Кам таъминлаган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш
|
1. Маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 8 нафарни ушбу тоифадан чиқариш, ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ва молиявий ёрдам ва кўмак бериш мақсадида “Темир дафтар”га киритиш юзасидан Сектор раҳбарига ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига таклиф киритиш;
2. “Темир дафтар”га киритилган оилалар билан манзилли ишлаш, олиб борилган манзилли ишларнинг ижобий натижаларига эришилган ва ушбу оилаларни бу тоифадан чиққанларидан сўнг “Темир дафтар”дан чиқариш чораларини белгилаш.
|
Белгиланган тартиб ва муддатларда
Белгиланган тартиб ва муддатларда
|
Сектор раҳбари (С.Султонов),
Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (Р.Бойқобилов, М.Эшонхонова, Ж.Тошқулов, Ж.Худойназаров),
МФЙ раиси (Х.Холматов),
Жамоатчилик комиссиялар раислари (О.Рахмонқулова
Ш.Асамова),
|
|
Маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи ногирон ва ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ичкиликка ружу қўйган, гиёҳвандлар ва руҳий касаллар билан манзилли ишлаш тизимини такомиллаштириш
|
1. Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган 66 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳолидан хабар олишни ташкил этиш;
2. Ички ишлар органлари ва Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турувчи ичкиликка ружу қўйган 4 нафар, фуқароларга тиббий-психологик ва зарур ҳолларда мажбурий даволаш воситасида манзилли ёрдам кўрсатиш, руҳий касал 6 нафар фуқароларни зарурй дори-дармон билан таъминлаш ва касаллик авж олганда зудлик билан даволаш тадбирларини амалга ошириш;
3. МФЙ, Ички ишлар идоралари ва Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турувчи контингент билан манзилли ишлаш тизими самарадорлигини ошириш орқали маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олишнинг таъсирчан чораларини белгилаш, бу борада барча ташкилот ва идоралар, Сектор раҳбарларининг ваколат вазифаларидан келиб чиқувчи чора-тадбирларни ўз вақтида ва ижобий ҳал этилишини Кенгаш ҳузурида муҳокама этиб бориш орқали назоратни кучайтириш.
|
доимий
равишда
Мунтазам равишда
Ҳар чоракда камида
2 маротаба
|
Сектор раҳбари (С.Султонов),
Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (Р.Бойқобилов, М.Эшонхонова, Ж.Тошқулов, Ж.Худойназаров),
МФЙ раиси (Х.Холматов),
Жамоатчилик комиссиялар раислари (О.Рахмонқулова
Ш.Асамова),
|
|
Ширин шаҳар аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда маҳалладаги ишсиз аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлаш орқали ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олиш чораларини кўриш.
|
1. МФЙ ходимлари томонидан хатлов натижасида аниқланган ишсизларнинг мутахасислиги бўйича манзилли рўйхатини шаклантириш;
2. Худуддаги бўш иш ўринлари мавжуд бўлган барча корхона, ташкилот, тадбиркорлик субъектларини хатловдан ўтказиш орқали бўш иш ўринларини аниқлаш;
3. Аниқланган бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни жалб этиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
4. Маҳалла аҳолини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш учун бандлик органларига хат орқали мурожаат қилиш ва бандлиги таъминланган фуқаролар юзасидан ҳисобот олинишини таъминлаш;
5. Мутахассисликка эга бўлмаган, ишлаш истагини билдирганлар рўйхатини (касбий қизиқиши) шакллантириш ва Бандлик Марказига тақдим этиш, улар ёрдамида фуқароларни касбга ўқитиш ишларини тизимли йўлга қўйиш;
6. Кекса авлод вакилларини уюшмаган 18 нафар ёшларга бириктириш орқали “Устоз-шогирд” тамойили асосида ҳунармандчилик, сартарошлик, нонвойчилик ва сервис хизматларига йўналтириш орқали касб-ҳунар билан таъминлашга кўмаклашиш тизимини йўлга қўйиш.
7. Бандик органларини жалб этган ҳолда маҳалла ҳудудида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш орқали аҳоли бандлигини таминланишига кўмаклашиш.
|
1 ой муддатда
1 ой муддатда
1 ой муддатда
Белгиланган муддатларда
2021 йил
15 январгача
15 январгача
Ҳар чоракда
|
Сектор раҳбари (С.Султонов),
Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (Р.Бойқобилов, М.Эшонхонова, Ж.Тошқулов, Ж.Худойназаров),
МФЙ раиси (Х.Холматов),
Жамоатчилик комиссиялар раислари (О.Рахмонқулова
Ш.Асамова),
|
|
Маҳаллада аҳоли муаммо-ларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизимини ташкил қилиш
|
1. Маҳалла ходимларининг уйма-уй юриш жараёнида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан ҳар ой якуни бўйича масъул раҳбарларга белгиланган тартибда таклиф киритиш;
2. Берилган таклиф асосида муаммоларни 3-сектор раҳбари –Ширин шаҳар, сектор аъзолари билан биргаликда ҳал қилиш чораларини кўриш;
3. Муаммоларни белгиланган муддатларда ҳал қилиниши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
4. Жамоатчилик назоратининг натижаларини халқ депутатлари туман Кенгашларида муҳокамага киритиш учун Халқ қабулхонасига тақдим этиш.
|
доимий
белгиланган муддатларда
мунтазам равишда
ҳар чорак якунида
|
Сектор раҳбари (С.Султонов),
Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (Р.Бойқобилов, М.Эшонхонова, Ж.Тошқулов, Ж.Худойназаров),
МФЙ раиси (Х.Холматов),
Жамоатчилик комиссиялар раислари (О.Рахмонқулова
Ш.Асамова),Шаҳар депутатлар кенгаши
|
|
Мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбир-ларини ташкил қилиш ва ўтказиш.
|
1. Аҳоли орасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси”, “Ёнғинлар профилактикаси”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи” кунларини ўтказиш.
2. Тадбирларга фавқулодда вазиятлар бўлими, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлар ва ходимларини жалб этиш орқали аҳоли билан тизимли ижтимоий-ҳуқуқий йўналишларда профилактик сухбатлар ўтказиш ва ҳуқуқий-тарғибот ишларини ташкил этиш.
3. Амалга оширилаётган тадбирларни ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш ишларини ташкил этиш.
|
ҳар ҳафтада белгиланган кунларда
|
Сектор раҳбари (С.Султонов),
Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (Р.Бойқобилов, М.Эшонхонова, Ж.Тошқулов, Ж.Худойназаров),
МФЙ раиси (Х.Холматов),
Жамоатчилик комиссиялар раислари (О.Рахмонқулова
Ш.Асамова),
|
|
Вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилишини олдини олиш.
|
1. Маҳалла ҳудудида жойлашган 1 та мактабда таҳсил олувчи ўқувчиларни дарсга келиш ва кетишни назорат қилиш.
2. Уй шароитида “онлайн” тарзда таҳсил олаётган ўқувчиларни маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан ҳамкорликда назорат қилиш.
3. Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда дарс машғулотлари даврида вояга етмаганларни қаровсиз ва назоратсиз юришини олдини олиш мақсадида бозор, истироҳат боғлари ва кўнгилочар жойларда тадбирлар ташкил этиш.
|
Ҳафтада камида 3 маротаба
Доимий
Мунтазам равишда
|
Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари (Р.Бойқобилов, М.Эшонхонова, Ж.Тошқулов, Ж.Худойназаров),
таълим муассасаси раҳбари
(М.Тоштемиров),
МФЙ раиси
|