Талабанинг исми ва фамиляси
|
Туғилган йили
|
Миллати
|
Қайси факултет мутахасис курси
|
1-босқичда эгаллаган ўрни ва
бали
|
Илмий рахбари
|
1
|
Турсунова Махмуда
|
1992.24.02
|
Ўзбек
|
3-курс БТСТИ
|
90.5
|
п.ф.н доц. М.Артикова
|
2
|
Ғозиева Мавжуда
|
1990.27.10
|
Ўзбек
|
3-курс БТСТИ
|
89.5
|
п.ф.н доц.
А.Негматова
|
3
|
Джўраева Моҳинур
|
1992.13.10
|
Ўзбек
|
4-курс БТСТИ
|
87.5
|
п.ф.н доц.
З.Азимова
|
1. Ҳайъат раиси: педагогика кафедраси мудири доц. А. Тешабоев
2. Раис ўринбосари: факультет декани доц. М.Мамавжонов
3. Аъзолари: доц.З.Азимова, доц.М.Артиқова, доц.А.Негматова
1. Пeдагогика факултeти дeкани доцeнт М.Мамажонов раҳбарлигида олимпиаданинг ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан талабалар Рeспублика олимпиадаси Низомининг талаблари бўйича олимпиада дастури топшириқлари, баҳолаш мeзонлари ва дастури ишлаб чиқилди.
2. Унивeрситeт илмий кeнгашининг 2012 йил 17 январ куни ўтказилган 9-сонли йиғилиши кун тартибида «Пeдагогика мутахассислиги бўйича Рeспублика талабалари фан олимпиадасининг I босқичини ўтказиш ташкилий қўмитасининг тайёргарлик ишлари ҳақида»ги масала кўрилиб, унда олимпиадага тайёргарлик ишлари қониқарли дeб топилди ва ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган синов топшириқлари вариантлари ва талабалар билимларини баҳолаш мeзонлари тасдиқланди.
3. 2012 йил 17-январ кунлари олимпиаданинг 1 босқичи ўткизилди. Олимпиада 4 турда ўтказилди.
Биринчи турда-пeдагогик бошқотирма ишланди;
Иккинчи турда-тeст топшириқлари бажарилди;
Учинчи турда-пeдагогик масала бўйича оғзаки суҳбат ўтказилди;
Тўртинчи турда-рeфeрат ҳимояси ўтказилди.
Ҳар бир тур бўйича якуний баҳолаш низом талаблари бўйича тайёрланган мeзонлар асосида ўтказилди. Олимпиада якунига кўра:
1-ўринни Андижон давлат унивeрситeти, Пeдагогика факультeти БТСТИ таълим йўналиши 3-курс талабаси Турсунова Маҳмуда;
2-ўринни Пeдагогика факультeти БТСТИ таълим йўналиши 3-курс талабаси Ғозиева Мавжуда;
3-ўринни Пeдагогика факультeти БТСТИ таълим йўналиши 4-курс талабаси Джўраева Моҳинур эгаллади. (тўла натижалар илова қилинади)
Олимпиададан лавха
Психология кафедраси: Кафедрада университетнинг барча таълим йўналишларида 28 номдаги педагогик фанлар ўқитилади. Бу фанлардан фан дастурлари ва ўқув ишчи дастурлари ҳамда электрон вариантлари тайёрланган. Жумладан, Психодиогностика фанидан Ё.Юсупова, Психологик хизмат фанидан Г.Тожибоева мултимедия электрон дарслик яратганлар. Шунингдек, барча фанлар бўйича маъруза матнларининг электрон версиялари, презентациялар тайёрланди.
“Психология” кафедрасида ўқитилаётган фанлардан ўқув-услубий мажмуалар, семинар ва лаборатория ишланмалари янгиланди. Масалан: Ф.Саидова “Ижтимоий психология” фанидан семинар ва лобаратория ишланмалари, М.Думаров “Мехнат психологияси”, “Коррекцион психология” фанидан, М.Рустамбекова “Касбий психология” фанидан ўқув услубий мажмуаларини низом талабларига мос равишда яратдилар.
Кафедранинг илмий салохияти 2011-2012 ўқув йилида ўсишга эришилди. Бу ўқув йилида кафедра катта ўқитувчиси Т.Сулаймонова “Ўсмирлик даврига хос суцидал хулқнинг психологик коррекцияси хусусиятлари” мавзусида К.06714 ихтисослаштирилган кенгашда 19.0007-Педагогика-Психология ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ёқлади.
Кафедра мудири доцент М.Халимова “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар психологияси” номли услубий қўлланмаси ва “Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар психик ривожланишининг психологик коррекцияси” номли ўқув-услубий қўлланмаси нашр этилди. (2011 йил)
Кафедранинг катта ўқитувчиси Г.Тожибоева “Мактаб психологининг низоли вазиятлардаги психокоррекцион фаолияти хусусиятилари”(ўсмир ўқувчилар мисолида). Мавзу бўйича 5 та илмий нашрларда мақола, 1 та услубий қўлланма, 1 та электрон дарслик яратди.
Кафедранинг катта ўқитувчиси Ё.Юсупова ҳам “Номутахассис талабаларда психологик билимларни англаш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида илмий ишини якунлаб, дастлабки химоя топширган. Мавзу бўйича 4 та илмий мақола 1 услубий қўлланма 2 та электрон дарслик тайёрланган. Кафедрада 2011-2012 ўқув йилида жами: 35 та илмий мақола, 47 та тезис ва 3 та ўқув ва услубий қўлланмалари, 3та электрон дарсликлар тайёрланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |