Тармоқ маркази “Ҳимояга тавсия этаман”


II. КЕЙСНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ



Download 3,13 Mb.
bet25/44
Sana14.06.2022
Hajmi3,13 Mb.
#667920
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
БМИ GM GMS тизими Ходимларни жалб

II. КЕЙСНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
Кириш
1.Вазиятли топшириқ
2. Талабалар учун услубий кўрсатмалар
2.1. Ҳал этиш алгоритми
2.2. Талабаларнинг кейс-стади билан мустақил ишлаши бўйича кўрсатма
2.3. Кейс билан ишлашни баҳолаш мезонлари (аудиториядаги ва аудиториядан ташқари мустақил иш)
3. Кейсни ҳал этишнинг кейсолог варианти
КИРИШ
Меҳнат жамоаси остида биргаликдаги меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимлар бирлашмаси тушунилади. Улар бир бирлари билан шундай ўзаро ҳамкорлик қиладиларки, ҳар бири бошқа шахсга таъсир кўрсатади ва бир вақтда унинг таъсири остида бўлади. Меҳнат жамоалари ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараённи ташкил қилиш учун меҳнат тақсимоти амалга оширалаётган вақтда раҳбарликни яратадилар. Бу бирлашма ташкилий ягоналикка эга ва умумий мақсадлар билан бирлашган. Бошқарув ягона иродага асосланиши керак, бу мулк эгаси томонидан тайинланган ёки сайланган раҳбарни мавжудлиги билан таъминланади.
Мазкур кейснинг асосий мақсади – лавозимларнинг ютуқ ва камчиликларини таҳлил этиш асосида ходимларга бўлган эҳтиёжларини режалаштиришни ва қарор қабул қилиш юзасидан кўникма ва малакаларини ривожлантиришдир.
Ўқув фаолиятидан кутилаётган натижалар:
Ушбу кейсни бажариш орқали талабалар “Глобал ишлаб чиқариш тизими” фанидан олган назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бир вақтда муаммоли вазиятларни ҳал этиш орқали илмий асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича кўникма ва малакларини оширишга эришадилар.
Кейснинг муваффақиятли ҳал этилиши учун альтернатив ўринбосарларнинг ютуқ ва камчиликларини таҳлил этиш, ходимларга бўлган эҳтиёжларини режалаштиришни ва қарор қабул қилиш тўғрисида билимларга эга бўлиш тақозо этилади.


КЕЙС – СТАДИ
«КОРХОНА ХОДИМЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТАШКИЛ ЭТИШ»
(Лавозимимни кўтаришингизни талаб қиламан)

    1. Вазият

Сиз бир неча йилдан буён бир компанияда ишлайсиз. Персоналларни ўқитиш бўлимида. Сизнинг вазифангиз жудаям бир хил, лекин шунда ҳам сиз охирги натижага жавоб бермайсиз, чунки бошқа ходимларга ўхшаб раҳбарингизни буйруғи бўйича ишингизни бажарасиз. Сиз асосан қуйидаги стандарт ишлар бажарасиз.

  • Сиз бўлим раҳбарингиздан ўқишга буюртма оласиз ва уни ўқишни планлаштириш базасига киритасиз.

  • Ўқитиш ёки малака ошириш бўйича ишчиларнинг рўйхатини тузасиз.

  • Барча ишчилар маълумотларини киритасиз ва бу буюртмаларни рахбарингизга берасиз.

Хуллас, Сиз ишда шу даражага етдингизки, керак пайтда ишдан жавоб сўрашингиз мумкин, лекин ишингиз жудаям зерикарли. Коллективингизда яхши психологик муҳит, лекин охирги пайт Сиз ишингиздан қониқмаслигингиз кучаймоқда. Бироқ Сиз бундан ҳам мураккаброқ ишни қилиб кўришга тайёрсиз. Шу тариқа Сиз қилган ишингизни бошқаларнинг иш натижасисидан мухтож бўлишини хохламайсиз. Умуман Сизнинг ишончингиз комилки , раҳбарингиз сизга юқорироқ лавозимни тавсия этиши мумкин. Сизнинг лавозимни кўтариш ҳақидаги илтимосингизга жавобан, раҳбарингиз бир неча кундан кейин жавоб беришини айтди.
3 кундан сўнг раҳбарингиз қуйидаги шартларни тавсия этди.

  • Охирги иш натижаларингизга қараб сизнинг лавозимингизни кўтаришга асос йўқ деб билди, лекин келгуси 2 ой ичида етакчи мутахассис функциясини қўшимча тарзда бажаришингиз мумкин.

  • Агар ўз ишингизни аъло даражада бажарсангиз, лавомингизни кўтариш ҳақидарасмий буйруқ бажарилади.

Маошингиз ўзгармайди, бироқ ишингиз сифатли бажарилса, натижага қараб премия оласиз.
Муаммо
Топшириқ: Мустақил тарзда муаммони савол шаклида шундай тақдим этингки, унинг жавоби муаммони ҳал этиш бўйича бошқарув қарорини қабул қилиш бўлсин.
Вазифа
Топшириқ: Мустақил тарзда муаммоли топшириқга жавоб бўла оладиган ходимни ўсишига имкон берадиган вазифани ишлаб чиқинг.



Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish