«SARDOR – STROY - SS» МЧЖ Страница 10
тадбиркорларга мурожаат қилишларига тўғри келяпти. Тадбиркорларнинг эзгу мақсадларда қиладиган хомийлик ишлари яхши албатта. Аммо, бу масаланинг тўлиқ ечими эмас.
Мамлакатимизда саноат махсулотларини ишлаб чиқаришни босқичма-босқич амалга оширилаѐтганлиги саноат имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилаѐтир.
Барқарор хом ашѐ базасининг мавжудлиги ва унинг сифати юқорилиги, ресурслар нархининг қулайлиги, юқори малакали ходимларнинг мавжудлиги соҳага чет эл инвестициясини жалб қилиш ҳажмини ошириш имконини бераѐтир. Шу боис ҳар йили мамлакатимизда янги қўшма корхоналар ташкил этилиб, уларда сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Мамлакатимизда валюта сиѐсатини ислоҳ қилишда, саноат махсулотларини нархини кескин кўтарилиб кетмаслиги учун божхона божлари, ҳамда акциз солиқларини кескин пасайтириш ѐки умуман бекор қилиш бўйича қатор ҳукумат қарорлари қабул қилинди.
Корхона мазкур лойиҳага асосан болалар ва катталар велосипедларини ва уларнинг эхтиѐт қисмларини ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки мазкур лойиҳани амалга оширилишининг ижобий томонларидан бири ишлаб чиқарилиши режалаштирилаѐтган махсулотга йил давомида аҳолининг талаби борлиги лойиҳани тўлиқ амалга оширилишига имкон беради.
Шу билан бирга мазкур лойиҳани амалга оширилиши натижасида ушбу йўналишларда ишлаб чиқарувчилар сони кўпайиши хисобига эркин рақобатни юзага келтириш имкони туғилади.
Корхонада ишлаб чиқарилган махсулотларнинг 30 фоизи ташқи бозорга қолган 70 фоизини эса ички бозорга сотишни режалаштирган.
«SARDOR – STROY - SS» МЧЖ Страница 11
Велосипед –атроф-муҳит учун зарарсиз, моддий тарафдан эса арзон, қулай ва ихчамдир. Ундан фойдаланган инсоннинг танаси соғлом, руҳи тетик бўлади.
Бундан ташқари, ушбу транспорт турини ҳордиқ чиқариш сарасига ҳам киритиш мумкин. Шунинг учун ҳозирги кунда велосипеддан фойдаланиш аҳоли, айниқса, ѐшлар ўртасида кенг тарқалмоқда.
Велосипедчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик нафақат пиѐдалар учун ноқулайликларни келтириб чиқаради, балки унинг саломатлигига ҳам зарар етказиш мумкин. Велосипедда ҳаракатланиш хавфсиз бўлиши учун уни доим барча техник талабларга жавоб берадиган ҳолатда тутиш даркор. Хусусан, у товуш бергич мосламаси билан жиҳозланган ва тормози соз бўлиши зарур. Олд томонига оқ рангли, орқа томонида қизил рангли чироқча ѐки қизил рангли нур қайтаргич, ѐн томонларига эса зарғалдоқ ѐки қизил рангли нур қайтаргич ўрнатилиши керак.
Велосипедда ҳаракатланишни, авваламбор, у учун ажратилган махсус йўлакларда амалга ошириш лозимлигини айтишади Экологик ҳаракат вакиллари. Бироқ бизда ҳозирги кунда бундай йўлаклар камлиги сабаб ҳаракатланишининг бошқа муқобил имкониятларидан фойдаланилмоқда.
Велосипедни бошқариш пайтида йўлнинг четки ўнг томонидан бир қатор бўлиб ҳаракатланишга йўл қўйилади. Аммо мазкур қоида велосипед йўлкалари мавжуд бўлган йўлларда тақиқланади. Шунингдек, велосипедчилар агар пиѐдаларга халақит бермаса, йўл ѐқасида ҳаракатланишга рухсат берилади. Маълум ҳолларда йўл ҳаракатини тартибга солувчи шахснинг талабига биноан велосипедчи тротуарда ҳам ҳаракатланиши мумкин.
Автомобилларнинг катта тезликда ҳаракатланишига мўлжалланган, бошқа йўллар билан туташмайдиган автомагистралларда велосипедларнинг ҳаракатланиши тақиқланади. Шу билан бирга, “Велосипедда ҳаракатланиш тақиқланган” йўл белгиси ўрнатилган йўлларда ҳам ҳаракатланиш мумкин эмас. Малакали велосипедчилар йўлларда юқори хавфсизлик ва ҳар жиҳатдан қулай ҳаракатланиш учун меъѐрдаги тезликда юришни, велосипедни чироқлар ва ѐруғ қайтаргичлар билан жиҳозлашни, ҳаракат зич бўлган йўлларда юрмасликни тавсия қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |