“Тасдиқлайман”
Бухоро муҳандислик -технология институти ректори:
____ проф. Н.Р.Баракаев
«_____»_______________2022йил
|
“Келишилган”
Бухоро муҳандислик -технология институти ҳузуридаги Вобкент Вобкент саноат ва транспорт техникуми директори ________________Л.Ў.Истамов
«_____»________________2022 йил
|
Ўзаро ҳамкорлик шартномаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2829-сонли қарори ва 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3290-сон қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 апрельдаги 206-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бир томондан Бухоро муҳандислик-технология институти номидан ректор проф. Н.Р.Баракаев ва Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги Вобкент саноат ва транспорт техникуми директори Л.Ў.Истамов билан ўзаро ҳамкорлик мақсадида тузилди
1.Ҳамкорликнинг мақсади ва йўналиши:
Ҳамкорлик асосан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- маънавий ва маърифий ишлар бўйича;
- ўқув-услубий ишлар бўйича;
- илмий тадқиқот ишлари бўйича.
Кўрсатилган йўналишлар бўйича тадбир ва вазифаларни аниқлаштириш учун томонлар ҳар бир жорий йил учун қўшма иш дастури тузадилар ва йил бошида тасдиқлайдилар.
Ўқув-услубий ишлар.
Кафедра вазифалари:
2.1. Янги ўқув адабиётлари, ўқув қўлланмалар ва ўқув-услубий кўрсатмаларни ҳамкорликда тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш.
2.2. Ўқув режасидаги фанлар бўйича техникумнинг илмий – услубий эҳтиёжларини қондириш мақсадида:
- Ўқув режасидаги фанлар бўйича, намунавий ва ишчи дастурларини, ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш;
- Ўқувчи ёшларнинг педагогик билимларини бойитишга мўлжалланган услубий қўлланмалар тайёрлаш;
- Режадаги фанлари бўйича маьруза матни ва тарқатма материаллар тайёрлаш;
- Ўқув режасидаги фанлар бўйича электрон дарсликлар ва вертуал кўргазмалар тайёрлаш;
- Тестлар (рус, ўзбек тилида) тайёрлашда кўмаклашиш;
- Ўқув режасида келтирилган фанлар бўйича слайд, плакатлар ва бошқа турдаги кўргазмали қуроллар тайёрлаш.
2.3. Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги Вобкент Саноат ва транспорт техникуми техникуми таълим жараёни сифатини яхшилаш ҳамда ўқув-услубий соҳада 2021-2022 ўқув йили мобайнида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар дастури амалга оширилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |