III БОБ
КОГНИТИВ-СТИЛИСТИК ТАХЛИЛ ТАРЖИМАНИНГ АСОСИЙ ТАХЛИЛ МЕТОДИ СИФАТИДА
3.1. Бадиий матн сарлавҳаси таржимаси тадқиқотига когнитив-стилистик ёндашув (инглиз бадиий прозаси материали асосида)
Бадиий матннинг стилистик жихатдан релевант ва концептуал мухим ахамиятга эга сохалардан бири бўлган сарлавҳаларнинг лингвокогнитив нуқтаи назардан ўрганилиши матн мазмуни ва функционал хусусиятларининг комплекс тадқиқоти замонавий лингвостилистик ўрганишларнинг контекстида ўзига хос қизиқишни уйғотади. Сарлавҳа, одатда матннинг мухим қирраларини ўзида мужассам этувчи элементлар қаторига киради. Сарлавҳада қўлланиладиган лисоний воситаларнинг семантик-стилистик вазифаси унинг информацион мазмунини кенгайтириб муайян ўқувчига умумий коммуникатив-прагматик таъсирини оширади. Шу боис сарлавҳанинг когнитив-стилистик мухимлилиги, авваламбор, ўзига хос лексик компрессия (лисоний белгининг тежалиши принципида) ва контекстуал нуқтаи назардан ажратилганлиги (илгари суриш/актуаллаштириш принципи) шароитида когнитив планда матннинг қатор категорияларини (информатилилик, модаллик, интертекстуаллик ва б.) трансляция қилиш бўлиб, натижада, ўқувчида унингумумий когнитив базасини, “маданий хотирасини” ва ижодий компетенциясини аниқлаштирувчи маълум билимлар тизимини фаоллашишига олиб келади.
Юқоридагиларни инобатга олган холда бадиий матн сарлавҳасини замонавий лингвистик йўналишлар нуқтаи назаридан [Гальперин 1981; Арнольд 1978, 2002; Кожина 1984; Тураева 1986; Кухаренко 1988; Джанджакова 1979; Кубрякова 2008; Кржижановский 2006; Мороховский 1978; Фоменко 1983; Чекенова 1983; Фатеева 1991; Весе-лова 1994; 1997; Корытная 1996; Ламзина 1997; Романова 2001; Васильева 2005; 2006; Сабурова 2007; Исхакова 2010; Slama-Cazacu 1991; Iliescu 2001 ва б.] ўрганиш ва кейинги комплекс тадқиқотларга мухтожлигини инобатга олиб ушбу тадқиқот ишимизда инглиз бадиий асари материалининг когнитив-стилистик тахлили мисолида таржима матнининг когнитив тахлилини олиб боришга харакат қиламиз. Материал сифатида тадқиқотимиз учун Д.Г.Лоуренснинг “The Lovely Lady” асари сарлавҳаси танлаб олинди [1].
Сарлавҳага нисбатан қўлланиладиган когнитив-стилистик ёндашув нуқтаи назаридан “The Lovely Lady” сарлавҳаси муаллифнинг индивидуалбилимлари талқинини бадиий интерпретацияси хусусиятларини кўрсатиб беради. Сарлавҳа маълум билимлар асосида активлаштирилиши ваунда иштирок этувчи лексик бирликларнинг семантик-стилистик ўзига хосликлари қабул қилувчининг ўзига хос фон билимларини очиб беришини кўриш мумкин.
Шу ўринда Т.В. Васильеванинг сарлавҳаларни лингвокогнитив нуқтаи назардан ўрганишга бағишланган илмий тадқиқотини таъкидлаб ўтиш лозим. Ушбу ишда бадиий асар сарлавҳаси “кўпфакторли теран хосилма бўлиб, унинг семантикаси ва шаклини унинг фаолияти асосида ётувчи когнитив принциплар аниқлайди” [17,3]. Олим сарлавҳани кичик бир ҳикоя материали асосида, когнитив-функционал ёндашув позицияси асосида олиб боради. Ушбу ёндашув когнитив лингвистика ва назарий фаразлар методологияси асосида олиб борилади. Тадқиқот асосини сарлавҳанинг когнитив-функционал принципларини тасвирлаш ва аниқлаш ташкил қилади, яъни фон билимлар, прототип принциплари, ажратиб кўрсатиш, тил бирликларининг тежаш принциплари.
Магистрлик диссертациямизда сарлавҳа когнитив-стилистик тахлили бадиий асар матни интерпретациясининг мухим босқичларини ажратиб кўрсатиш асосида олиб борилади. Хар бир босқич матн сарлавҳаси билан бевосита боғлиқ бўлган қатор лингвистик ва экстралингвистик омилларни аниқлаш ва тахлил қилишни назарда тутади.
Биринчи босқичда лексик бирликлар хусусиятларининг умумлисонийлиги тахлили олиб борилади. Сарлавҳа ичида келтирилган аниқ мазмун компонентларини қамраб олувчи билимларнинг маълум тизимини ажратиб кўрсатиш ва фрейм ёндашувини қўллаган холда сарлавҳанинг ягона фреймини активлаштириш.
Иккинчи босқичда бадиий матн сарлавҳасининг семантикасини ташкил қилувчи концептуал доминант мазмунлар ва сўзлар аниқланади ва тахлили қилинади.
Учинчи босқичда матннинг мазмуний ривожланишини инобатга олган холда сарлавҳанинг ягона фреймида мазмун компонентларининг бўлиниши рўй беради.
Сарлавҳани, хусусан “The Lovely Lady” асари сарлавҳасини тахлил қилишда фрейм тахлилидан фойдаланишни афзал блидик, чунки сарлавҳа семантик тизимининг лингвокогнитив ва функционал хусусиятларини тадқиқ қилишкогнитив категориялар ва принциплар асосида амалга оширилади.
Фрейм семантикасининг асосий холатларига биноан, тилнинг ва билимлар тизимининг тадқиқот методи корреляция асосида олиб борилади. Н.Болдирёвнинг илмий тадқиқот ишида фрейм – когнитив структура сифатида талқин қилинади, концептдан фарқли равишда фрейм доимий равишда тизимлиликни касб этади, яъни фрей бу билимнинг тизимлашган бирлигидир, унда муайян компонентлар ва улар ўртасидаги муносабатлар аниқлаштирилади. Фрейм бу когнитив контекстдир. У ўзида “сўзлашувчи жамият учун умумий, қонунийлаштирилган, маданий-шартли билимларни мужассам қилади” [14,29-30]. Тилнинг семантик ва когнитив метод сифатидаги семантикаси “инсон тажрибасининг маълум қисмини акс эттиради ва уни моделлаштиришга изн беради, лисоний мулоқот жараёнида тушунишни амалга оширишга ёрдам берувчи бирликларни активлашишига олиб келади” [14,29].
Умуман олганда Н.Болдирёванинг фрейм семантикасига доир олиб борилган асосий назарий билимларни мужассам этган адабиётлар тахлили асосида келтирган хулосасига кўралексик бирликларнинг фрейм тахлилини олиб бориш учун “лексик бирлик боғлиқ бўлган когнитив контекстни ёки билимлар доирасини аниқлаш керак, сўнг уни маълум бир шаклда тизимлаштириб, Е.С.Кубрякова таъбири билан айтганда фрейм маъносини аниқлаб берувчи “белгини” топиш лозим бўлади” [38,32].
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиққан холда шуни айтиш лозимки, фрейм семантикаси аспектидаги лисоний (лексик) бирликнинг мазмуни унинг умумий когнитив базасида аниы бир фреймнинг мавжудлиги, айнан ушбу фрейм билим моделининг тизимлаштирилган марказий бирлиги сифатида тан олиниб тил белгисини адекват тушуниш учун таянч нуқта хисобланади. Тил бирлигининг фрейм тахлили унинг когнитив контекстини аниқлаш мақсадида ўтказилиб, тахлил қилинаётган тил белгиси у ёки бу нутқ контекстида қай даража маълумотни етказиб бериши, унинг асл маъно хажмини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Умуман олганда фрейм тахлилининг мақсади бир томондан билимлар тизими, иккинчи томондан семантик мазмун компонентлари ўртасидаги алоқалар ўзаро таъсири хусусиятлари асосида фреймнинг тизимили модели яратишдан иборатдир.
