Тарихий манбашунослик


-мавзу. География ва космографияга80 оид асарлар



Download 387,96 Kb.
bet126/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

13-мавзу. География ва космографияга80 оид асарлар
Дарснинг мазмуни: География ва космографияга оид асарлардаги тарих илми учун қимматли томонлари очиб берилади.
Режа:
География ва космографияга оид асарлар.
Асарларнинг тавсифи.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар.
Асосий тушунчалар: география, космография, иқлим, ҳудуд, мамлакат, вилоят, ўлка…
13.1. География ва космографияга оид асарлар.
(Қисқача умумий таъриф)
13.2. Асарларнинг тавсифи.
13.2.1. ”Мўъжам ул-булдон”
Машҳур қомусий асар ”Мўъжам ул-булдон” муаллифи ажойиб саргузаштарни ўз бошидан кечирган олим, сайёҳ ва хаттот Ёқут Ҳамавийдир (1179 й. туғ.). У асли Кичик Осиёлик (Рум) қул бўлган. Отасининг исми ким эканлигини билмагани учун ўзини Ибн Абдуллоҳ (Тангри қулининг ўғли) деб атаган. Болалик вақтида асирлар билан бирга Бағдодга олиб келинган ва уни Ҳама шаҳрида (Сурия) Аскар ибн Иброҳим ал-Ҳамавий исмлик савдогар сотиб олган ва унга Ёқут деб ном берган.
13.2.2. “Китоби Муллазода”
“Китоби Муллазода” (“Муллазода китоби”) – Бухоройи шарифнинг Х1У-ХУ асрлардан қолган осори-атиқалари ва машҳур зиёратгоҳлари, у ерда дафн этилган валийлар, шайхлар, умуман машҳур кишилар ҳақида маълумот берувчи асар бўлиб, Х1У аср охири-ХУ аср бошларида ёзилган.
Муаллифнинг исми шарифи Аҳмад ибн Маҳмуд бўлиб, мўъин улфуқаро (фақирлар таянчи) тахаллуси билан машҳур бўлган.
Бу китоб яқин-яқинларгача кўпчилик тадқиқотчиларга маълум эмас эди. Бунга унинг қўлёзма нусхалари маълум бўлмаганлиги сабаб бўлган. 1960 йили асарнинг форсча матни Теҳронда Гулчин Маъоний тарафидан чоп этилгандан кейин илмий жамоатчилик орасида бу китобга қизиқиш бирмунча кучайди. Асар 1992 йили рус тилида Р.Л.Ғафурова тарафидан эълон қилинди.
“Китоби Муллазода” - қабристонларни эркак ва аёллар зиёрат қилсалар бўлади ва бу зиёратни қандай адо этиш ҳақидаги икки махсус боб ва икки қисмдан иборат асар.
Китобнинг биринчи қисмида шаҳар ичидаги ва унинг ташқарисида, шаҳардан ярим фарсах масофада дафн этилган улуғ шахслар, шайхлар, дин уламолари ва уларнинг муқаддас мозорлари ҳақида маълумот беради. Булар ичида машҳур шайх, имом ва илоҳиёт олими хожа Ҳафс кабир, хожа
Абу Ҳафс ибн ал-Забаркан ибн Абдуллоҳ ибн ал-Баҳр ал-Ижлий алБухорий, 767-832 йй.), шогирди хожа Абдуллоҳ Сафидмуний, Саффария имомларининг мозорлари, Исмолия имомларининг мозорлари, Талли хожа Чоршанбадаги мозорлар, Сафидмун ва хожа Жанди қишлоқларидаги мозорлар шулар жумласидандир.
Китобнинг иккинчи қисмида Бухоройи шарифнинг машҳур қишлоқларидан Фатҳободдаги муқаддас зиёратгоҳлар, масалан, шайх Абулмаолий (1190-1261 йй.), унинг икки ўғли Хованд Жалолиддин ва Хованд Мутаҳируддинларнинг мозорлари ва ўзлари ҳақида маълумот келтирилади.
Шу қисмдан жой олган Бухоро садрлари, Бурхонийлар ҳақида келтирилган маълумотлар ҳам ўта муҳимдир.
Икки оғиз сўз Бухоро садрлари ҳақида. Аслида удар ким эдилар? Бухоро садрлари бир хонадонга мансуб бўлган ва мухтасиб, раис лавозимини эгаллаган олий насаб шахслар эдилар. «Китоби муллазода»да уларнинг келиб чиқиши, шажаралари ҳақида, ҳаёти ва вафот этган йили ҳақида қимматли маълумотлар келтирилади.
Бухоройи шарифда ўтган буюк шахслар хожа Абубакр тархон, мавлоно Ҳофизуддин Кабир, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Бухорий, етти қози – Абу Зайд Абдуллоҳ Умар ибн Исо ад-Дабусий, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Амр аш-Шаъбий, Исмоил Мустамолий ва бошқалар ҳақида келтирилган маълумотлар ҳам диққатга сазовордир. Масалан, имом Абу Зайд Убайдуллоҳ Умар ибн Исо ад-Дабусий ҳам йирик фиқҳ ва илоҳиёт олими бўлган. Унинг мусулмон қонунчилигига оид «Омад ул-Ақсо» (“Сўнгги ҳудуд”) номли асари ўз замонасида жуда машҳур бўлган.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish