Тарихий манбашунослик


 “Тарихи оламоройи Аббосий”



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

11.2.11. “Тарихи оламоройи Аббосий” 
“Тарихи оламоройи Аббосий” (“(Шоҳ) Аббоснинг оламни безовчи 
тарихи”) номли асар гарчи ХVI асрда ўтган йирик Эрон тарихчиси 
Искандарбек Мунший томонидан яратилган бўлса-да, унда Ўзбекистоннинг 
тарихи ва унинг бошқа мамлакатлар билан муносабатини ўрганишда муҳим 
аҳамият касб этади. 
Искандарбек Мунший ўз асарида келтирган айрим далил ва 
маълумотларига қараганда, 1561 ёки 1562 йили туғилган. У сарой юмушига 
қабул қилингунга қадар кичик молия хизматчиси бўлиб ишлаган, кейинчалик 
девони иншога қабул қилинган. Бўлғуси тарихчи 1587 йили ҳарбий хизматга 
жалб этилган ва шоҳ Аббос аввал Сафавий (1587-1629 йй.)нинг ҳарбий 
юришларида воқеанавис бўлиб иштирок этган, 1593 йили эса сарой 
муншийси ловозимига тайинланган ва умрининг охиригача шу лавозимда 
турган. Искандарбек Мунший 1634 йили вафот этган. 
Искандарбек Муншийнинг “Тарихи оламоройи Аббосий” номли 
асарида Эроннинг 1588-1634 йиллар орасидаги тарихи хронологик, йилма-
йил тартибида юаён қилинган. Бу асар ҳам “Акбарнома” сингари саройда 
.ритилган кундалик дафтар, расмий ҳужжатлар, баён этилган воқеалар 
иштирокчиларининг оғзаки ахбороти ҳамда муаллифнинг шахсий 
кузатувлари билан тўпоанган маълумотлар асосида ёзилган. 
“Тарихи оламоройи Аббосий” асари таркиби муқаддима, уч жилд ва 
хотимадан иборат. Асарнинг I-II жилдлари 1616, учинчи жилди эса 1628 
йили ёзиб тамомланган. 
Китобнинг биринчи жилди компиляция, умумлаштирувчи хусусиятга 
эга бўлиб, Хондамирнинг “Ҳабиб ус-сияр”, Мир Яҳё Қазвинийнинг “Лубб ат-
таворих” (“Тарихлар мағзи”) ва муаллиф“Тарихи оламоройи Аббосий” 
номаълум икки асар “Тарихи шоҳ Исмоил Сафавий” ва “Тазкирайи шоҳ 
Таҳмосиб” ҳамда бошқа асарларга таяниб ёзилган. Унда асосан шоҳ 
Аббоснинг ота-боблари, шунингдек, шоҳ Исмоил аввал (1502-1524 йй.), шоҳ 
Таҳмосиб аввал (1524-1576 йй.), Исмоил соний (1576-1578 йй.) ва Султон 
Муҳаммад Хулобанда (1578-1587 йй.) ҳукмронлиги йилларидаги тарихи 
умумий тарзда баён этилган. 
“Тарихи оламоройи Аббосий” асарининг II-III жилдлари мазмуни янги 
бўлиб, мустақил аҳамиятга эга. Уларда Эроннинг 1588-1628 йиллар 
орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихи кенг ёритиб берилган. Учинчи жилд 
охирида шоҳ Аббос аввал билан замондош бўлган шайхлар, олимлар, 
шоирлар ва хаттотлар ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.


Асар Ўзбекистон тарихини ўрганишда ҳам катта аҳамият касб этади. 
Унда Ўзбекистоннинг ХVI аср охири ва ХVII асрнинг биринчи чорагидаги 
сиёсий аҳволи ҳақида ноёб маълумотларни учратамиз. Бундан ташқари, асар 
ХVI асрнинг охири ва ХVII асрнинг биринчи чорагида Эрон билан Бухоро 
хонлиги ўртасидаги сиёсий муносабатларни ўрганишда муҳим манбалардан 
бири ҳисобланади. 
Асардан айрим парчалар Б.Дорн (матни) ва В.В.Вельяминов-Зернов 
томонидан матни ва қисқартирилган русча таржимаси нашр этилган. Китоб 
матни яна икки марта Теҳронда 1896 йили тошбосма ва 1956 йили босмаси 
чоп этилган. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish