Дастур номи
|
Солиқлар ва соликка тортиш
|
Ажратилган соат
|
60
|
Ўқитувчининг машғулотида қатнашиб ўзлаштирилиши лозим бўлган мавзулар сони
|
30
|
Дастурнинг мақсади
|
Талабаларни Узбекистон Республикасининг солиқ ва соликка тортиш тизими билан таништириб, уларнинг иктисодий билимларини чукурлаштириш, солик тизими сиёсати ва тизимини ривожланиш боскичлари, соликларнинг мохияти, солик турлари, уларни хисоблаш ва ундириш усуллари, имтиёзлари ва ривожланган давлатлар солик тизимини ўрганиш бўйича кўникмаларини шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Солик назарияси ва сиёсатининг шаклланиш боскичларини ўрганиш.
Ривожланган давлатлар солик тизимини урганиш.
Давлатнинг молиявий маблагларини шаклланишида соликларнинг тутган урни, соликлар ва уларнинг функцияларини урганиш.
Солиқларнинг турлари ва соликка тортиш тамойилларини ўрганиш.
Соликларни хисоблаш усуллари ва тулаш тартибларини урганиш.
Жисмоний шахслардан ундириладиган умумдавлат солиқлар ва уларни ҳисоблаш.
Юридик шахслардан олинадиган соликлар ва уларни ҳисоблаш.
Солиқ туловчи субьектларнинг хукуклари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги хакида тушунчага эга булиш.
|
Билимлар
|
Солиқ элементлари ва уларнинг таркиби;
солиқ стратегияси ва солиқ механизми;
солиқ хизматини ташкил этиш асослари;
солик субьектлари таркиби ва уларнинг гурухланиши;
солик обьектлари ва уларнинг ташкилий тузилиши;
соликка тортиладиган база ва уни аниклаш усуллари;
солик имтиёзлари ва уларнинг гурухланиши;
юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш принциплари, услублари;
юридик шахсларни солиқлари ва солиққа тортиш;
қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш;
акциз солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби;
ер қаъри ва сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи;
жисмоний шахсларни солиқлари ва солиққа тортишни билиши ва билимларидан фойдалана олиши.
|
Кўникмалар
|
ҳуқуқий ва жисмоний шахслардан олинадиган мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш ишларини ташкил этиш;
микрофирма ва кичик корхоналарни солиққа тортиш;
солиқ бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш;
солиқ тушумларини режалаштириш, тахлил қилиш;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумига солиқни ҳисоблаш;
қўшилган қиймат, аксиз солиқларини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби;
ер қаъри ва сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи;
кичик ва ўрта бизнес субъектларини солиққа тортиш;
жисмоний шахслардан ундириладиган умумдавлат солиқлари ва уларни солиққа тортиш;
жисмоний шахслардан олинадиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларни хисоблаш куникмаларига эга булиши.
|
|