1-расм. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий
механизмларининг объектга қараб таснифланиши
Манба:
муаллиф ишланмаси.
Бизнинг фикримизча, озиқ-овқат саноатида
тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисо
-
дий механизмини илмий-назарий таҳлил қилиш
натижасида ташкилий-иқтисодий механизмнинг
шаклларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:
1. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаоли
-
ятини тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий меха
-
низми.
Ушбу механизм асосан, мамлакатимиз ис
-
тиқлолга эришгандан то шу кунгача қабул қилинган
озиқ - овқат саноати ва тадбиркорлик фаолиятини
бевосита ҳамда билвосита тартибга солувчи турли
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
нинг Қарорлари, Фармонлари, Вазирлар Маҳка
-
масининг қарорлари, вазирликлар ва қўмиталар,
агентликлар томонидан қабул қилинган қонуности
ҳужжатларини ўз ичига олади.
Жумладан, 1991 йил 15 февралда «Ўзбекистон
Республикасида Тадбиркорлик тўғрисида» ги №
207-XII-cонли Қонун, 1991 йил 19 ноябрда «Ўз
-
бекистон Республикасининг Давлат тасарруфидан
чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425-
XII-сонли Қонун ва ҳозирги кунгача соҳага оид 500
дан ортиқ турли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 17 мартда «Тадбиркорлик
субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микро-кредит
-
лар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чо
-
ра-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2844-сонли Қаро
-
ри, 2017 йил 18 апрелда «Ўзбекистон Республикаси
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини
ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2897-сонли Қарори
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 15 мартда «Тадбиркорлик фаолиятини
ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш
ва прокуратура органлари фаолиятини оптимал
-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690
сонли Фармони, 2019 йил 14 майда «Тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш ти
-
зимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПФ-5718-сонли Фармонлари тадбир
-
корлик субъектлари фаолиятини янада жадал риво
-
жлантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Чунки, юқо
-
ридаги ПФ-5718-сонли Фармонга асосан тад
-
биркорликни ривожлантиришга ва хорижий
инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилаёт
-
36
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
ган тизимли муаммоларни мониторинг қилиб, улар
-
ни умумлаштириш ва анализ қилиш, шунингдек, тад
-
биркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида
уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг
олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали плат
-
форма жорий этилишини назарда тутувчи «business.
gov.uz» ягона интерактив портали фаолият кўрсати
-
шини таъминлаш ғоят муҳим аҳамиятга эга восита
ҳисобланади [22].
2. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фао
-
лиятини молиявий қўллаб-қувватлаш механизми.
Мазкур механизм бевосита озиқ-овқат саноатида
тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш, кре
-
дитлаш, уларга микролизинг хизматларини кўрса
-
тиш билан боғлиқ бўлган барча дастакларни, ҳуж
-
жатларни ўз ичига олади. Сўнгги йиллар мобайни
-
да республика озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик
-
ни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат
банклари томонидан берилаётган кредитлар ва кўр
-
сатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажми йил
-
дан-йилга ўсиб бормоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
нинг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406 сонли Қарорига
кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб: қишлоқ хўжа
-
лиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги ин
-
вестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб
қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари
бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбир
-
корлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қув
-
ватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
миллий валютада, қиймати 10 млрд. сўмдан ош
-
майдиган миқдордаги, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки қайта молиялаштириш ставкаси
-
нинг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкаси
-
да жалб қилинадиган кредитлар бўйича – 5 фоизли
пункт миқдорида; хорижий валютада, қиймати эк
-
вивалентда 10 млрд. сўмдан ошмайдиган миқдор
-
да жалб қилинадиган кредитлар бўйича – тижорат
банклари томонидан белгиланган фоиз ставкаси
-
нинг 40 фоизи, аммо фоиз харажатларини қоплаш
учун 4 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда компен
-
сация берилади; кредит суммасининг 50 фоизигача,
бироқ 8 млрд. сўмдан ошмаган миқдорда кафил
-
ликлар берилади [23]. Хусусан, бўш турган бино
-
ларни бизнес вакилларига «ноль қийматда бериш»
ҳам бунга мисол бўлади. Юқоридагилардан келиб
чиқиб, бизнинг фикримизча, бевосита озиқ-овқат
саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг
иқтисодий механизмини қуйидагича таснифлаш
мақсадга мувофиқдир («2-расмга қаранг»).
37
№ 2 (18)
Апрель-июнь, 2022 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |