Тарихий манбашунослик


Мўғул ва хитой тилларида ёзилган манбалар



Download 387,96 Kb.
bet125/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

12.3.24. Мўғул ва хитой тилларида ёзилган манбалар
Мўғул ва хитой тилларида ёзилган манбаларда Ўзбекистоннинг ХIIIХIV асрлардаги тарихига оид маълумотлар учрайди. Айниқса, Чингизхон ва мўғуллар хуружи даври тарихи, мўғул императорлари ҳукмронлиги даври тарихини бу манбаларсиз ўрганиб бўлмайди. Шуни алоҳида уқтириб ўтиш керакки, бу манбаларда, хусусан хитой манбаларида, воқеалар биринчидан йилма-йил баён этилган, иккинчидан, уларнинг содир бўлган жойи ва вақти аниқ кўрсатилган.
Монгол-ун ниуча тобчан
“Монгол-ун ниуча тобчан” (“Мўғулларнинг махфий тарихи”) Х111 аср бошида ўрта аср уйғур имлосида ёзилган ва бизгача хитой имлоси, иерографида хитойча таржимаси билан етиб келган. Асарнинг хитойча номи “Юань-чао би ши” (“Юань сулоласининг78 махфий тарихи”) деб аталади. Унда Хитой, Мўғулистон, Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг ХIII асрдаги тарихи бўйича муҳим манба ҳисобланади. Унда найман, кераит, ўнғут, уйғур, қорлиқ ва бошқа туркий халқларнинг Чингизхон хуружи пайтидаги тарихи ва уларнинг мўғул асоратига тушиб қолиши ҳақида қимматли маълумотларни учратамиз.
“Монгол-ун ниуча тобчан” хитой тилига 1404 йили таржима қилинган. 1800 йили истефодага киритилган. Асар 1866 йили П.Кафаров тарафидан рус тилига таржима қилинган ва сўз боши, хитойча матни ва луғатлар билан қўшиб, 1941 йили С.А.Козин тарафидан “Сокровенное сказание” номи билан чоп этилган. Асарнинг Э.Хённинг тарафидан амалга оширилган немисча нашри мавжуд.
Цзин-ши”
“Цзин-ши” (“Цзин сулоласининг79 тарихи”) номли асар сўнгги юань императори Шинди (Тўғон Темур) даврида, хитой олими ва ёзувчиси Оуян Сиань тарафидан ёзилган. Унга мўғул императорлари даврида ёзилган ва кейинча йўқолган “Шилу” (“Саҳиҳ ёзувлар”) номли солномаси асос бўлган.
“Цзин-ши” тўрт қисмдан иборат: 1)Цзин сулолосининг сиёсий тарихи; 2) Цзин давлатининг маъмурий, ҳарбий, ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий, маънавий ва илмий тизимлари; 3) Цзин императорлари; 4) императорлар ва уларнинг оилалари, давлат арбоблари, саркардалари ва маданий арбобларининг таржимаи ҳоли.
Асарнинг тўртинчи қисмида ўша вақтларда Марказий Осиёда истиқомат қилган туркий халқлар, уйғурлар, ўнғитлар ва бошқалар, улар билан олиб борилган элчилик муносабатлари, уларнинг бошлиқларини ҳарбий ҳизматга жалб қилиш ҳақида маълумотлар бор.
Юань-чао мин-чень ши-люэ”
“Юань-чао мин-чень ши-люэ” (“Юань сулоласи машҳур мансабдорларининг қисқача таржимаи ҳоли”) номли асар 15 бобдан иборат бўлиб, уни тарихчи Су Тяньцзюэ яратган. Китобда салтанатда хизмат қилган 47 йирик мансабдорнинг таржимаи ҳоли баён этилган. Улар орасида туркий қавмлардан чиққанлари ҳам бор.
Бу уч китобдан иборат асарнинг кўпгина нашрлари мавжуд. Энг яхши нашри 1962 йили Нанкин университети профессори Хань-Жулин тарафидан амалга оширилган. Ноширнинг сўз бошиси муҳим илмий аҳамиятга эга.
Шэн-у цинь чжен-лу”
“Шэн-у цинь чжен-лу” (“Муқаддас саркарда Чингизхоннинг ҳарбий юришлари тафсилотлари”) номли асар асли мўғул тилида ёзилган, лекин унинг шу номдаги хитойча таржимаси бизгача етиб келган, халос. Унда Чингизхоннинг ҳарбий юришлари ва мўғуллар хуружи вақтида туркий халқларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
“Шэн-у цинь чжен-лу” асарини биринчи марта Юань Чжон 1894 йили, Ван Говей номли тарихчи 1925-1926 йиллари кенг изоҳлар билан чоп этган. 1872 йили П.Кафаров асарнинг русча таржимасини, сўз боши ва зарур изоҳлар билан қўшиб, нашр этган. 1951 йили Пельо ва Гамбус унинг французча нашрини амалга оширганлар.
Юань-ши”
“Юань-ши” (“Юань сулоласи тарихи”) Юань сулоласининг тўлиқ расмий тарихидир. Уни Сун-лян (1310-1381 йй.) бошчилигидаги 16 муаллиф-тузувчилар яратган деб ҳисоблайдилар. Китоб Мин сулоласининг императори Тайқчунинг буйруғи билан 1369 йили ёзиб тамомланган.
Асар тўрт қисмдан иборат:
Биринчи қисмда Юань сулоласи шажараси, яъни Хубилайхондан бошлаб 13 мўғул императори, уларнинг шахсий ҳаётида бўлиб ўтган ва уларнинг даврида мамлакатда кечган асосий воқеалар берилган.
Иккинчи қисмда самовий воқеалар тафсилоти, мамлакатда бўлиб ўтган ҳудудий воқеалар, мамлакатнинг маъмурий бўлиниши ҳақида, мамлакатдаги дарёлар ва наҳрлар, халқининг либослари, амалдорларни мансабга тайёрлаш олдидан ўтказиладиган имтиҳонлар ва бошқалар ҳақида маълумот келтирилади.
Учинчи қисмда император ва унинг хонадони аъзоларининг шажараси ўрин олган.
Тўртинчи қисмда император хонадони аъзоларининг таржимаи ҳоли ва қўшни мамлакатлар ҳақида қисқача маълумот келтирилади.
Туркий халқлар тарихи ва турк аслзодаларининг мўғул империясининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ҳақида “Юаньши”нинг тўртинчи қисмида, еттинчи бобда жуда қимматли маълумотлар берилади. Унда келтирилган маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, турклар, жамиятда тутган мавқеига кўра хитойлардан кейин иккинчи ўринда турган халқ бўлган. Йирие турк амалдорлари асосан уйғур, қорлиқ, қипчоқ, қонғли, ўнғут, арғин, найман ва кераит қавмларидан чиққан. Улар асосан мўғул империясининг маъмурий идоралари ва ҳарб ишларини бошқарганлар.
Турклар орасида олимлар ҳам кўп бўлган. Булар - қолуқлардан чиққан Баён, ўнғут Мақчузан, қипчоқ Тойбуға, Бобохуду, Улчайботир, қонғлидан чиққан Бухулу, Ўрус, Табрикчи ва бошқалар. Мўғул императорлари хизматида бўлган турклар орасида уйғурлардан 300 мансабдор ва олим бўлган.
“Юань-ши”нинг айрим қисмлари турли йилларда Н.Я.Бичурин, Пельо, Л.Гамбис, Э.Хёниш, С.А.Козин, А.Вайли, Г.Франко, Ф.В.Клаваза ва Г.Ф.Шурманн тарафидан таржима қилинган.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish