14.2. Ҳарбий билим юртларига қабул қоидалари.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий билим юртларида ўқиш истагини билдирган, тугалланган ўрта маълумотли, юксак маънавий ва ишчан хислатларга эга, соғлиғи ва ҳарбий-касбий йўналиш бўйича қабул шартларига жавоб берувчи -Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.
Қабул йилнинг 1 сентябргача 23 ёшига тўладиган муддатдан ташқари хизматдагилар, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар ҳамда захирага бўшатилган ҳарбий хизматга мажбурийлардан иборат номзодлар ўз ҳарбий мутахассислигидан қаьтий назар билим юртига қабул қилинадилар.
Қабул йилнинг 1 сентябригача 17 ёшга тўладиган, бироқ 21 ёшдан ошмаган ҳарбий касбга йўналтирувчи ўқув муассасаларининг (ҳарбий лицейлар) битирувчилари ва фуқаро ёшлар билим юртига қабул қилинадилар.
Билим юртига киришни хохловчилар қабул йилининг 1 майигача яшаш жойларидаги туман (шахар) Мудофаа ишлари бўлимига ариза, ҳарбий хизматчилар эса ўрнатилган тартиб бўйича 1 апрелгача қисм командири номига рапорт ёзадилар.
Ариза (рапорт)да фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, ойи, маълумоти, манзилгохи, ўқиган мутахассислиги ҳамда олий ўқув масканининг номи кЎрсатилади. Ариза (рапорт)га қуйидаги хужжатлар илова қилинади:
таржимаи хол;
Ўқиш (иш хизмат) жойидан тавсифнома;
нотариал идораси томонидан тасдиқланган туғилганлик хақидаги гувохнома ва Ўрта маълумот хақидаги хужжатлардан кўчирма;
яшаш жойидан маълумотнома;
оилавий таркиби хақида маълумотнома;
номзодни ўрганиш варақаси;
касбий танлов картаси;
анкета;
ҳарбий тиббий комиссиясининг ўқишга яроқлиги хақидаги хулосаси;
4,5х6 хажмдаги 6 дона сурат.
Паспорт, ҳарбий билет ёки ҳарбий хисобда турганлиги хақида гувохнома, туғилганлик ва ўрта маълумот тўғрисидаги хужжатларнинг асл нусхаси қаьтий тартибда билим юртига келган номзод томонидан тақдим этилади.
Мудофаа ишлари бўлимлари ва қисм командирлари томонидан танлаб олинган номзодларнинг хужжатлари билим юртига жўнатилади.
Номзодларнинг касбий синовга келиш вақти ҳамда жойни билим юрти бошлиғи мудофаа ишлари бўлимлари ва қисм командирлари орқали хабар қилади ва улар томонидан номзодларга йўл хақини тўловчи хужжатлар берилади.
Кириш имтихонларидан ўта олмаган шахслар яшаш ёки хизмат жойларига қайтишлари учун яна йўл хақини тўловчи хужжатлар билан таъминланадилар.
Билим юртига келган абитуриентлар бепул овқат ва ётоқхона билан таъминланадилар. Ҳарбий хизматчилардан иборат номзодларда қуйидагилар бўлиши лозим: кийим-кечак, аттестатига мувофиқ равишда формали кийим, озиқ-овқат ва пул аттестатлари, хисоб-хизмат карточкаси, ҳарбий билети, туғилганлик хақидаги гувохномаси, тугалланган ўрта маълумотга эгалиги хакидаги хужжат, тозалик ҳамда пойафзал кийимларни тозалаш буюмлари.
Фуқаро ёшларидан иборат номзодлар озода кийинган холда келишлари ва уларда қуйидагилар бўлишлари лозим: паспорт, ҳарбий билет, ёки ҳарбий хисобда турганлиги хақида гувохнома, тугалланган ўрта маълумоти хақидаги хужжат (диплом ёки аттестат)нинг асл нусхаси, фуқаролик олий ўқув юртларининг талабалари эса -академик маълумотнома, туғилганлик хақида гувохнома, хисобдан чиққанлик хақида маълумотнома, қўшимча ички кийимлар, ҳамда пойафзал кийимларни тозалаш буюмлари, зарур китоблар ва қўлланмалар.
Кириш имтихонлари бошлангунга қадар номзодлар билим юртида тиббий комиссиядан ўтадилар. Соғлиги туфайли яроқли бўлмаган шахслар имтихонларни топширишга қўйилмайди. Билим юртига кирувчиларнинг ҳаммаси умум жисмоний тайёргарлик бўйича (3км га кросс, 100 метрга югуриш, турникда тортилиш, сузиш) имтихон топширадилар ҳамда касбий-рухий танловнинг махсус услублари бўйича квалификация имтихонларидан ўтадилар. Ҳарбий касб талабларига мувофиқ бўлмаган шахслар умумтаьлим имтихонларини топширишга қўйилмайди ва номзодлар рўйхатидан ўчирилади.
Курсантликка номзодлар қуйидаги фанлар ҳарбий тестга асосланган давлат имтихонларини топширадилар; -Ўзбекистон тарихи, математика, физика, она-тили.
Билим юртига тест имтихонлари ва касбий танловдан яхши натижалар билан ўтган етим болалар ҳамда қаровсиз қолган болалар танловсиз қабул қилинадилар.
Номзодлар конкурсли танлови уларнинг жамоат ишларидаги фаоллиги, маънавий-ахлоқий сифатлари, соғлиги, умум жисмоний ва касбий тайёргарлик даражаси хисобга олинган холда тест натижаларига асосланиб ўтказилади.
Қуйидаги шахслар имтиёз хуқуқига эгадирлар:
-Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари билан мукофотланганлар, шунингдек хизмат бурчини ўташда юксак маънавий-жанговар сифатларни намоён этган ҳарбий хизматчилар;
Касбига алоқадор мутахассислик ҳарбий мутахассисларни тайёрловчи усталар ёки 1 тоифа малакасига эга бЎлган ҳарбий хизматчилар;
Бир йилдан зиёд хизмат қилган муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчилар;
Амалий иш стажи бир йилдан кам бўлмаган фуқаро ёшлар.
Машғулотлар 1 авгутда бошланади.
Билим юртида ўқиш муддати -4 йил.
Тошкент электротехника алоқа институтининг махсус факультетида -4 йилу 10 ой; Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртининг техникавий факультетида -3 йил. Билим юртидаги ўқиш муддати Қуролли Кучлардаги хизмат стажига киради.
Билим юртини муваффақиятли тамомлаганларга «лейтенант» ҳарбий унвони берилиб, кўкрак нишони ҳамда мутахассислигига мувофиқ умум давлат намунасидаги диплом топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |