Мактаб ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш воситалари
Жисмоний тарбия вазифаларини ҳал етиш учун ҳар бир ёшга мос равишда жисмоний тарбия воситалари аниқ танлаб олиниши лозим. Кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари учун жисмоний тарбия воситалари қуйидагилардир: асосий гимнастика, елементар оддий ўйинлар, велосипедда учиш, сайрлар ва екскурсиялар. Ундан ташқари спортнинг қуйидаги турлари: сузиш, кураш, карате, теннис, бадиий гимнастика бўйича мунтазам машғулотлар ўтказиб туриш маьқул. Соғлиги яхши бўлмаган болалар учун даволовчи жисмоний тарбия машқлар ўтказиш. Ўрта ёшдаги болалар учун жисмоний тарбия воситалари қуйидагилар:
- асосий гимнастика;
- «Алпомиш» ва «ВагсЫпоу» мажмуасига киритилган машқлар;
- командаларга бўлиниб ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар ва спорт ўйинларига яқин бўлган ўйинлар;
- баьзи бир спорт ўйинлари (баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи).
- спорт гимнастикаси, енгил атлетика каби спорт турларига тайёрлаш (қисқа масофаларга югуриш баландликка, узунликка сакраш, туристик походлар).
Катта ёшдаги ўқувчилар учун:
- асосий ва ёрдамчи спорт гимнастикаси;
- ишлаб чиқаришдаги гимнастика (амалиёт ўтаётганлар учун);
- ҳаракатли ўйинлар спорт машғулотида кўмакчи машқлар маж-муаси восита сифатида;
- спорт турлари (алоҳида қоидалар бўйича), сайрлар ва кўп кунлик походлар.
Жисмоний тарбияни ташкил қилиш шакллари
Мактаб ёшидаги болаларни жисмоний тарбияси асосан уч йўл билан ташкил етилади.
1. Умумий ўрта таьлим ва ўқув юртлари тизимида;
2. Мактабдан ташқари тарбияни амалга оширавчи ташкилотларда;
3. Оила шароитида.
Ҳар бир кўрсатилган муҳит учун қоида бўйича жисмоний тарбия машғулотларини ташкил етишнинг конкрет шакллари турличадир. Машғулотларнинг дарс шакли (мактабда жисмоний тарбия дарслари, БЎСМда спортнинг бир тури бўйича дарс машғулотлари) биринчи даражали аҳамиятга ега. Жисмоний тарбия ўқитувчиси, устоз-инструктоминг бевосита раҳбарлигида асосий ўқуV-тарбия ишлари ҳал етилади. Машғулотларнинг дарс шаклларига зарур қўшимча сифатида кичик мактаб ёшидан амалга ошириладиган жисмоний тарбия (масалан, унда олиб бориладиган гигиеник гимнастика, ўз хоҳишича ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар) бўйича уй вазифаларини бажариш мавжуд. Ўрта ва тўлиқсиз ўрта ўқув юртларида жисмоний тарбия бўйича олиб бориладиган ишлар жисмоний тарбия дарслари (ўқув режа бўйича), мактаб спорт тўгарак ва жисмоний тарбияга тайёргарлик умумий гуруҳлар иш режаси бўйича ўтказиладиган дарс машғулотлари, шунингдек, ўқув ишларини бошлашдан олдин ўтказиладиган гимнастика, умумий таьлим мактабларда ўтказиладиган қувноқ дақиқалар. Катта танаффусларда ва куни узайтирилган гуруҳлар кун тартибида ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар ва турли спорт ўйинлари кўринишида ташкил етилади. Мактабдан ташқари ташкилотлар ва муассасалар жисмоний тарбия бўйича қуйидаги ишларни олиб боради:
а) ўқувчиларнинг доимий контингенти (БЎСМ, кўнгилли спорт жамиятлари спорт тўгарак ва ҳоказо) билан дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар шаклида;
б) турли ёшдаги турлича соғлиққа ва тайёрланиш савиясига ега бўлган болаларнинг ўзгарувчан контингенти билан дарсдан ташқари оммавий олишув конкурс, ўйинлар ва сайрлар шаклида. Оилада жисмоний тарбия асосан ерталабки гигиеник гимнастика, уй вазифасини бажариш жараёнида ўтказиладиган қувноқ, дақиқалар, жисмоний тарбия дарсларда ўрганилган машқларни, ҳаракатли ўйинлар ва ҳаваскорлик мусобақалари (тураржойларда) бўйича мустақил машғулотлар, сайрлар, ва ота-оналар билан чўмилиш шаклида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |