Тақризчилар: доцентлар Н


Синф раҳбари ва гуруҳ мураббийси ишлари тизимида



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Синф раҳбари ва гуруҳ мураббийси ишлари тизимида 
ёшларнинг 
маънавий-маърифий 
ишларини 
ташкиллаштиришнинг самарали метод ва шаклларини 
мақсадга мувофиқ йўлга қўйиш ва уларнинг таъсирчанлигига 
эришиш алоҳида ўрин эгаллайди. Бу эса барча тарбиявий 
таъсирларни яхлит ақлли, ташкилий кучда: ўқувчилар, касб 
усталари, тарбиячилар, жамоат ташкилотлари, меҳнат 
жамоалари, мактабдан ташқари муассасалар, ўқувчи ёшлар, 
,ота-оналарда бирлаштиради. 
IV. Синф раҳбари ва гуруҳ мураббийсининг ташкилий-
педагогик ишлари 
 
1.«Агар педагогика инсонни ҳар томонлама тарбияламоқчи 
бўлса, у ҳолда уни ҳар томонлама билиши ҳам зарур». Рус 
педагоги К.Д.Ушинскийнинг ушбу фикри ҳар бир синф раҳбари ва 
гуруҳ мураббийси учун ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилиши 
керак. 
Муваффақиятли ишлаш учун тарбияланувчини доимо 
ўрганиб бориш зарур. Ўқувчиларни ўрганиш педагогдан ҳар бир 
шахс 
психологик 
хусусиятлари 
тўғрисидаги 
билимларни 
эгаллашни, бунинг учун педагогик тадқиқотлар принциплари ва 
методларини ўзлаштиришни талаб этади. 
Муайян шахс тўғрисида, унинг характери, қобилияти, соғлиғи 
ва бошқа хусусиятлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш учун 
уни табиий шароитда, унинг ҳаётий фаолияти шароитлари билан 
боғлиқ ҳолда ўрганиш муҳимдир. 
Доимий қонуният - ўргана 


192 
бориб тарбиялаш, тарбиялай бориб ўрганишга эътиборни 
қаратмоқ лозим. 
Ўқувчини ўрганиш дастури,
аввало, боланинг оила 
шароити, оила таркиби, унинг моддий шароити, анъаналари ва 
оилавий муносабатлар, ўқувчига яратилган шароит, шунингдек, 
ота-оналар соғлиғи, уйдаги муҳит ва бошқаларни ҳам ҳисобга 
олади. 
Боланинг 
ота-онасига, 
ўқитувчиларга, 
синфдаги 
ўртоқларига муносабати, меҳнат ва ижтимоий ишлардаги 
иштироки, ўзаро ёрдам муносабатларидаги ўрни, шахс қобилияти 
ва таланти, унинг хотираси, диққати, фикрлаш қуввати, қанчалик 
тез ёки секин ўзлаштириши, дарсдан ташқари машғулотлари, 
қайси спорт турига қизиқиши ва бошқаларни ўрганиш керак. 
Болани ўрганиш асосий мақсад эмас, балки бу билан 
тарбияланувчи ривожланиш динамикасини, унинг келажагини 
ўрганиш, ўқиш ва тарбиясидаги қийинчиликларни кўра билиш ва 
олдини олиш, унинг кейинги ривожланиши учун керакли 
шароитлар яратишдан иборат. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish