Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

11.2.13. “Дастур ул-мулук” 
“Дастур ул-мулук” (“Подшоҳларга қўлланма”) номли қимматли асар 
муаллифи ХVII аср тарихчиси Хожа Самандар Термизийдир. Унинг ўз исми 
Муҳаммад Бақохожа бўлиб, асли насаф(Қарши)лик, Мир Ҳайдарий тариқати 
шайхларидан бири оиласида дунёга келган. 
Хожа Самандар Термизий Аштархонийлардан Абдулазизхон (1645-
1681 йй.) ва Субхонқулихон (1681-1702 йй.) билан замондош бўлган. У 1702 
йилгача Қаршида раислик лавозимида
44
турган, Абдулазизхон ва 
Субхлнқулихоннинг ҳарбий юришларида иштирок этган. Охири ана шу Мир 
Ҳайдарий тариқати шайхларидан баъзиларининг иғвоси билан 1702 йили 
раислик лавозимидан истеъвога чиқишга мажбкр бўлди ва умрининг 
44
Раис – ХVII-ХIХ асрларда мусулмонлар томонидан шариат кўрсатмаларини қандай бажарилишини 
назорат қилиб турувчи мансабдор. Х-ХVI асрларда муҳтасиб деб аталган.


охиригача, у 1735 йили ҳали ҳаёт бўлган, фақат илмий фаолият билан 
машғул бўлган. 
Хожа Самандар Термизий ўз даврининг кенг маълумотли кишилари 
жумласидан бўлган. Ўша вақтларда ёзилган бир қатор китоблар, жумладан 
“Музаккири аҳбоб”, “Муҳит ат-таворих”нинг маълумотларига қараганда, у 
етук шоир, ёзувчи ва тарихчи олим бўлган, илоҳиёт илмини ҳам яхши 
билган, кўп саёҳат қилиб, назарий билмини мустаҳкамлаган. 
Бизнинг замонимизгача олимнинг икки муҳим асари етиб келган. 
Булардан бири “Дастур ул-мулук” бўлиб, у 1695 йили ва иккинчиси “Анис 
ул-фуқаро” (“Фақирлар дўсти”) номи билан машҳур бўлиб, 1735 йили 
ёзилган. 
Ўзбекистон тарихини ўрганишда Хожа Самандар Термизийнинг 
“Дастур ул-мулук” асари зўр қимматга эга. Асар Бухоро хонлигининг ХVII 
асрнинг 70-90- йиллардаги ижтимоий-сиёсий аҳволини, шунингдек, Бухоро 
билан Хива хонликлари ўртасидаги сиёсий муносабатларни ўрганишда катта 
аҳамиятга эга. Асарда ўзаро курашлар, олий мартабали мансабдордар 
орасида кенг тарқалган бузуқлик, порахўрлик, зулм ва меҳнаткаш халқнинг 
оғир аҳволи ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. “Дастур ул-амал”да 
ўзбекларнинг этник таркиби ҳақида ҳам муҳим далил ва маълумотларни 
учратамиз.
1971 йили “Дастур ул-амал”асарининг форсий матнини, русча 
таржимаси, зарур изоҳлар билан М.А.Салоҳитдинова чоп этди. Асарнинг 
ўзбекча нашри 1997 йили Жаббор Эсонов томондан амалга оширилди. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish