“ТАСДИҚЛАЙМАН”
9221-сонли харбий қисм командири
подполковник Бердиев А.И.
2021 йил “__” август.
ҚАРОР
Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида
2021 йил “__”август Термиз шаҳри
9221-сонли ҳарбий қисм терговга қадар текширув ишларини олиб борувчи тезкор ходими лейтенант Д.Б.Рустамов томонидан чегара бузғунчиси сифатида қўлга олинган АИР фуқароси Ғулом Расул Аминига нисбатан тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
2021 йил 20-август куни соат 16:30да 9221-сонли ҳарбий қисми 9-чегарани қўриқлаш взводининг чап қаноти, 22х551 квда ноқонуний ҳаракатланаётган 1 нафар АИР фуқароси аниқланди ва ҳарбий хизматчилар томонидан чегара бузғунчиси сифатида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув тадбирлари давомида, АИР фуқароси Ғулом Расул Амини Афгонистон Ислом Республикасида вазиятнинг кескинлашганлиги ва “Толибон” ҳаракати жангарилари томонидан олиб борилган ҳужумдан жон сақлаб қолиш мақсадида, кочок сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳисобланган, “афғон-ўзбек” чегараларини ажратиб турувчи Амударё дарёси оркали давлат чегарасини бузиб ўтганлиги аниқланди.
Ҳодиса содир бўлган жой ва чегара бузғунчилари шахсий кўрикдан ўтказилганда, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш таъқиқланган нарса ва буюмлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Бироқ унинг ёнидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжудлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.
АИР фуқаролари Ғулом Расул Амини юқорида кўрсатилган ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддасида кўрсатилган тўлиқ жиноят таркибини бермайди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 25.11.2011 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 9-сонли Олий суд Пленумининг 2-банди (Сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан, Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ЖКнинг 223-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилмайди)га хамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Ғулом Расул Амини нисбатан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 392, 83 моддаси 2-банди ва 333-моддалари талабларини қўллаган холда,
ҚАРОР ҚИЛДИМ:
1. Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Ғулом Расул Аминига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан, жиноят иши қўзғатиш рад қилинсин ҳамда бу тўғрисида уларга эълон қилинсин;
2. АИР фуқароси Ғулом Расул Амини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 333-моддасига асосан, қарордан норози бўлишса, ушбу қарор устидан Сурхондарё вилояти прокурорига шикоят қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин;
3. АИР фуқаросига тегишли шахсини тасдиқловчи ҳужжати тилхат асосида қайтариб берилсин ҳамда у Ўзбекистон Республикасидан тегишли тартибда мажбурий равишда чиқариб юборилсин;
4. Қарорнинг бир нусхаси Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилсин.
9221 харбий қисм терговга қадар текширув
ишларини олиб борувчи тезкор ходим
лейтенант Рустамов Д.Б.
2021 йил “__” август
Do'stlaringiz bilan baham: |