлар сиёсати соҳасида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури)


2020 йил
март

ММИБДЎ,
синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари

ММИБДЎ,
Ёшлар етакчиси,


синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари

Умумий ўрта таълим мактабида хотин-қизларнинг мавқеини, тиббий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хусусан, қизларнинг қизиқишлари, қобилият ва иқтидорини тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинади ва янада яхшилаш тадбирлари белгиланади.
Умумий ўрта таълим мактаби бошқаруви ва фаолиятини ташкил этишда ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини бола манфаатларига янада мослаштириш, улардаги бошқарувчанлик, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятларидан унумли фойдаланишга эришилади.

1.5

Умумий ўрта таълим мактаби ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашининг таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш борасидаги фаолияти таҳлили ва истиқболдаги вазифалари тўғрисида.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги 175-сон “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори)

Ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларидаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик ишлари тўғрисида



2020 йил
май

ММИБДЎ,
синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари

Жамоат кенгаши фаолияти барча иштирокчилар томонидан амалга оширилган аниқ ишлар мисолида таҳлил қилинади, муаммо ва камчиликлар аниқланади ва бартараф этиш чоралари белгиланади.

Ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда мазмунли ташкил этиш, мактаб билан доимий алоқасини таъминлаш борасида аниқ ва мақсадли тадбирлар белгиланади.




Download 274,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish