“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Гулистон давлат университети ректори
___________М.Ходжиев
“____”_______ 2021 йил
|
|
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи
____________И.Ўроқов
“____”_______ 2021 йил
|
Футбол бўйича бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Ректор кубоги“ мусобақаларининг
Н И З О М И
Гулистон-2021 й
Футбол бўйича бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Ректор кубоги“ мусобақаларининг
Н И З О М И
МАКСАД BA ВАЗИФАЛАР
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;
- вилоят ёшлари орасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммавийлаштириш;
- бандлиги таъминланмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
МУСОБАҚАЛАРГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
- Мусобақани ўтказишга умумий раҳбарлик Гулистон давлат университети, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва вилоят Футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилади.
- Мусобақаларни бевосита ўтказиш бош хакам хайъятига юклатилади.
МУСОБАҚА ҚАТНАШЧИЛАРИ
Жамоа таркиби: 18 иштирокчи 1 мураббий, 1 вакил жами 20 киши.
- Мусобақаларда 2003-2004 йилларда туғилган бандлиги таъминланмаган ёшлар иштирок этишлари мумкин.
МУСОБАҚАЛАРНИНГ ХУДУДИЙ ВА ФИНАЛ ЎЙИНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ЖОЙИ, МУДДАТИ
Мусобақаларнинг худудий босқичлари:
2021 йил 20 апрель куни
1-гуруҳ: Сардоба, Оқолтин туманлари ва Гулистон шаҳри - Оқолтин туман БЎСМ га қарашли 2-ТИП спорт иншоотида;
2021 йил 21 апрель куни
2-гуруҳ: Янгиер шаҳри, Ховос тумани, Мирзаобод тумани - Ховос туман БЎСМ га қарашли 2-ТИП спорт иншоотида.
2021 йил 22апрель куни
3-гуруҳ: Боёвут тумани, Ширин шаҳри - Боёвут туман БЎСМ га қарашли 2-ТИП спорт иншоотида.
2021 йил 23апрель куни
4-гуруҳ: Сайхунобод, Гулистон ва Сирдарё туманлари - Сайхунобод туман БЎСМ га қарашли 2-ТИП спорт иншоотида.
2021 йил 25 апрель куни
Финал ўйини : Гулистон шаҳар болалар-ўсмирларп спорт мактаби тасарруфидаги 1- ТИП спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Ҳар бир спорт мусобақа бошланиш вақти 10:00
Мусобақалар FIFA қайдномаси бўйича ўтказилади. Мусобақалар Олимпия тизимида бўлиб ўтади.
МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Мусобақалар ФИФА томонидан тасдиқланган амалдаги мусобақа қоидалари асосида ўтказилади. Гуруҳ босқичи мусобақалари “Айланма тизим” бўйича ўтказилади. Ҳар бир таймнинг давом этиши 45 минутдан. Ғалаба учун 3 очко, дуранг учун 1 очко, мағлубият учун 0 очко. Финал босқичи мусобақалари “плей-офф” тизими бўйича ўтказилади. Асосий вақтда ғолиб аниқланмаса, 10 дақиқадан 2 тайм қўшимча вақт белгиланади. Қўшимча вақтда ҳам ғолиб аниқланмаса, 5 тадан пенальтилар серияси белгиланади.
МУСОБАҚА ИШТИРОКЧИЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
Хар жамоага 1 та мураббий 18 нафар ўйинчи рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади. Жамоани умумий қайд варақаси (заявка) жисмоний тарбия врачлик диспансерининг шифокори томонидан тасдиқланган бўлиши ва жамоа рахбарлари имзо қўйишлари керак.
Хар бир иштирокчига фуқаролик паспортининг асл нусхаси курсатишлари шарт.
МУСОБАКА ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ
Мусобақада I, II, III ўринни эгаллаган жамоаларга кубок ва дипломлар Ғолиб ва совриндор жамоалар Гулистон давлат университетининг кўчма кубоги ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |