1-тоифали муҳандис дастурчи – Ё.Муқимов
Лавозим бўйича вазифалари:
- функционал мажбуриятларга мувофиқ тайёрланган материаллар, таклифлар ва лойиҳа ҳужжатлари сифатини, ишончлилиги ва ўз вактида бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
- вилоят статистика бошқармаси тизимида яхлит ва хавфсиз ахборот маконини яратади, тармоқнинг топологиясини ва тармоқ ва алоқа ускуналари тузилишини аниқлайди;
- вилоят статистка бошқармаси локал ҳисоблаш тармоқлари, шаҳар-туман статистика бўлимлари ва тармоқ бўлимларида локал ҳисоблаш тармоқлари асосида ўзаро ташкил этилган корпоратив тармоқнинг фаолият кўрсатишини бошқаради;
- интернет тармоғига уланишни ташкил этади ва ишлашини таъминлайди, ягона ахборот тизимининг хавфсиз ишлашини таъминлайди (муҳит назорати, дастурий таъминотнинг версиясини кўллаб қувватлайди, ахборотни заҳиралайди ва ҳ.к.);
- расмий веб-сайтнинг иш фаолиятини таъминлайди;
- вилоят статистика бошқармаси ахборот тизимлари ва тармоқ сервислардан фойдаланувчиларга берилган ваколатлар доирасида фойдаланишнинг чекланишини таъминлайди;
- шаҳар-туман статистика бўлимлари фаолиятини комплекс ва мақсадли ўрганишларда иштирок этади;
- бошқарма (бўлим) бошлиғининг топшириғига мувофик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун зарур материалларни тайёрлайди, уларда кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш бўйича лойиҳа тайёрлайди.
|
1- Ҳисоблаш техникаси таъмирлаш бўйича етакчи муҳандиси – Г.Амонова
Лавозим бўйича вазифалари:
- функционал вазифаларига мувофиқ материаллар, таклифлар ва ҳужжат лойиҳаларининг сифатли, ишончли ва ўз вактида тайёрланиши учун шахсан жавоб беради;
- техник топшириқлар ва регламентларга мувофиқ интернет-ресурс, маълумотлар базасини ҳамда дастурий таъминотларни лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва жорий этишни амалга оширади;
- ишлаб чиқилган маълумотлар базасини, дастурий таъминот ва интернет-ресурсларини ишлатиш жараёнида фойдаланувчиларни умумий ва техник қўллаб-қувватлайди;
- шаҳар-туман статистика бўлимлари фаолиятини комплекс ва мақсадли ўрганишларда иштирок этади;
- бўлим бошлиғининг топшириғига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун зарур материалларни тайёрлайди, уларда кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш бўйича лойиҳани тайёрлайди;
- раҳбариятнинг топшириқларига мувофик жорий ишларни бажаради, вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
|
Марказ бошлиғи Н.Комилов
Етакчи муҳандис дастурчи Б.Муҳаммадиев
Етакчи муҳандис-система маъмури Н.Эргашев
Ахборот хавфсизлиги бўйича етакчи муҳандис О.Қурбонов
1-тоифали муҳандис-дастурчи Ё.Муқимов
1-тоифали муҳандис-система маъмури Ш.Ўктамова
1- Ҳисоблаш техникаси таъмирлаш бўйича етакчи муҳандиси Г.Амонова
Do'stlaringiz bilan baham: |