Тарихий манбашунослик


 “Китоб ул-хирож ва санъат ал-китоба”



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

7.3.13. “Китоб ул-хирож ва санъат ал-китоба” 
Асар муаллифи Абулфараж Қудама, филолог ва географ олимдир. 
Унинг тўла исми Абулфараж ибн Жаъфар Қудама ал-Басрий ал-Бағдодий 
(ваф.922-948 й.). У юасраоик аслзода бўлиб, аввал насроний бўлган, сарой 
хизматига қабул қилингандан кейин халифа ал-Муқтафийнинг таъсири 
остида ислом динини қабул қилган. 
Дастлаб маъмурий маҳкамалардан бирида (мажлис аз-зимам) хизмат қилган, 
умрининг охирида эса алоқалар девонига (девони соҳиб барид) бошчилик 
қилган.
Абулфараж Қудама 928 йили “Китоб ул-хирож ва санъат ал-китоба” 
(“Хирож ундириш ва мактублар ёзиш санъати ҳақида китоб”) номли икки 


жилдлик (8 қисмдан иборат) асар ёзган. Мазкур асар араб халифалигининг 
маъмурий бўлиниши, халифаликка тобе бўлган мамлакатлар ўртасидаги 
алоқа хизмати, солиқ ва молия тизимининг умумий аҳволи ҳақида қимматли 
маълумот беради. 
“Китоб ул-хирож ва санъат ал-китоба” асарида Мовароуннаҳрнинг 
географик ҳолати ва унинг туркий забон аҳолиси ҳақида ҳам муҳим далилий 
маълумотларни учратамиз. Китобнинг фақат иккинчи жилдигина сақланиб 
қолган. Унинг айрим парчалари французча таржимаси билан М.Я. де Гуе 
тарафидан 1889 йили чоп этилган.
7.3.14. “Китоб масолик ул-мамолик” 
Ушбу китоб муаллифи Истахрий ёки Абу Исҳоқ Иброҳим ибн 
Муҳаммад ал-Форсий (850-934) номи билан машҳур бўлган сайёҳ ва географ 
олим. У 915 йилдан блшлаб Эрон, Мовароуннаҳр, Сурия, Миср ва Мағриб
бўйлаб саёҳат қилган. Мана шу саёҳат вақтида тўпланган бой далилий 
материал ва замондоши Абу Зайд Аҳмад ибн Саҳл ал-Балхийнинг (850-934 
й.) “Сувар ал-ақолим” (“Иқлимлар сурати”) китоби асосида 930-933 йиллари 
ўзининг “Китоб масолик ул-мамолик” (“Мамлакатларга бориладиган йўллар 
ҳақида китоб”) номли қимматли асарини ёзган. 
Асар йигирма бобдан иборат. Унда мусулмон мамлакатлари
Арабистон, Мағриб, Миср, Сурия, Ироқ, Эрон, Мовароуннаҳр), шунингдек, 
Ҳиндистоннинг чегаралари, иқлими, маъмурий бўлиниши, машҳур 
шаҳарлари, уларга олиб бориладиган йўллар, аҳолиси ва унинг машғулоти, 
атоқли кишилари, савдо-сотиқ ва бошқа масалалар баён этилган. 
“Китоб масолик ул-мамолик” асарининг асл матни уч марта 1870, 1927 
ва 1967 йиллари Лейденда чоп этилган. У Абулмаҳосин Муҳаммад ибн Саъд 
ибн Муҳаммад ан-Нахчивоний тарафидан ХVI асрнинг иккинчи ярмида форс 
тилига таржима қилинган, қўлёзма нусхалари Санкт-Петербург ва Тошкентда 
сақданмоқда. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish