|
Фуқаролар йиғини фаолиятини тизимли ташкил этиш
|
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек фуқаролар йиғинлари ходимлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазири томонидан 2020 йилнинг 28 августида имзоланган “Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишни вақтинчалик тартиби ўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 64 б-сонли буйруғини ўқиб ўрганиш;
2. Мазкур буйруқ талаблари асосида Фуқаролар йиғинида юритилаётган ҳужжатларни тўлиқ тафтишдан ўтказиш;
|
2021 йилнинг
15 январига қадар
Доимий
|
Сектор раҳбари (С.Султонов),
Шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (Р.Бойқобилов, М.Эшонхонова, Ж.Тошқулов, Ж.Худойназаров),
МФЙ раиси
(Х.Холматов)
|
|
МФЙ қошидаги комиссиялар ҳамда жамоатчилик тузилмалари фаолиятини ташкил этиш
|
1. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан тегишлилиги бўйича:
- Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш Комиссияси;
- Хотин-қизлар масалалари бўйича Комиссия;
- Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати Комиссияси;
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича коммиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
2. Комиссиялар таркибига маҳаллага бириктирилган ташкилот ва идоралар вакилларини, ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларини, кўчабоши ва уйбошилар, энг фаол жамоатчилар, имом-хатиб ва отинойилар, жонкуяр, ватанпарвар ёшлар ва нуроний отахон-онахонлар, ҳожи ота-оналар ва ҳоказоларни аъзо қилиш, Комиссияларнинг фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда уларнинг аниқ вазифаларини белгилаб бериш;
3. Комиссияларнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда чораклик режаларини тузиш, комиссия аъзолари билан муҳокама қилган ҳолда, тасдиқлаш учун Фуқаролар йиғини кенгашига тақдим этиш;
4. Комиссиялар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган тартибда, Секторлар, манфаатдор ва масъул корхона-ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида Фуқаролар йиғини кенгашида тинглаб бориш, тегишли Қарорлар қабул қилиш.
|
2021 йил
25 январга қадар
30 январга қадар
Ҳар чоракда камида
2 маротаба
|
Сектор раҳбари (С.Султонов),
Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (Р.Бойқобилов, М.Эшонхонова, Ж.Тошқулов, Ж.Худойназаров),
МФЙ раиси
|