физиологик хусусиятларини билиш. 4. Бошланғич синф ўқувчилари билан тарбиявий ишлар олиб бориш методикасини билиш. 5. Бошланғич синф ўқувчиларига дарс ўтишнинг педагогик-психологик йўлларини билиш. 6. Фан ва маданият соҳасида умумий билимларни эгаллаш. Бошланғич таълим ўқитувчиси учун зарур малакалар Амалий-конструктив малакалар: 1. Тарбиявий ишларни режалаштира билиш. 2. Ўқувчи шахсини жамоа шароитида тарбиялашнинг инди-видуал режасини амалга ошира билиш. 3. Ҳар хил ўйинлар орқали ўқувчилар тарбиясини муваф- фақиятли амалга ошириш. Ташкилотчилик малакалари: 1. Ўқувчилар жамоасидаги фаол болаларни аниқлай билиш, синф фаолларини ташкил қилиш ва уларни бошқара олиш. 2. Ўқувчиларнинг жамоатчилик фаолиятини уюштира билиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш. 3. Ўқувчиларга берилган жамоа топшириқларининг бажа- рилиши устидан назорат ўрнатиш ва уларга зарур вақтда амалий ёрдам бера билиш. 4. Мактабда синф раҳбарлиги ишларини фаол амалга ошира билиш. 5. Жамоатчилик ва ота-оналар ўртасидаги ишларни ташкил эта билиш. Коммуникатив малакалар: 1. Ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари билан педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ келадиган муносабат ва алоқалар ўрната билиш.