«тасдиылайман»


Ҳарбий-спорт байрамларини ташкиллашда ЧҚБТ раҳбарининг вазифалари



Download 0,94 Mb.
bet62/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

15.4. Ҳарбий-спорт байрамларини ташкиллашда ЧҚБТ раҳбарининг вазифалари.
Билим юрти директори режа билан танишиб чиққандан сўнг, педагогик кенгашда унинг мазмунини барча ўқитувчиларга етказади ва байрамни ўтказиш учун масъул шахслар ёки байрамни ўтказиш маъмуриятини тайинлайди. Бу шахсларга байрамга тайёрланиш бўйича вазифалар, уларнинг бажарилиш муддатлари етказилади. ЧҚБТ рахбари байрамга тайёрланиш машқлари ва байрам олди якуний машқларининг қачон ўтказилишини эьлон қилади.
Шундан сўнг, ЧҚБТ рахбари байрамни ўтказиш учун зарур бўлган моддий базани тайёрлашга киришади.
-Ўқувчилар билан бирга у мусобақа ўтказиладиган спорт майдончаларини, мусобақалар учун зарур бўлган қурол-яроғларни, ўқ-дориларни, оммавий қирғин қуролларидан химояланиш воситаларини, гранаталар ва тиббий анжомларни тайёрлайди. Агар мусобақалар ўтказиш учун бирор бир нарса етишмаса, ЧҚБТ рахбари билим юртининг хўжалик ишлари бўйича мудири ёки директор орқали уни топишга харакат қилиши керак.
Байрам ўтказиладиган жой тайёрланиб, минбар қўйилади, таклиф этилганлар учун жойлар ажратилади. Байрам ўтказиладиган жой ранг-баранг байроқлар, ҳарбий-ватанпарварлик ва соғлом авлод мавзусидаги шиорлар, билим юрти фаолиятини хикоя қилувчи кўргазмали воситалар билан безатилган бўлиши керак. Байрамга таклиф этилганлар учун махсус, чиройли қилиб безатилган таклифномалар тайёрланади ва бу таклифномалар билим юртининг фаол ўқувчилари томонидан таклиф этилганларга топширилади.
ЧҚБТ рахбари билим юрти директори орқали байрам тантаналарига оркестрни жалб қилишга харакат қилиши керак. Агар билим юрти ўз оркестрига эга бЎлса, у холда оркестр ҳам режа бўйича тайёргарлик ишларига жалб қилинади. Ҳарбий спорт байрамида оркестрни қатнашиши катта аҳамиятга эгадир. Чунки, оркестр садолари остида шахдам қадамлар билан юриш, қўшиқлар айтиш ва, нихоят оркестр ижросидаги ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги мусиқалар, байрам тантаналарига ўзгача жозиба киритиб, байрам қатнашчилари ва иштирокчиларига яхши кайфият, хурсандчилик хисларини бахш этади. ЧҚБТ рахбари албатта буни назарда тутиши керак.
- Хакамлар хайхати ёки хакамларни танлаб, уларни тайёрлайди. Уларга мусобақа шартларини, қонун-қоидаларини етказади ва мусобақаларга хаққоний тарзда хакамлик қилишлари хақида кўрсатмалар беради.
- Хар бир мусобақа тури бўйича қоидаларни ишлаб чиқади ва уларни синф рахбарлари орқали хар бир синф ўқувчиларига етказади. Командалар тузишда ўқувчиларга яқиндан кўмак бериб, тайёргарлик машғулотлари жадвалини тузади, ва унинг бажарилишини назорат қилиб боради.
- Билим юрти суратчисига ёки таклиф қилинган суратчига байрам тантаналарини қандай тартибда тасмага тушириш хақида кўрсатмалар беради.
- Байрамдан 10-15 кун олдин бутун билим юрти миқёсида машқлар ўтказишни белгилайди.
- Байрамдан 2-3 кун олдин оркестр иштирокида байрам олди машқларини ўтказади. Агар ЧҚБТ рахбари, ўзига яхши ёрдамчи ўқувчиларни танлай олса ва уларни байрам тантаналарини юқори савияларда ўтказиш кераклигига ишонтира олса, шунингдек, ўқувчиларнинг харакатлари, қизиқишлари ва интилишларини тўғри йўналтира билса, байрамга тайёргарлик бўйича барча масалаларни муваффақиятли ечиш мумкин. Албатта, шу ўринда синф рахбарлари ва байрам тадбирлари учун махсул бЎлган бошқа шахслар хақида ҳам айтиб ўтиш керак. ЧҚБТ рахбарининг вазифаси биринчи навбатда, бу шахсларга ўз вазифалари нималардан иборат эканлигини эслатиб туриш ва уларни бу вазифаларни сидқидилдан бажаришларига эришишдир.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish