«SARDOR – STROY - SS» МЧЖ Страница 2
Лойиханинг мазмуни (резюме)
Ушбу бизнес режа «Фарғона Кўприк» кичик саноат зонасида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси хозирги кунда амалдаги норма ва йурикномалари хамда стандартлари асосида уз сохасининг етакчи мутахасисилари ѐрдамида тузилган. Велосипед ва эхтиѐт қисмларни ишлаб чиқаришни ташкиллаш мақсадида энг янги замонавий технологик
ускуналарни «URUMQI SNOKY TRADING CO., LTD» (Хитой).
Компаниясидан сотиб олиш, олиб келиш хамда ўрнатиш орқали ташкил
этилади. Бу лойихани амалга оширишда дастгохлар Корхона таъсисчиларининг ўз маблағлари хисобидан молиялаштирилади.
Лойиханинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Халқаро стандартлар яъни ISO 9001 стандартлари асосида велосипед ва эхтиѐт қисмларини энг замонавий, экологик хавфсиз, кам харажат ва энергия тежовчи дастгохлар ѐрдамида ишлаб чиқаришни ташкиллаш. Бунинг негизида ишлаб чиқарилган махсулотларни жахон бозорига олиб чикиш орқали Корхонанинг қолаверса Юртимизнинг экспорт салохиятини кучайтириш. Кўзланган мақсадга эришиш орқали «Қўқон ЭИЗ»сида «MUSTAFO GOLD PLACE» маъсулияти чекланган жамияти негизида Халқаро стандартга жавоб берадиган янги технологиялар ѐрдамида велосипед ва эхтиѐт қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
"MUSTAFO GOLD PLACE" корхонаси маъсулияти чекланган жамият
шаклида ташкил этилган бўлиб, таъсисчиси Мамаджанов Абдурашид
Абдусамадович. Жамиятнинг Низом фонди 500 000 000 сўм бўлиб, таъсисчи
Мамаджанов Абдурашид Абдусамадович томонидан тўлиқ нақд пул
кўринишида ташкил этилган.
Низом фонди -500 000 000,00 сум -Мамаджанов Абдурашид Абдусамадович улуши 100%
Лойиханинг умумий киймати 6 136 771 200 сум (639 247 USD) бўлиб, банк
«SARDOR – STROY - SS» МЧЖ Страница 3
кредит маблағи хисобидан 2 976 000 000 сўм (329 247 USD) ва 3 160 771 200 сўми (310 000 USD) корхона таъсисчилари сармояси хисобидан амалга оширилади ва «URUMQI SNOKY TRADING CO., LTD» (Хитой ) компанияси билан тузилган импорт контрактини молиялаштириш учун сарфланади.
Етказиб берувчи ишлаб чиқариш линияларини етказиб бериш, катта хажмдаги заводларни лойихалаш сохасида куп йиллик тажриба ва кўникмага эга. Янги технологиядаги ишлаб чиқариш линияларини ишга тушириш орқали жамиятимиз халқаро бозорга рақобатбардош махсулотларни таклиф этади.
Ўз хисобидан киритиладиган 3 160 771 200 сум (329 247 USD) маблағ асосан ишлаб чиқариш дастгохларини сотиб олиш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш, ишга тушириш, ишлаб чиқариш захираларини ошириш, айланма маблағни тўлдириш учун ишлатилади.
велосипед ва эхтиѐт қисмлари махсулотлари бозорини тахлил қилиб чиқиб, бу сохада рақобат ўзига хос ва катта эканлиги маълум бўлди. Жамиятимизнинг бу сохада юқори малака ва кўникмага эга мутахасисларга эгалиги, сотиб олинаѐтган ишлаб чиқариш технологиялари энг замонавий технология бўлганлиги корхонани шу бозорда қисқа фурсатларда ўзига хос ўрин эгаллаши кўзда тутилмоқда.
Лойиха ички даромад келтириш нормасида IRR кўрсаткичга эга, жамият тўла ишлаб чиқариш қувватига киргандан бошлаб лойихани ўз ўзини қоплаш коифиценти 2,2 га тенг. Бу кўрсаткич барча тижорат банкларининг талабларини қониктиради.
Жамият олиб келиб ишга туширилиши кўзда тутилаѐтган ишлаб чиқариш линияларида кам миқдорда ишлаб чиқариш чиқиндилари чиқади, пайвадлаш ва бошқа термо ишлов бериш вақтидаги чиқариладиган зарарли газлар миқдори хам Халқаро стандартлар даражалари миқдорига туширилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |