‘"тасдиқлайман" Андижон давлат университети


Бошланғич таълим методикаси кафедраси



Download 1,59 Mb.
bet30/32
Sana07.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#752407
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
факул хисобот тўғри

Бошланғич таълим методикаси кафедраси: Кафедрада 2011-2012 ўқув йилига мўжалланган маънавий-маърифий ишларини талабалар турар жойларида ва ўқув биносида олиб бориш юзасидан тузилган иш режа асосида қуйидагича ишлар амалга оширилди:



Тадбирнинг номи

Ўтказиш муддати

Масъул

1

“Мустақиллик – улуғ неъмат” мавзусида суҳбат

08.09.2011

Кафедра аъзолари

2

“XXI аср талабасининг қиёфаси” мавзусида бахс мунозара

15. 09. 2011

А. Исмонов
А. Сотволдиев

3

“Тил билган – эл билади” суҳбат

24. 11. 2011

Н. Жўраева
О. Хайдарова

4

“Конституция – бахтимиз қомуси” суҳбат

01. 12. 2011

И. Абдуллаева
Б. Мамадалиев

5

“ОИТС – аср вабоси” суҳбат

15. 12. 2011

С. Жўрахонова
Н. Абдуллаева

6

“Баркамол авлод Ўзбекистон келажаги” мавзусида бахс - мунозара

22. 12. 2011

И. Эргашев
И. Убайдуллаев

7

Ал Хоразмий алгебра асосчиси (суҳбат)

05. 01. 2012

К. Мамадалиев
Т. Ғаниев

8

“Хеч кимга бермаймиз Ўзбекистонни” ватан посбонларига бағишланган давра суҳбати

12. 01. 2012

Б. Мамадалиев
Н. Жўраева

9

“Талаба маънавияти хақида” бахс - мунозара

19. 01. 2012

С. Жўрахонова
Н. Абдуллаева

10

“Ўзбекистонда математика фани тараққиёти” давра сухбати

26. 01. 2012

Ф. Юнусов
К. Мамадалиев

11

“Миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳақида” суҳбат

02. 02. 2012

А. Сотволдиев
З Жўрабоева

12

А. Навоий ва Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказиш

09. 02. 2012

О. Тожиев
И. Эргашев
И. Убайдуллаев

13

“Ибо, хаё, латофат” тушунчаси қизлар нигохида

16. 02. 2012

Ф. Юнусов
Г. Исманова

14

Гиёхвандлик – аср фожеаси

23. 02. 2012

С. Жўрахонова
Т. Ғаниев

15

Хуқуқбузарлик, жиноятчилик одам савдоси халқимихга ёт

02. 03. 2012

О. Тожиев
О. Хайдарова

16

Сен газалсан, буюксан, Муқаддас – Аёл! Давра суҳбати

07. 03. 2012

Кафедра аъзолари

17

“Наврўз миллий байрам” тадбирини ўтказиш

16. 03. 2012

Кафедра аъзолари

18

“Табиатни асраш – Ватанни асраш демакдир” адабий кеча

23. 03. 2012

Кафедра аъзолари

19

“Саҳоват нима, савоб нима?” бахс - мунозара

30. 03. 2012

Н. Жўраева
И. Абдуллаев

20

“Қизнинг ғурури, иззати миллатнинг номуси” бахс мунозара

06. 04. 2012

З. Жўрабоева
Н. Жўраева

21

“Китоб инсоннинг энг яқин дўсти” давра суҳбати

13. 04. 2012

О. Тожиев
Н.Абдуллаева

22

“Инсон ва компьютер” суҳбат

20. 04. 2012

Б. Мамадалиев
И. Абдуллаев

23

Одоб аҳло қоидалари деганда нимани тушунасиз? Давра суҳбати

27. 04. 2012

О. Тожиев
Н. Жўраева

24

“Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган суҳбат

04. 05. 2012

Кафедра аъзолари

25

Уяли телефондан фойдаланиш маданияти ҳақида суҳбат

18. 05. 2012

И. Убайдуллаев
З. Жўрабоева

26

“Спорт – саломатлик гарови” суҳбат

25. 05. 2012

И. Эргашев
И. Абдуллаев

27

Кекса педагоглар билан учрашув уюштириш

01. 06. 2012

Ф. Юнусов
К. Мамадалиев

28

“Касбим - фахрим” мавзусида давра суҳбати

15. 06. 2012

Г. Исманова
С. Жўрахонова

Юқоридаги режалар асосида кафедрада ҳар бир ой учун алоҳида режалар тузилган бўлиб, кафедра аъзолари ҳафта давомида талабалар ва маҳалла фуқоролар йиғини билан мунтазам равишда ишлаб, тадбирлар ўтказиб келмоқда.


Факультетнинг 3 – ётоқхонасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватанимни химоя қиламан” мавзусида суҳбат ўтказилди. Суҳбат кафедра ўқитувчилари Ф. Юнусов, С. Жўрахоновалар томонидан ташкиллаштирилди. Кафедра ўқитувчилари Г. Исманова, Н. Жўраевалар томонидан “Талаба –ўзингни ва дўстингни асра” мавзусида суҳбат ўтказилди.
2012 йил 8 февралъ А. Навоий таваллудининг 571 йиллиги муносабати билан Педагогика факультетида ўқитувчилар И. Убайдуллаев, И. Эргашевлар раҳбарлигида “Бархаёт Навоий” мавзусида, 13 февраль 2012 йил З.М.Бобур таваллудининг 529 йиллигига бағишланган тадбир Педагогика факультетида ўқитувчилар И.Эргашев, И.Убайдуллаевлар ташкилотчилигида “Бобур шоир ва саркарда” мавзусида тадбирлар ўтказилди.
2012 йил 8 март Халқаро хотин – қизлар кунига бағишланган тадбирда факулътет хотин – қизлар қўмитаси томонидан “Аёл борки олам мунаввар” мавзусида кизлар давраси ташкил этилди.
2012 йил 26 март кафедрада томонидан университет миқёсида ўтказилган тадбирда кафедра профессор – ўқитувчилари ўзларининг чиқишлари билан фаол иштирок этдилар.
2012 йил 9 – апрелъ Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 675 йиллигига бағшланган тадбирда кафедранинг барча профессор – ўқитувчилари, БТСТИ йўналиши талабалари иштирок этди. Доц. Б. Раҳмоновнинг маърузаси ва талабалар ташкил қилган саҳнавий кўринишлар кечага ўзига хос файз киритди.
16 апрель куни 3 – талабалар ётоқхонасида БТМ кафедраси ўқитувчилари И. Абдуллаев ва Б.Мамадалиевлар томонидан суҳбат ўтказилди. Тадбирда факулътет декани, кафедра мудири ва бошқа профессор – ўқитувчилар ҳамда факулътетининг иқтидорли талабалари иштирок этдилар.
Тадбирни И.Абдуллаев кириш сўзи билан очиб, спортнинг инсон саломатлиги, соғлом турмуш тарзи уни талабалар ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутиши ҳақида сўзлади. Шундан кейин талабалардан Д. Козоқова ва Ш. Мамасолиева сўз олиб, улар ўзларини ўқишлари, яшаш тарзларида спортнинг қанчалик муҳим аҳамият касб этганлиги бу борада эришган ютуқлари ҳақида гапирдилар. Бундан ташқари, мамлакатимизда ёшлар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, юртдошларимиз эришаётган ютуқлар ҳақида сўзладилар.
Тадбирда Б. Мамадалиев сўз олиб, инсон саломатлиги учун спортнинг нақадар зарурлигини, айниқса, инсон саломатлигини глобал муаммога айланган ҳозирги даврда жуда муҳимлиги ҳақида гапириб, университетимиз миқёсида ҳам ўтказилаётган саломатлик ва спортга бағишланган тадбирларда талабаларни фавол иштирок этишларини таъкидладилар.
Тадбир ҳақида талабалар ўз фикр мулоҳазаларини, таклифларини билдирдилар. Кафедра мудири доц. О.Тожиев тадбир сўнгида ҳаммага соғлик – саломатлик, спорт ҳамиша ҳамроҳи бўлишлигини тилаб, тадбирни якунладилар
Кафедрада профессор – ўқитувчилари томонидан диний экстремизм ва уни олдини олиш бўйича 2011 – 2012 ўқув йили мобайнида талабалар турар жойларида, мураббийлик соатларида тадбирлар ўтказилди. Огоҳлик – муқаддас бурч, “Ҳизбут – таҳрир” реакцион диний сиёсий ташкилотининг моҳияти, ваҳҳобийлик – диний – сиёсий оқим, жумладан “Диний экстремизм ва уни оқибатлари”, “Диний экстремизм ва ақидапарастлик” мавзуларида ўқитувчилар З. Жўрабоева, И. Убайдуллаев, С.Вахобов ва бошқалар суҳбатлар, бахс – мунозаралар ўтказдилар.
Бундан ташқари кафедранинг профессор – ўқитувчилари жадвал бўйича навбатчилик кунлари талабалар турар жойларида “дин ва сиёсат”, “Виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик”, миллий қадриятлар, урф – одатлар, удумлар ҳақида суҳбат ўтказдилар. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари билан ҳамкорликда миллий қадриятлар, миллий ўйинлар ва ёшлар мавзусида телекўрсатув ташкил қилинди. Телекўрсатувда факулътет талабалари иштирок этдилар. Тадбир ижодкорлари ва ташкилотчилари И.Эргашев ва И. Убайдуллаев. Талабаларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил қилинган тўгарак машғулотларида диний экстремизмни ва ақидапарастликни зарарли оқибатлари ҳақида мавзулар юзасидан суҳбатлар ўтказилади.
Кафедрада фаолият олиб бораётган аёл ўқитувчилар талаба – қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида ҳам тадбирлар ўтказдилар. Ўқитувчилар Г.Исманова, З.Жўрабоева, О.Хайдарова талабалар турар жойларида “Оила – жамият асоси”, “Аёл иффати ва ҳаёси”, “Оналик бахти” ва бошқа мавзуларда давра суҳбатлари шулар жумласидандир.
Андижон давлат университети Бошланғич таълим методикаси кафедраси профессор – ўқитувчилари томонидан экологик билим ва маданиятни шакллантириш бўйича 2011 – 2012 ўқув йили мобайнида талабалар турар жойларида, мураббийлик соатларида тадбирлар ўтказиш анъана тусига кирган.
Жумладан, “Табиат ва инсон”, “Табиат ва ҳаёт” мавзуларида ўқитувчилар З. Жўрабоева, И. Убайдуллаев, С. Жўрахонова ва бошқаларнинг суҳбат, бахс – мунозаралари шунга мисол бўла олади.
Кафедра профессор – ўқитувчилари мунтазам равишда ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароити билан танишиб борадилар ва уларни атроф – муҳитни қай даражада асрашларига жиддий эътибор қаратадилар. Уларнинг ўқишларида ҳамиша ўқув – услубий, кундалик ҳаётида инсоний маслаҳатларни бериб борадилар. Кафедрада ижарада яшовчи талабаларининг манзиллари, уй эгалари ҳақида маълумотлар ва ижара хонадонларининг шарт – шароитлари ҳақида маълумотлар папкаси мавжуд.
Кафедрада доимий равишда Президентимиз асарлари, ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий – маърифий, маданий тадбирларнинг моҳиятини талабаларга етказишда илмий – услубий, оммабоп тадбирлар ўтказилиб келинади. Нафақат маънавий соатларида балки дарс машғулотларида ҳам юқоридагилардан методологик асос сифатида фойдаланиб келинади. Хусусан 2011 – 2012 йилларда мухтарам юртбошимизнинг элимизни ривожланган, фаровон жамиятга айлантиришдаги сайъи ҳаракатлари факулътетимиз, кафедрамиз профессор – ўқитувчилари, барча талабалари томонидан қувонч билан кўтаринки руҳда қабул қилиб олинди. Президентимизнинг БМТ саммитида сўзлаган нутқи, конституция кунидаги, Самарқанддаги фаоллар билан учрашувда баён қилган фикрлари ўқитувчи ва талабалар нигоҳида чуқур из қолдирди. Университетимизнинг маърузалар залида БТСТИ йўналиши II босқич 1, 2, 3 ва 4 гуруҳ раҳбарлари С. Жўрахонова, З.Эҳсонова, Н. Абдуллаева, М. Қурбоновалар томонидан президент асарлари юзасидан бахс – мунозара ташкил қилинди. Талабаларига маънавият соатларида президентимизнинг 2011 йилнинг иккинчи ярми ва 2012 йилнинг биринчи ярмида сўзлаган нутқлари юзасидан маърузалар ўтилди. Жумладан Президентимиз И.А.Каримовнинг 2010 йил 12 наябрда Олий мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” мавзусидаги нутқи юзасидан бахс – мунозара ўтказилди. Суҳбатда профессор – ўқитувчилар ва талабалар ўзаро фикр алмашдилар. Тадбирда президентимиз асарларидаги мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанликни шакллантириш хусусидаги фикрлари мушоҳада қилинди ва талабалар онгига сингдирилди.
Талабаларнинг сиёсий онгини ўстириш мақсадида мамлакатда бўлиб ўтган ҳодисалар яъни конституцияга киритилган янги моддаларни қўллаш сабаблари тушунтирилди. Сиёсий фаоллик, унинг орқасидан эришилган ютуқлар ҳамда мамлакатнинг келажаги орасидаги боғлиқлик талабаларга тўла ёритилиб берилди.
Айниқса, жадал ўзгараётган жамиятда зарур бўлган вазият ва даврда конституцияга ўзгартириш киритиш, янги моддаларни қўшиш, давлат бошқаришида янги ғояларни қўллаш зарурати ҳақида айтиб ўтилди. Ёшлар, ҳозирги талабалар – бу мамлакатнинг келажаги ҳисобланади. Шунинг учун буларга жиддий эътибор бериш, уларнинг сиёсий онгини мафкуравий нуқтаи назардан тўғри шакллантириш ва кенг дунёвий билимларга эга бўлиши ва таъминланиши муҳимлиги таъкидланди.
Кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан маънавий – маърифий ишларни тизимли мувофиқлаштиришга доир масалалар хақида 2011 – 2012 ўқув йили мобайнида талабалар турар жойларида, мураббийлик соатларида тадбирлар ўтказилди. Маънавий – маърифий ишлар бўйича ҳар бир босқичда семинар – тренинглар ўтказилди. Баҳс – мунозара ва кечалар ташкил қилинди.
Режалар асосида белгиланган ишлар бажарилмоқда. Ўқув гуруҳларидаги маънавий – маърифий ишларни асосий қисми гуруҳ мураббийлари томонидан амалга оширилади. Ҳар бир гуруҳ мураббийлари ишлаб чиқилган режалар асосида маънавий – маърифий ишлар олиб боришади.
Кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан шахсни маънавий камолотини юксалтириш бўйича 2011 – 2012 ўқув йили мобайнида талабалар турар жойларида, мураббийлик соатларида тадбирлар ўтказилди.
Талабалар турар жойларида ва маънавият соатларида “Миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳақида”, “Талаба маънавияти ҳақида”, “Қизнинг ғурури, иззати миллатнинг номуси”, “Ибо, ҳаё, латофат” тўғрисида суҳбат, бахс – мунозаралар ўтказилди. Кафедрада олиб борилаётган маънавий - маърифий ишларнинг катта қисмини талабалар турар жойларида бажарилаётган ишлар ташкил этади.
Кафедра профессор – ўқитувчилари Андижон шаҳридаги 74 та маҳалла фуқаролар йиғинида жумладан Андижон шаҳар “Маърифат” фуқаролар йиғини тадбирларида ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар ҳукуматимиз томонидан чиқарилган диний экстремизм ва фундаментализм, шунингдек, Ватанимизга, халқимизга қарши бўлаётган оқимларга қарши чақириқларга ҳозиржавоблик билан иш кўрмоқдалар. М.Ф.Й ни билан 20 та ижтимоий – иқтисодий муносабатга доир тадбирлар ўтказилди.
Кафедра профессор – ўқитувчиларининг дунёқарашини, маънавий – ахлоқий савиясини юксалтириш учун ҳар чоршанба куни етакчи ўқитувчилар томонидан ахборот соати ўтказилади. Кафедра йиғилишларида профессор – ўқитувчиларнинг дунёқараши, маънавий – аҳлоқий савиясини юксалтиришга йўналтирилган масалалар муҳокама қилиб борилади.
Хулоса қилиб айтганда, кафедрада 2011 – 2012 ўқув йилларида профессор – ўқитувчиларининг ўз устида тинмай ишлаганлиги, ўқув- тарбиявий, илмий-тадқиқот ишлари билан бирга маънавий – маърифий ишларга катта масъулият билан эътибор қаратилганлиги кузатилади. Буни юқоридаги тадбирларнинг қисқачи таҳлилларидан ҳам билса бўлади. Шундай бўлсада, кафедрада ишчанлик руҳини сўндирмаслик, маънавий – маърифий ишларини янада узлуксиз равишда кучайтириб бориш лозим деб биламиз.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish