Тарихий манбашунослик


-7. Хожа Муҳаммад Порсонинг «Мақомати хожа Алоуддин Аттор», «Фасл ул-хитоб», «Рисолайи қудсия» ва бошқа асарлари



Download 387,96 Kb.
bet140/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

16.2.5-7. Хожа Муҳаммад Порсонинг «Мақомати хожа Алоуддин Аттор», «Фасл ул-хитоб», «Рисолайи қудсия» ва бошқа асарлари
Хожа Муҳаммад Порсонинг ҳақиқий исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳофиз ал-Бухорий бўлиб, 1419 йили Маккада вафот этган. Нақшбандия тариқатининг назариётчи олимларидан, ушбу тариқат ва унинг кўзга кўринган намоёндаларига атаб бир неча асар ёзиб қолдирган.
Улардан бири «Мақомати хожа Алоуддин Аттор» («Хожа Алоуддин Атторнинг ҳаёт йўли») бўлиб, муаллиф унда Нақшбандия тариқатининг йирик вакилларидан бири Хожа Бузург – Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг халифаларидан бири асли хлразмлик хожа Алоуддин (ваф.1400 й.)нинг айтганлари жамланган.
«Мақомати хожа Алоуддин Аттор» асари нашр этилмаган. Қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик институти кутубхонасида мавжуд.
Хожа Муҳаммад Порсонинг яна бир асари «Фасл ул-хитоб» («Равшан фикрлар») бўлиб, унда эътиқод, диний маросимлар, ақидапарастлик ва фалсафий оқимлар ҳақида мутасаввуфона фикр юритилади. «Фасл ул-хитоб» тасаввуф бўйича қомусий асар ҳисобланади.
Асарнинг қўлёзма нусхалари Ўзбекистон, шунингдек, Германия,
Франция ва бошқа хорижий мамлакатларнинг кутубхоналарида мавжуд. 1913 йили амалга оширилган тошбосма нашри ҳам бор.
Хожа Муҳаммад Порсонинг пири муршиди хожа Баҳоуддин Нақшбандга атаб ёзган «Рисолайи қудсия» («Қудсий калималар ҳақида рисола») асари бўлиб, олим бу асарида устозининг айтганларини зўр эътибор билан жамлаган. Хожа Муҳаммад Порсо бу асарини устози хожа Алоуддин Атторнинг илтимоси билан ёзган.
Олимнинг булардан бошқа тасаввуфнинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган «Маҳақ ал-орифин» («Маърифатли кишиларни ажратувчи маҳақ тоши»91), «Таҳқиқот» («Ҳақиқат излаш») ва «Рисола» деган асарлари ҳам мавжуд.
16.2.8. «Маноқиби Хожа Баҳоуддин Нақшбанд»
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, унинг ҳаёти, айтганлари, кароматлари ҳақида ҳикоя қилувчи яна бир муҳим асар Абулмуҳсин Муҳаммад Бокир ибн Муҳаммад Алининг «Маноқиби хожа Баҳоуддин Нақшбанд» («Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт йўли») номли китобидир. Абулмуҳсин Муҳаммад Бокир бу асарини ёзишда Хожойи бузургнинг яқин кишидари билан суҳбатлари чоғида йиққан маълумотлардан ва хожа Муҳаммад Порсонинг китобларидан олинган маълумотлардан фойдаланган.
«Маноқиби хожа Баҳоуддин Нақшбанд» муқаддима, хотима ва уч қисмдан (мақсад) иборат.
Муқаддимада Хожойи бузургнинг таваллуд топиши ва келиб чиқиши, биринчи қисмда ҳазрат эшон фаолиятининг бошланиши, иккинчи қисмда ҳазрат эшоннинг сулуклари ва айтганлари, ва ниҳоят, учинчи қисмда ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг кашфу кароматлари баён этилган.
Хотимада ҳазрати бузургнинг вафоти хусусидадир.
Асар Маҳмуд Ҳасанов тарафидан ўзбек тилига таржима қилинган ва зарур изоҳлар билан 1993 йили нашр этилган.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish