Назорат учун саволлар:
Байрамни ташкиллашда ЧҚБТ рахбарининг вазифалари нималардан иборат?
Ҳарбий-спорт байрамларига кимлар таклиф қилинадилар?
Мусобақа хакамлари қандай тайёрланади?
Байрамнинг тантанали очилиши ва ёпилишида нималарга эьтибор бериш керак?
Ҳарбий-спорт байрамларининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясидаги аҳамияти.
Ҳарбий-спорт байрамига тайёргарлик қачон бошланади?
Ҳарбий-спорт байрами режаси қачон ишлаб чиқилади?
Байрам дастурига қандай тайёргарликлар ҳарбий мусобақалар киритилади?
Байрамни ўтказиш жойи қандай жиҳозланади?
Байрамда ташвиқот ишлари қандай тарзда олиб борилади?
ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ТАРБИЯСИ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР РЕЖАЛАРИНИНГ ЛОЙИҲА НАМУНАЛАРИ
(вариантлар)
«Тасдиқлайман»
___ сонли ўрта умумтаълим мактаби директори
_____________________________
2019-2020 ўқув йили учун 1-ўрта мактабнинг
ўқувчиларнинг ЧҚБТ машғулотлари ва ҳарбий-ватанпарварлик
тарбиясини ташкиллаш бўйича
Йиллик иш режаси
Мактабда ЧҚБТ ишлари Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунига, ЧҚБТ низоми ва талаблари, умумтаълим мактаб ислоҳотлари асосида ташкилланади ва олиб борилади.
2. Ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси асосини, уларда Она-ватанга мухаббат, Қуролли Кучлар сафидаги хизматга ва Ватан ҳимоясига доимий шайлик каби туйғуларни шакллантириш ташкил этади.
Ўқув юрти педагогик жамоасининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича ишлари ўқувчи ёшларни Қуролли Кучлардаги ҳарбий хизматга тайёргарликларини яхшилаш, уларда юрт ҳимоячилари сифатларини шакллантиришга ёндоштирилиб олиб борилади.
Ўқув юртининг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ишлари бўйича кўрик ва танловларда фаол қатнашиши таъминланади.
Ҳарбий касбларга йўналтириш, ўқувчи ёшларни ҳарбий билим юртларига топшириш учун саралаш ва уларни кириш имтиҳонларига тайёрлаш ишлари юксак даражада олиб борилади.
Ўқув юрти директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларига:
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Ватанимиз ҳаётидаги унутилмас машҳур воқеалар, Президент ва ҳукуматимиз қарорлари тўғрисида йиғинлар ўтказиш;
- Уруш ва мехнат қаҳрамонларининг жасоратларига бағишланган илмий очиқ кенгашлар, тематик кечалар, тинчлик ва қаҳрамонлик мавзуларида дарслар ўтказиш;
- Саёҳат ва экскурсияларни, спорт ва бошқа тўгараклар ишларини, «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйини дастури бўйича доимий машғулотларни ўтказиш;
- Оммавий-мудофаа ишлари ойлиги, Чақирилувчилар кунини, фуқаро ҳимояси кунини, ўқувчиларни жисмоний тайёргарликлари ва саф қўшиқлари кўрик-танловларини
ташкил этиш ва ўтказиш;
ЧҚБТ раҳбарига:
- ЧЕТни ташкиллаш бўйича ишларни давом эттириш, ЧҚБТ дарслари унумдорлигини ошириш, машғулотларда ўқувчиларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини шакллантириш ва дастурда кўрсатилган машқ ва услубларни
амалий такрорлашга катта эътибор бериш;
- Мактабда ЧҚБТ бўйича тўлиқ ўқув-моддий базасини яратиш ишларини давом эттириш;
- Жисмоний тарбия ўқитувчилари билан биргаликда отиш, граната улоқтириш ва фуқаро ҳимояси бўйича «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тест синовларини қабул қилинишини ташкиллашда фаол иштирок этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |