Абдулла қодирий



Download 41 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi41 Kb.
#68462
Bog'liq
A.Qodiriy




АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ (асосий тахаллуслари: Қодирий, Жулқунбой) (1894. 4.10-Тошкент-1938.10.4) – 20 а. янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси; 20-й.лардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси. Боғбон оиласида туғилган. Отаси Қодирбобо (1820-1924) хон, беклар қўлида сарбозлик қилган, рус босқини пайтида (1865) Тошкент мудофаасида қатнашган. Отаси бошидан ўтган саргузаштлар А.Қ.нинг қатор асарлари, хусусан, тарихий романларининг юзага келишида муҳим роль ўйнаган. А.Қ. мусулмон мактабида (1904–06), рус-тузем мактабида (1908–12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916–17) таълим олди; Москвадаги адабиёт курсида (1925–26) ўқиди. Ёшлигиданоқ қад. Шарқ маданияти ва адабиёти руҳида тарбия топган; араб, форс ва рус тилларини ўрганган. Жаҳон адабиётини ихлос б-н мутолаа қилган. Оиласи камбағаллашганлиги сабабли болаликдан мустақил меҳнат қила бошлади, турли касбларни эгаллади, маҳаллий савдогарларга котиблик ва гумашталик қилди (1907–15). 1917 й. Окт. тўнтаришидан сўнг Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газ.нинг муҳаррири (1919), Касабалар шўросининг саркотиби (1920), «Муштум» жур. ташкилотчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923–26). А.Қ. ижодий фаолиятининг бошланиши 1910-й.ларнинг ўрталарига тўғри келади. «Садои Туркистон» газ.нинг 1914 й. 1 апр. сонида А.Қ. имзоси б-н босилган «Янги масжид ва мактаб» сарлавҳали хабар бўлажак адибнинг матбуотдаги дастлабки чиқиши эди. Орадан кўп ўтмай, унинг «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз» ҳикояси чоп этилади (1914–15). А.Қ. ижодининг дастлабки намуналари бўлган бу асарлар миллатпарварлик, маърифатпарварлик руҳида ёзилган бўлиб, жадидчилик ғоялари б-н суғорилгандир. Муаллиф унда халқнинг забун ҳолатидан куйиб сўзлайди, миллатни уйғонишга даъват этади, фикрлашга чорлайди. А.Қ.нинг «Улоқда» ҳикояси (1916) 20-а. боши ўзбек реалистик адабиётининг энг яхши намунаси ҳисобланади. А.Қ.нинг 1917 й. Окт. тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот б-н боғланган. Унинг 1919–25 й.лар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 ат-рофида. А.Қ.нинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномаси. 20-й.лар ўрталарида ёзилган «Калвак Махзумнинг хотира дафтаридан», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» сатирик ҳикояларида ҳаётдаги, одамлар табиатидаги муайян салбий ҳодисаларни соф мафкуравий нуқтаи назардан туриб, нуқул бирёқлама қоралаш, фош этиш йўлидан бормай, характер ва ҳодисаларни холис туриб, мураккаблиги, зиддиятлари б-н кўрсатишга жазм этади. А.Қ. ўзбек адабиётидаги биринчи роман – «Ўтган кунлар»ни яратди (1919–20). Романдан боблар 1922 й. «Инқилоб» жур.да эълон этилди. 1924–26 й.лари ҳар бир бўлими алоҳида-алоҳида китоб ҳолида босилди. «Ўтган кунлар» яратилган давр ўзбек халқи учун миллатнинг эрки, озодлиги, мустақиллиги, жаҳондаги ўрни масаласи ҳаёт-мамот аҳамиятига молик эди. А.Қ. мамлакатимиз тараққийпарвар зиёлилари сафида туриб она юртнинг, миллатнинг тақдири устида астойдил қайғурди, ўзича нажот йўлини излади. Аввалига у большевикларнинг ёлғон ваъдаларига ишонди, аммо адиб бу ваъдалар қоғозда қолиб кетаётганини, ёвуз мустамлака сиёсати моҳият-эъти-бори б-н ўзгармай қолаётганини, мунофиқона тус олаётганини, эл орасида бузғунчилик, фитна, синфий-мафкуравий адоват авж олдирилиб, биродаркушлик уруши бошланиб кетганлигини, шўрлик халқ бу қонли сиёсатнинг қурбони бўлаётганини ўз кўзи б-н кўрди. Айниқса, Қўқон мухториятининг тор-мор этилиши кўпгина ҳур фикрли зиёлилар қатори А.Қ.нинг қалбини ларзага солди. Адиб «Ўтган кунлар» романи орқали халқнинг миллий онгини уйғотмоқчи бўлди, «тарихимизнинг энг кир, қора кунлари» – юртни мустамлака бало-сига гирифтор этган кейинги «хон замонлари» – 19-а. ўртасидаги мудҳиш тарихий жараёнлар ҳақида сўз очиб, бу аянчли ҳақиқатдан халққа сабоқ бермоқчи бўлди. «Ўтган кунлар» романининг маъно-мундарижа доираси ниҳоятда кенг. Унда хилма-хил инсоний такдирлар, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, оилавий-ишқий муаммолар қаламга олинган. Бироқ улар орасида юртнинг, миллатнинг тақдири, мустақиллиги масаласи алоҳида ажралиб туради. Би-нобарин, эл-юртнинг мустақиллиги, бирлиги масаласи романнинг пафосини ташкил этади. Асарнинг бош қаҳрамонлари Отабек ва Юсуфбек хожилар шу юрт истиқлоли, фаравонлиги, осойишталиги йўлига ҳаётини, жонини тиккан фидойи кишилардир. «Ўтган кунлар» бамисоли улкан ва тиниқ кўзгу, унда ўзбек миллатининг муайян тарихий шароит, вазиятдаги турму-ши, урф-одатлари, руҳий-маънавий дунёси, бўй-басти, қиёфаси кенг кўламда аниқ-равшан гавдалантирилган. «Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек б-н Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат б-н тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек б-н Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни – Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Қодирий ишқий саргузаштлар кўринишида ўлканинг тутқунликка тушишининг бош сабаби жаҳолат, қолоқлик ва ўзаро ички низолардир деган фикрни ғоят усталик б-н айтади. А.Қ. иккинчи йирик асари «Меҳробдан чаён»ни 1928 й. фев.да ёзиб тугатди. Роман 1929 й. Самарқандда босилиб чиқди. Гарчи бу роман мавзуи ҳам 19-а. ҳодисалари – «хон замонлари» давридаги ўзбошимчаликларни кўрсатишга қаратилган бўлсада, унда роман ёзилган давр руҳи кучли. Асарни «Меҳробдан чаён» деб аташ, зиёли уламоларни қахрамон қилиб танлашдан мурод муқаддас даргоҳ – саждагохдан чиққан, ўша даргоҳга номуносиб мунофиқ, қаллоб, тубан кимсаларга, ҳасадгўй, эътиқодсиз кишиларга ишорадир. Романда Анвар б-н Раъно севги саргузашти, қалб назокати шоирона тараннум этилган. Баркамоллик – ақл-заковат, дўстга, севгига садоқат, эрк, адолат йўлидаги шижоат бобида улар афсона, достон қаҳрамонларини эслатадилар. Улар мактаб кўрган, яхши тарбия, чуқур билим олган, Шарқнинг юксак маданияти, гуманистик ғояларини ўзлари учун чин эътиқод, бош мақсад қилиб олган одамлардир. А.Қ.нинг тарихий романлари 20-й.лардаги янги ўзбек адабиёти олдида турган мураккаб ғоявий-бадиий муаммоларнинг жуда кўпини ечиб бериб, адабий тараққиётнинг тезланишига хизмат этди. А.Қ. 30-й.лардаги мураккаб шароитда ҳам ижодни давом эттирди. 1934 й. қишлоқ ҳаётидан «Обид кетмон» қиссасини ёзди. Асардаги Обид образи - ўзбек адабиётидаги ноёб ҳодиса. Уни ўзбек халқининг меҳнат, деҳқончилик маданияти бобидаги етуклиги тимсоли, дейиш мумкин. Ёзувчи бу образ тасвирида ўша даврда одат тусига кирган тор «синфийлик» доирасидан анча четга чиқиб, умуминсоний қалриятларни ардоқлаш йўлидан боради; холис туриб қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш ҳаракатининг бир қанча томонларини ҳаққоний кўрсатди; ички муаммо – зиддиятларни очиб берди. колхоз тузуми охир-оқибатда одамлардаги ташаббусни, шахсий эгалик, манфаатдорлик туйғусини сўндиришлигини айтди. Қодирийнинг мазкур қиссасини ўзбек адабиётидаги биринчи «ишлаб чиқариш» қиссаси, Обидни эса биринчи ишбилармон одам образи дейиш мумкин. А.Қ. асарлари, айниқса, романлари, ўша вақтдан бошлаб жаҳон миқёсида турли тилларга таржима қилиниб келмоқда. А.Қ. зукко тилшунос, забардаст таржимон сифатида ҳам катта ишлар қил-ди. Н.В.Гоголнинг “Уйтаниш” (1935), А.П. Чеховнинг «Олчазор» (1936) асарларини ўзбекчага таржима қилди. Қозонда босилган «Тўла русча-ўзбекча луғат»ни (1934) тузишда иштирок этган. А.Қ.нинг 44 йиллик умри. 20 йиллик ижтимоий ва ижодий фаолият даври кескин курашлар, таъқибу таҳдидлар ичида утди. Ростгўй адиб шўро даври ҳақидаги бадиий асарларида, публицистикасида шўро воқелигига хос зиддиятларни, сиёсатдаги хато ва камчиликларни холис туриб кўрсатишга жазм этди. 1926 й. «Муштум»да босилган «Йиғинди гаплар» ҳажвиясидаги танқидий мулоҳазалари учун «аксилинқилобий ҳаракат қилганлик»да айбланиб қамоққа олинади, турли бўҳтонлар б-н судланади. Судда у мардона туриб ўз шаънини ҳимоя қилади ва оқланади. Аммо 30-й.лар ўрталарига келиб қотоғон кампанияси авжига чиққач, А.Қ. 1937 й. 31 дек. куни ҳибсга олинди. 9 ойлик қамоқдаги сўроқ-тергов, қийноқ, хўрликдан сўнг Чўлпон, Фитрат каби маслакдошлари б-н бирга қатл этилди. Қодирий ҳибсга олингач, асарлари «зарарли» саналиб ўтда ёқилди, кутубхоналардан йўқотилди, уларни ўқиш тақиқланди. Фақат 1991 й.да юртимиз ўз мустақиллигини эълон қилганидан сўнггина А.Қ.га юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатила бошланди. А.Қ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991), «Мустақиллик» ордени б-н тақдирланди (1994). Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилган. Тошкент маданият инс.тига, Тошкентдаги маданият ва истироҳат боғига, катта кўчалардан бирига, республикамиздаги кўплаб маданият муассасаларига унинг номи берилган. «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романлари асосида кинофильмлар (1969, 1996, 1973) ва кўп серияли телефильмлар яратилган.
Умарали Норматов, Баҳодир Каримов.
Download 41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish