Тақризчилар: доцентлар Н


Ҳадисларни таҳлил этишнинг асосий уч йўналиши пайдо



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Ҳадисларни таҳлил этишнинг асосий уч йўналиши пайдо 
бўлган: 
1. 
«Муснад» 
йўналиши. 
Булар 
алифбо 
тартибида 
жойлаштирилган бўлиб, Абдуллоҳ ибн Мусо, Имом Аҳмад ибн 
Ханбал ҳадислари ана шундайлардан. 


44 
2. 
Саҳиҳ (ишончли) йўналиши. Бунга Имом Бухорий асос 
солган. 
3. 
Суннан йўналиши. Мазкур йўналишдаги ҳадисларга тўғри, 
ишонарли ҳадислар билан «Заиф» ҳадислар ҳам киритилган. 
Абу Довуд, Исо ат-Термизий, Ан-Насоий, ибн Мажжолар ана 
шундай йўналишдаги ҳадисларни тўплаганлар. 
II. 
Имом ал-Бухорийнинг ҳадис илмига қўшган ҳиссаси 
Ҳадис илми билан шуғулланганларнинг ичида «Барча 
муҳаддислар пешвоси» деган шарафли номга Имом ал-Бухорий 
сазовор бўлган. 
Имом ал-Бухорий ўз сўзига кўра 100 минг саҳиҳ (ишончли) ва 
200 минг ғайра саҳиҳ (ишончсиз) ҳадисни ёддан билган. 
Улардан энг саралари «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» (ишончли 
тўплам): «Ал-адаб ал-муфрад», «Ат-тарих ал-кабор», «Ат-тарих-
ас-сағир» тўпламларига жамланган. Буларнинг ичида энг етуги, 
шоҳ асар «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ»дир. Мазкур асар дунеда 
«Қуръон»дан кейинги асар бўлиб, «Саҳиҳ ал-Бухорий» деб 
аталади. 
Бу китоб 4 жилддан иборат бўлиб, унга 600 минг ҳадисдан 
сараланган 7275 та энг «саҳиҳ» ҳадислар киритилган. 
Имом ал-Бухорийнинг иккинчи машҳур, таълим-тарбияга оид 
ёзилган китоби «Ал-адаб ал-муфрад» (Адаб дурдоналари) махсус 
ҳадислар тўплами бўлиб, бу асар 644 бобда баён этилган 1322 
ҳадисдан иборат. Бу улуғ зот Самарқандга яқин Ҳартанг қишлоғи 
(
ҳозирги Пойариқ райони)да бетоб бўлиб

шу ерда 870 йил 1 
сентябрда вафот этади. 
III. 
Имон ат-Термизий ва унинг ҳадис илмига қўшган ҳиссаси 
Ат-Термизий (824-892 й.) Термиз шаҳрининг Шеробод 
туманига яқин Буғ қишлоғида туғилган. У жуда кўп сафарлар 
(
Ҳижоз, Макка, Мадина, Ироқ, Хуросон)да бўлади. У устози ал-
Бухорийни жуда ҳурмат қилган. Унинг 10 дан ортиқ асарлари 
жумладан: «Китобаш-шамоил ан-набийя», «Ал-илал ал-ҳадис» 
(
ҳадисларда иллат ва оғишлар ҳақида) асарлари машҳурдир. 
Унинг ёзиб қолдирган ҳадислари ҳам ал-Бухорий ҳадислари каби 
кишини ҳалоллик, адолат, эътиқод, поклик, меҳнатсеварлик, 
мурувватлилик, 
меҳр-шафқат, 
катталар 
ва 
ота-оналарга, 
қариндошларга ҳурмат руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга. 


45 
У ўз ватанида 892 йили вафот этади. 
Ат-Термизий ҳадисларидан шу нарса маълумки, Ислом 
ақидасига кўра ҳар бир мусулмон иймонли бўлиши керак. 
Исломдан 
мурод 
иймон 
демакдир. 
Иймон 
дарахтга 
тенглаштирилади ва унинг 60 дан ортиқ шохлари бор бўлиб, ҳар 
бири инсон маънавий қиёфасининг мукаммаллашувига таъсир 
этувчи хислатдир. 
Булар қуйидагилардан иборат:
1.
«Қўли билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир». 
2.
«Ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунча ҳеч 
бирингиз чинакам мўмин бўлолмайсиз». 
3.
«Учта хислатни ўзида мужассам қилган кишининг 
иймони мукаммал бўлғай». 

Инсофли ва адолатли бўлмоқ; 

Барчага салом бермоқ; 

Камбағаллигида ҳам садақа бериб турмоқ. 
Ат-Термизий илм олишга алоҳида эътибор беради, илмга 
эътиборсизлик ва нодонликнинг авж олиши жамиятнинг 
инқирозига олиб келади, дейди: «Илмнинг офати унутишдир», уни 
ноаҳил кишига гапириш эса уни зоя қилишдир. Ҳадисларда 
илмларни такрорлаб бориш, фақат илм олишга иштиёқманд 
кишиларгагина илм бериш таъкидланади. 
«Илм ибодатдан афзал ва у тақво динининг устуворидир» ва 
б.қ. 
Мўмин кишига вафотидан сўнг савоб топиб етиб турадиган 
амали солиҳлар: 
1, 
Тарқатган илми. 
2. 
Қолдирган солиҳ фарзандлари. 
3, 
Мерос қолдирган «Қуръон»и. 
4. 
Қурдирган масжиди. 
5, 
Йўловчилар учун қурган меҳмонхонаси. 
б. Қазиган ариғи. 
7. 
Тириклигида ва соғломлигида садақа-эҳсон учун ажратган 
моли (243-ҳадис, ат-Термизийдан). 
Шулардан биронтасини бажарсангиз ҳам охиратда ажрини 
кўрасиз. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish