Ахборот хавфсизлиги бўйича етакчи мутахассис – С.Орипов
Лавозим бўйича вазифалари:
- функционал вазифаларига мувофиқ материаллар, таклифлар ва ҳужжатлар лойихаларининг сифатли, ишончли ва ўз вақтида тайёрланиши учун шахсан жавоб беради;
- ахборот хавфларини таҳлил қилади, ахборот оқими каналларини аниқлайди ва бартараф қилади;
- ахборот хавфсизлиги бўйича ташқилий ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
- қабул қилинган чора-тадбирлар ва қўлланилаётган ахборотларни ҳимоя қилиш воситаларини кузатади ва самарадорлигини баҳолайди;
- бошқарма ва бўлим кўрсатмалари ва назорати бўйича вилоят статистика бошқармасининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича истиқболли ва жорий режалари хамда тадбирларни ишлаб чиқади;
- ахборотларни ҳимоя қилиш воситаларининг ишлашини назорат қилади;
- компьютер жиноятлари ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича фаолиятни амалга оширади;
- тарқатилиши чегараланган маълумотларни ошкор қилиш, ҳамда ҳужжатларини йукотиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқланган бошқа қонунбузарликларни текширишларида иштирок этади.
|
www. kaspersky.ru
www.academy.ru
www.itsecurity.ru
|
- Давлат статистика тизимида ахборот хавфсизлиги сиёсати ижросини таъминлаш;
- қўмитанинг 29.08.2020 йилдаги 74-сон буйруғига асосан вилоят статистика бошқармаси ва шаҳар ва туман статистика бўлимларида ходимларнинг ҳамда автомаштирилган иш ўринларидан фойдаланишини такомиллаштириш бўйича ходимларга алоҳида тақдим қилинган логин-пароллар орқали тизимга рухсат этилган киришини назорат қилиш;
- интернет, электрон почта фойдаланувчиларининг иш фаолиятида спам, вирус, рухсат этилмаган киришлардан хабардор қилиб бориши ва иш жараёнини назоратга олиши;
- бошқарма ва шаҳар-туман статистика бўлимларига хавфсиз интернетнинг назоратини ўрнатиш.
|
1-9
октябрь
|
|
- Linux ва Windows серверларини ишлашини ахборот хавфсизлиги жихатидан таҳлил қилиш.
- 25.05.2020 йилдаги 41-сон буйруққа асосан Вилоят статистика тизимида зарали дастурлардан ҳимоя қилиш, DrWeb антивирус дастурининг кунлик базасининг янгиланиши, антивирусда мониторинг ўтказиб бориш, HTTP, SMTP, POP3,IMAP протоколларга мурожаат қилиб фаолиятини амалга оширадиган хизматларнинг ҳимоясини таҳлил қилиш;
- ҳужумдан заиф бўлган портларни аниқлаш ва уларни блоклаш.
|
12-16 октябрь
|
|
- Давлат статистика қўмитаси томонидан юборилган Ахборот хавфсизлигига тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;
- ишдан кетган ходимлар рўйхатини бошқарма ҳамда шаҳар ва туман кесимида шакллантириш, уларга рухсат этилган логин паролларни сервердан ўчириб янгисига алмаштириш;
- бошқармада аудит ўтказишни ташкил этиш.
|
19- 23 октябрь
|
|
|
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йилдаги 355-сон қарорида белгиланган топшириқлар асосида www.buxstat.uz расмий сайтини таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш;
|
|
|
Dr.Wеb антивирус дастури имкониятларини ўрганиш (интернет орқали мустақил ўрганиш)
|
- бошқарма ҳамда шахар ва туман статистика бўлимларидаги мавжуд ва янги олинаётган компьютер техникаларига Dr.Wеb антивирус дастурини ўрнатиш;
- шахар ва туман статистика бўлимларида аудит ўтказиш. Бошқарма ҳамда шаҳар ва туманлардаги ахборот хавфсизлигидаги ҳолатни кўздан кечириш, буйруқларнинг ижросини таъминлаш;
- StatDoc тизимининг ишлашининг назорати, фойдаланувчиларга рухсат этиш киришларини текшириш.
|
19-30 октябрь
|
|
Аудит текширув ўтказиш учун дастурлар ўрганиш.
|
- бошқарма шаҳар ва туманлар статистика бўлимларидаги мавжуд компьютер техникаларини аудит текширувидан ўтказиш;
- сервер қурилмалари жойлашган хонага кириш-чиқиш назорати юритиладиган журнални кўриб чиқиш;
- рўйхатга олинган флешка ва диск қурилмалари орқали олиб чиқилаётган маълумотларни рўйхатга оладиган журнални доимий назоратга олиш.
|
2-6
ноябрь
|
|
Зарарли ва ишга тааъллуқли бўлмаган файллар, программалардан фойдаланмасликлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш
|
- бошқарма ҳамда шаҳар ва туман статистика бўлимларидаги мавжуд компьютер техникаларидаги зарарли ва ишга тааъллуқли бўлмаган файллар, программаларни ўчириш.
|
9-13
ноябрь
|
|
|
- коорпоратив антивирус дастурий таъминотни ўрнатиш ва созлаш ишлари; сервер хонасини қўмитанинг 2020 йил 10 июнда тасдиқланган 47-сон буйруғига асосан талаб даражасида бўлишини таъминлаш;
- кирувчи ва чиқувчи маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқалишини олдини олиш.
|
16-20
ноябрь
|
|
|
- бошқарма ҳамда шаҳар ва туман статистика бўлимларида Идоралараро кирим-чиқим хатлар билан ишлаш ва stat.doc тизими ишлашини таъминлаш;
- хизмат доирасида фойдаланиш учун грифи остидаги ҳужжатларнинг электрон нусха олинишига йўл қўймаслик ва уларни нусха олинишидан чеклаш;
- Windows операцион тизимига қараб закладкаларни ўрнатиб чиқиш.
|
23-27
ноябрь
|
|
Веб сайт хавфсизлигини таъминлаш бўйича билимини ошириш (интернет орқали мустақил ўрганиш)
|
- Бошқарманинг www.buxstat.uz расмий веб сайти хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йилда 2 марта экспертизадан ўтказиш;
- VPN тармоғининг хавфсизлиги унда кераксиз маълумотларнинг йўқлигини текшириш;
- шаҳар телефонларидан мақсадли фойдаланиш, бухгалтерия бўлими билан амалга оширилаётган тўловларга кўра таҳлил қилиш.
|
30 ноябрь-
4 декабрь
|
|
|
- бошқарма ҳамда шахар ва туман статистика бўлимлари ходимларида эскирган Электрон рақамли имзо (ЭЦП) калитларини янгилаш;
- интернетдан фойдаланишда ходимларга берилган имтиёзларни кўздан кечириш;
- рухсат этилмаган сайтларга кирган ходимларга нисбатан огоҳлантириш бериш;
- Бошқарма ҳамда шахар ва туман статистика бўлимларидаги мавжуд компьютер техникаларидаги зарарли ва ишга таъллуқли бўлмаган файллар, программаларни ўчириш.
|
7-11
декабрь
|
|
|
- архив маълумотлари сақланадиган ташқи хотира қурилмасини текшириб, маълумотларнинг тўлиқлилигига ишонч хосил қилиш;
- ўтказилган аудит текшируви бўйича умумий маълумот тайёрлаш;
- сервер хонасининг талаб даражасида эканлигини кўздан кечириш.
|
14-18 декабрь
|
|
|
- берилган топшириқларнинг амалга оширилмай қолган қисмини ниҳоясига етказиш.
|
21-31 декабрь
|
|
|