Матн тадқиқотига фреймли ёндашув масаласига оид Ч.Филморнинг фикрлари тахсинга сазовордир, олимнинг фикрича, “интепретация фреймлари матнни тушуниш жараёнига матннинг ўзи томонидан ёки интерпретатор томонидан активлаштирилгандагина киритилиши мумкин. Фреймнинг активлашиши, интепретатор томонидан матннинг қандайдир қисми мазмунини аниқлаштирмоқчи бўлганда уни моделлаштиришга уринишлар бошланганда амалга ошади, модель эса матнга бўй сунмайди. Агар лисоний шакл ёки модель кўриб чиқилаётган фрейм билан тасаввур орқали боғланса фрейм матн томонидан активлаштирилади”.
Сарлавҳа ўзининг контраст (график, позицион) ажралганлиги билан унинг умумлисоний характеристикаларини таҳлилини олиб бориш учун қулай заминдир, сарлавҳанинг лексик компонентлари функцияларини лингвистик имкониятлар нуқтаи назаридан талқин қилиниши мумкин. Шу тариқа сарлавҳа таркибидаги “lovely lady” сўз бирикмаси атрибутив конструкция бўлиб, “lovely” компоненти, унинг семантик мазмунини ва лингвистик имкониятини инобатга олган холда, маълум эмотив-бахоловчи маълумотни ўзида мужассам этган. Бу холат етарли даражада “lovely” атрибутини стилистик усул бўлган эпитет сифатида ажратиш мумкин. “Lady” компоненти, умумий луғат таркибидан келиб чиққан холда, қатор маъноларни билдириб келиши билан бир қаторда маълум семантик-стилистик хусусиятни касб этади. “Lady” компонентининг семантик-стилистик хусусияти унинг хар қандай контекстда хам, хар қандай лексик мухитда юқори хам стилистик колоритга эга бўлади, ва шу билан бир қаторда маданий-тарихий характерга эга бўлган хусуситларни активлаштиради.
Сарлавҳа таркибидаги лексик бирликлар умумлисоний семантик-стилистик хусусиятларини қисқа тарзда тушунтиришдан сўнг, бевосита интерпретация жараёнининг когнитив асослари тахлилига киришамиз. Сарлавҳа интепретацияси ва унинг когнитив-стилистик хусусиятлари фрейм тахлили методикаси асослари ракурсида нутқий контекстдаги актуализацияси тахлилини олиб бориш имконини туғдиради.
Матнни ўқишга киришишдан олдинги фазада интепретаторда сарлавҳа маълум фикр хосил қилади, тахминлар туғдиради, воқеа ходисаларни олдиндан кўриб билишни шакллантириши мумкин. Одатда, ўқувчи бу маълумотларниўзининг шахсий билимлари ва орттирилган ижтимоий тажрибасига таяниб шакллантиради. Буларнинг барчаси сарлавҳанинг матн олди тушунчасини аниқлашга кўмак беради.
Фрейм семантикаси холатларидан келиб чиққан холда, “The Lovely Lady” сарлавҳасини тушуниш учун, авваламбор the lovely lady сўз бирикмасининг мазмун интерпретация фреймини фаоллаштириш лозим. Бизнингча, lovely lady сўз бирикмаси маъносини адекват тушунтирувчи ягона фрейм сифатида “a woman distinguished by some special quality” олиниши мумкин. Ушбу фрейм, асар сарлавҳаси интерпретацияси жараёнида таянч нуқта бўлиб хизмат қилади ва ўз структурасида аниқ элементларнинг ажратиб кўрсатилишини таъминлайди. Булар билим фрагментлари бўлиб, бирга қўшилган холда lady сўзи ва lovely атрибути биланумуий марказий семантик мазмун атрофида бирлашади. Асосий эътибор қуйидаги уч элементга қаратилади (билим фрагментлари):
1. Social position;
2. Aethetic aspect;
3. Gender relation.
Ажратиб кўрсатилган асосий уч билим фрагментлари “a woman distinguished by some special quality” фреймининг энг адекват тизимли ташкил қилинган мазмунини англатади.
Матн олди даражасида, стереотип маълумотларнинг умумий структураси хақидаги имплицит (яширин) мазмун, фрейм мазмуни атрофида бирлашади ва фреймнинг хар бир компоненти таркибини очиб беради. Бадиий матн тахлили давомида контекстдан келиб чиққан холда мазмунларнинг даражаларига қараб уларни жойлаштириб чиқиш имконияти туғилади (мухимлилик даражаларига кўра).
Фрейм таркибидаги билимларни ташкил қилувчи эхтимолийкомпонентларни тахлил қилиб чиқамиз.
“Social position” мазмунининг фрагменти қуйидаги компонентларни ўз ичига қамраб олади: superiority, nobility, welfare, authority.
“Aesthetic aspect” ўз мазмунига refinement, gentle manners, politeness, beauty каби компонентларни қамраб олади.
“Gender relations” (“Relationship between a man and a woman”) қуйидаги компонентлар орқали тақдим қилинади: love, devotion, homage, admiration, chivalry, lover, mother, wife.
Шу тариқа “The Lovely Lady” сарлавҳасининг матн олди мазмун интерпретацияси босқичлари, ажратиб кўрсатилган компонентларга кўра, лисоний билимлар ва маълум тасаввурларга асосланади. Матн сарлавҳаси билан боғлиқ бўлган ушбу маънолар матнни бутунлигича ўқишга киришиш учун ўқувчига маълум когнитив-прагматик таъсир ўтказади ва кутилаётган маълумотни олиш иштиёқини уйғотади.
Матн олди тахлили асосида аниқланадиган сарлавҳанинг мазмун даражаси, одатда, тўлиқ бўлмаган характерга эга бўлиб матнни ўқиш жараёнида янгидан янги компонентлар билаг бойиб боради. Сарлавҳанинг тўлиқ мазмуний хажми контекст ёрдамида аниқланади, бинобарин, фақатгина матннинг тўлиқлигича ўқиб чиқилганидан сўнг шакллантирилиши ва тўғри талқин қилиниши мумкин. Матнолдимазмуний белгилар фақатгина сарлавҳанинг умумий мазмуний хажмига тўғри келиши мумкин. Алохида холатларда хатто сарлавҳанинг маъноси матн тўлик талқин қилиниб бўлингандан сўнг матн олди тахлилига қараганда умуман бошқача тус олиши мумкин, чунки матн олди хулосалар қисқа муддат ичида шакллантирилган бўлиб, ўқувчиларнинг тахминлари ва ишончлари асосида шакллантирилган бўлади.
Юқорида келтирилган мазмун ўзгаришлари биринчи ўринган маълум стилистик холатларни илгари суради (масалан, кутилган натижани олмаслик, яъни алданган тахмин эффекти, кучайтирилган тахмин эффекти ёки киноя эффекти). Шу боис И.Р.Гальпериннинг таъбири билан айтганда “сарлавҳанинг компрессияланган, очилмаган мазмунини метафорга қиёслаб, худди бураб қўйилган пружинанинг имконяитларини секин очилиши каби”дир [23,133]; ёки В.А. Кухаренконинг фикрига кўра “сарлавҳабуралган пружина каби жуда катта, улкан энергияга эга” [40,92].
Хақиқатдан хам, матн ўқилиши жараёнида ушбу “пружинанинг” очилиши жуда мураккаб когнитив жараён бўлиб, сарлавҳанинг очиқ қолиб кетгган мазмун ячейкаларини тўлдиришга қаратилган бўлиб, шу ўринда мухим прагматик таъсирни ўтказади.
Сарлавҳанингкогнитив имкониятини тасвирловчи энг чуқур мазмунга эга бўлган сарлавҳага нисбатан берилган изох бу С.Д. Кржижановский томонидан берилган изохдир, ушбу изохга кўра “худди ўсиш давомида уруғдон кенгайиб бориши каби, сарлавҳа хам варақдан, вараққа сари узайиб, кенгайиб, катталашиб кетовради, ва сўнгида китобга айланади: китоб бу тўлиқ очиб берилган сарлавҳадир, сарлавҳа эса битта иккита сўз хажмигача кичрайтирилган китобдир” [37,3-4].
И.В. Арнольд сарлавҳани матннинг хал қилувчи, мухим позицияси деб изохлаб, уни матннинг бошланиш нуқтаси деб белгилайди ва кучли тахминий имконияти деб билади, шу билан бир қаторда, шуни хам таъкидлайдики “матн сарлавҳаси маълумотни қабул қилиш стратегиясини ишлаб чиқиб тахмин ва эхтимоллар учун бошланғич стимул бўлиб хизмат қилади. Бошланишнинг бошқа элементлари билан биргаликда сарлавҳа тахминий образлар ва мавзулар доирасини шакллантириб, бутун бир матнни тушуниш учун туркидир” [6,20].
З.Я. Тураеванинг фикрича, “сарлавҳа лингвистик нуқтаи назардан келиб чиққан холда матннинг исмидир, семиотик тушунчада – матннинг белгисидир” [56,53]. Олим шуни хам таъкидлайдики “ссарлавҳа фақатгина бутун бир матннинг тўлиқ семантизацияси амалга оширилгандагина, яъни ман тўлиқлигича ўқиб чиқилгандагина тушуниш нуқтаси бўлиб хизмат қтилиши мумкин” [56,53].
З.Я. Тураева сарлавҳа мазмунининг бевосита тушунилишини матннинг “структур-семантик бирлик сифатида талқин қилиниб, узвийликни ва боғлиқликни ташкил қилиш” натижасидагина амалга ошиши мумкинлиги билан боғлайди [56,53]. Шу билан бир қаторда тадқиқотчининг эътиборини шундай омилга бориб тақаладики, “аксарият холларда сарлавҳанинг тўлиқ тушунилиши мегаконтекстда амалга ошиб, кўпчилик сарлавҳалар ўқувчидан мифология, тарих, адабиёт тарихи, дин тарихи каби йўналишларда фон билимларни талаб қилади” [56,53].
Сарлавҳаларнинг семантик хусусиятлари борасидаги масалаларни тахлил қилар эканмиз босқичма-босқич мазмуний имкониятни шакллантириб бориш ва шу асосида у ёки бу концептни (концептуал мазмунни) илгари суриш холалари кузатилади. “Матн концептининг асосий актуализатори сифатида сарлавҳа динамик ривожланувчи махсулотдир” каби фикр фавқулодда мухимдир [42,96].
Умуман олганда В.А. Кухаренконинг таъкидлашича, “сарлавҳанинг семантик ўзига хослиги унда бир вақтнинг ўзида хам конкретизация, хам мазмун генерализацияси амалга ошишидан иборатдир. Конкретизация, матндаги бирор мазмунга боғланиб қолганлик сабабли келиб чиқади ва мазмунний одати контекстдаги реализациясидан шуни билан фарқ қиладики, биринчидан, шал ва мазмун мос келмайди, иккинчидан бир вақтнинг ўзида содир бўлмасдан, босиқчма-босиқч амалга оширилади. Генерализация бўлса, сарлавҳа маъносини очишда матнда мавжуд бўлган кўплаб маънолардан келиб чиқилади ва бу хол ўз навбатида сарлавҳанинг концепт белгиси исифатида намоён бўлиши олиб келади”[40,96].
Do'stlaringiz bilan baham: |