Тақризчилар: доцентлар Н


Малака автоматлашган кўникмадир



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Малака автоматлашган кўникмадир. 
Таълим икки томонлама жараёндир (ўқитувчи ва ўқувчи 
ўртасидаги фаолиятга асосланган жараён ҳамда ўқитиш ва 
ўқиш жараёнларидан иборат). 
Ўқитиш,
бу - ўқитувчининг ўқувчиларга билим, кўникма ва 
малака бериш, янги ҳақиқатларни оча билишга қодир бўлган 
ижодий, мантиқий тафаккурни тарбиялаш жараёнидир. 
Ўқиш
эса ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан берилган 
билимларини, кўникмаларини ўзлаштиришлари, шу орқали 
ўзларида билиш қобилиятини, фикрлаш ва ҳаракатларни 
таркиб топтириш жараёнидан иборат. 
Бу иккиласи фаол, бир-бирларини тақозо этадиган 
жараёнлар ҳисобланади. 
II. 
Билиш жараёни - ўқитиш жараёнининг методологик асоси 
 
Ўқитиш жараёнининг методологик асосини билиш 
назарияси ташкил этади.
Бу назария билимни объектив 
дунёнинг инсон онгидаги пассив тасвири, шунчаки аксланиши 
эмас, балки уни фаол жараён сифатида қараб чиқиш демакдир. 
Билимда объектив дунёдаги ҳодиса, жараёнлар ўз аксини топган 
бўлиб, булар сабабий ва қонуний ўзаро боғланган бўлади. 
Билиш 
объектив дунёнинг инсон онгидаги инъикосидир. 
Бир қатор тадқиқотчилар, педагог ва психологлар диалектик-
материалистик методологияга таянган ҳолда ўқитиш жараёнини 
дунёқарашнинг шаклланиши (Э.И.Монасзон, Н.А.Менчинская ва 
б.қ.), педагогик жараёнда тарихий мантиқий боғлиқликнинг 
аҳамияти (Ф.Ф.Королев, З.И.Равкин ва б.қ.), асосий дидактик 
тушунчаларнинг 
ҳар 
томонлама 
методологик 
таҳлили 
(Э.И.Монасзон, В.Е.Гмурман ва б.қ.) нуқтаи назаридан қараб 
чиқдилар. Дидактиканинг назарий тадқиқига Л.В.Заиков (сўз ва 
кўргазмалиликнинг боғлиқлиги, таълимнинг ривожлантирувчи 
таъсирини кучайтириш), С.Г.Шаповаленко (ўқитиш методларига 
турлича ёндашув), К.П.Ягодовский (тадқиқот методлари) ва 
б.қ.лар ўзларининг самарали ҳиссаларини қўшдилар. 


63 
Билиш назариясининг бирлиги тўғрисидаги қоидага амал 
қилган тадқиқотчилар шуни тасдиқлаб бердиларки, таълим 
жараёни билиш жараёнининг ўзига хос шароитда содир бўладиган 
турли-туман фаолиятлар кўринишидир. 
Ўқув жараёнида янгилик яратиш, ихтиро қилиш талаб 
қилинмайди, балки тайёр билимларни ижодий ўзлаштириш 
йўлга қўйилади. Ушбу жараён замирида олимлар томонидан 
узоқ йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар натижаларини 
тезкор билиш жараёни ётади. Билимларнинг жуда кўплаб 
кўринишлари ўқувчилар томонидан, бевосита ўрганилмайди, 
балки ўқитувчи ёрдамида тезкор билиш йўлларидан фойдаланган 
ҳолда амалга оширилади. 
Ҳақиқатга етишиш ўта мураккаб диалектик жараёндир. 
Диалектикасиз билишнинг ўзи, унинг ривожланиши бўлмайди. 
Билишда жараёнларнинг боғлиқлиги, яъни ички бутунлик ва улар 
элементларининг ўзаро боғлиқлиги мавжуд. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish