Тақризчилар: доцентлар Н



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

қўйишнинг 
таълим 
муассасаларида 
қўлланилиб келинаётган бир қатор шакллари мавжуд: 
Булардан:
практикум ва семинар машғулотлари, факультатив 
машғулотлар; ўқув экскурсиялари; қўшимча дарс; маслаҳат; 
суҳбат; уй ишлари; маъруза; имтиҳон, синов, тест, рейтинг тизими 
ва бошқаларни келтириш мумкин. 
Практикумлар
ўқувчиларнинг олган билимларини ўқув 
кабинетлари, лаборатория ва устахоналарда, ишлаб чиқариш 
корхоналарида, тажриба-ер участкаларида амалда қўллашга 
ўргатиш, амалий кўникма ва малака ҳосил қилиш касбий йўналиш 
ишларида муҳим аҳамият касб этади. Практикумни ўтказиш учун 
уста, ўқитувчи, мутахассис режалаштирилган ишларни амалга 
ошириш олдидан кўрсатмалар беради, фаолиятга тайёрлайди, 
ишларнинг моддий-техник таъминотига эътибор беради. Иш 
қуролларининг етарлилик даражасига кўра, оммавий ёки 2-3 
кишидан иборат гуруҳ билан ишни ташкил этади. Ўқитувчи 
томонидан бу соҳада болалар фаолиятига мақсадли раҳбарлик 
қилиниши ва йўналтириб турилиши эса уларни мустақил ишлашга 
ўргатиб боради. 
Семинар машғулотлари
одатда, гуманитар, ижтимоий 
фанларда маълум бўлим ёки катта бобларни ўрганиб бўлингач, 
олиб борилади. Ушбу машғулот тури ўқувчиларни назарий 
материалларни системалаштириш, умумлаштириш, шунингдек, 
талаба, ўқувчиларни у ёки бу тарзда маълумотлар билан чиқиш, 
мунозара юритиш, ўз фикрини мустақил ҳимоя қилиш, ўз фикр-
мулоҳазалари билан ўртоқлашиш каби кўникма ва одатларга 
ўргатишда муҳимдир. Семинар машғулотлари режалари ҳақида 


106 
талаба, ўқувчилар билан олдиндан фикрлашиб олинади. 
Тайёргарлик жараёнлари ҳақида маслаҳатлар берилади. Зарур 
адабиётлар, манбалар тавсия этилади. Ўқувчилар муаммоли 
характердаги реферат, ахборотлар ва маърузалар билан 
чиқишлар қиладилар. Ўқитувчи бундай ишларни тайёрлашга 
раҳбарлик қилади ва йўналиш бериб боради. 
Одатда семинар машғулотлари ўқитувчининг қисқача кириш 
сўзидан сўнг бошланади. Асосий вазифалар мавзу йўналишида 
ҳал этилиши кераклиги айтилади. Ўқувчилар чиқишлари маълум 
саволлар ва унга берилган жавоблар ҳамда маълум қўшимча 
тарздаги фикрлар билан тўлдирилади. Машғулот охирида 
ўқитувчи умумлаштирувчи, бугунги чиқишларга баҳо берувчи 
фикрларни билдиради. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish