Профессионал таълим муассасаларида ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ЙЎРИҚнома



Download 37,56 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi37,56 Kb.
#302918
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Xujjat1


Профессионал таълим муассасаларида
ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил


6 сентябрда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августда “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта-махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-сонли қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2020 йил 4 сентябрда “Профессионал таълим муассасалари учун Ўрганиш материаллари тўпламларини яратишни ташкил этиш тўғрисида”ги 465-сон буйруғи ҳамда ўқув фан (модул)и ёки ўқув амалиётларининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
I. Умумий қоидалар.
1. Мазкур Йўриқнома профессионал таълим тизимида ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, тўлдириш ва ўзгартиришлар киритиш жараёнларини ҳамда масъулларни белгилаб беради.
2. Ишчи ўқув дастурининг мақсади муайян фан (модул) ёки амалиётлар доирасида таълим жараёнини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш шарт-шароитларини яратиш орқали ишчи ўқув режа ва намунавий ўқув дастурларида белгиланган талабларнинг бажарилишини таъминлаш.
3. Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим (кейинги ўринларда – Профессионал таълим) тизимида таълим муассасалари фан ўқитувчилари томонидан таълим стандарти, малака талаблари, намунавий ўқув режа ва дастурлари асосида ўқув фан (модул)и ёки ўқув амалиётларининг ишчи ўқув дастури ишлаб чиқилади.
4. Ишчи ўқув дастур ўқув режадаги муайян ўқув фани (модули), ўқув амалиёти ва ишлаб чиқариш амалиётининг ҳажмини, мазмунини, Ўрганиш ва ўзлаштириш натижалари ва унинг бажариш тартибини ҳамда ўқув фани (модули) ёки амалиётларнинг якунида эгаллаши керак бўлган компетенцияларни белгилайдиган ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши шарт бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатдир. Ишчи ўқув дастури ўқув фани (модули)га таълим жараёнининг турли шакллари (назарий, амалий, семинар, лаборатория ва бошқа машғулотлар) бўйича мавзулар мазмуни, уларга ажратилган соатлар, Ўрганиш натижалари (learning outcomes), Ўрганиш натижаларини баҳолаш, ўргатиладиган билимлар, шакллантириладиган кўникмалар, машғулотни ўтказиш жойи ва фойдаланиладиган ҳом-ашёларни белгилайди, ўқитувчи фаолиятини ҳамда ўқувчининг ўқув ишларини меъёрлаштиради.
5. Қуйидагилар ишчи ўқув дастурининг асосий вазифалари ҳисобланади:
-ўқув машғулоти (мавзулари)нинг мазмунини ёритиб бериш;
-ўқув машғулоти (мавзулари)га бериладиган мустақил таълим мавзулари ва уларга ажратилган соатни белгилаш:
-машғулот турлари ва мавзулари бўйича ўқув соатларини тақсимлаш;
-ўқув фани (модули) ёки амалиётларининг Ўрганиш натижаларини белгилаш;
-ўқув фани (модули) ёки амалиётларининг Ўрганиш натижаларини баҳолашни белгилаш;
-ўқувчида мазкур ўқув фани (модули) ёки амалиётини Ўрганиш жараёнида ўргатиладиган билимлар, шакллантириладиган кўникмаларни белгилаш;
-ўқув машғулоти (мавзулари)ни ўтказиш жойларини белгилаш;
-ўқув фани (модули) ёки амалиёт машғулотлари учун фойдаланиладиган ҳом-ашёларини белгилаш;
6. Ишчи ўқув дастурининг талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
-ишчи ўқув дастурининг мазмуни иш берувчининг малака талабида кўрсатилган талабларга мослиги ҳамда интеграциялашган бўлиши;
-ўқувчининг билим ва кўникмаси таълим стандартлари асосида касбий фаолиятининг малака талабларида белгиланган компетенцияларга, фан (модули) ёки амалиётларнинг ўқув дастурини ўзлаштириш талабларига мос бўлиши;
-билим, кўникма ва меҳнат ҳаракатлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ривожлантириш терминологияси ва ёндашувларидан фойдаланиб шакллантирилган бўлиши;
-ўқув фани (модули)нинг мавзуларини ҳамда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари машғулотларининг бажариш кетма-кетлигини ёритиб бериш;
-ишчи ўқув дастурининг якуний қисмида мазкур ўқув фани (модули) ёки амалиётининг малака талабларида акс этган умумий ва касбий компетенциялар кўрсатилган бўлиши.
7. Ишчи ўқув дастури таълим муассасасининг мавжуд моддий техник базаси ва иш берувчининг талаб ва таклифлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.
8. Ишчи ўқув дастури мазкур йўриқнома талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.
9. Профессионал таълим муассасаларида ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари муайян ўқув фани (модули) ёки амалиёт машғулотларини ишчи ўқув дастури асосида ташкил этади ва ўтказади.

Download 37,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish