Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

 
12.3.19.
“Мактуботи Темурия” 
“Мактуботи Темурия” ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар 
Академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 2278 рақам 
остида сақланаётган, 191 варақли ХУ1 асрда китобат қилинган мактублар 
мажмуасининг номидир.
Эронлик олим Абулҳусайн Навоий мазкур мажмуага Эрон, Туркия, 
Охарбайжон ва Форс ҳукмдорларининг хатларини ҳам қўшиб, 1991 йили 
“Иснод ва мактуботи тарихи Эрон (аз Темур то шоҳ Исмоил” номи билан 
нашр этган. Мазкур тўпламга Амир Темур ва темурийлар (Шоҳруҳ, Султон 
Ҳусайн ва бошқалар)нинг Форс, Озарбайжон, Ироқ ва Туркия ҳукмдорлари 
билан ёзишмалари жамланган. 
Бу ёзишмалар Амир Темур ва темурийларнинг мазкур мамлакатлар 
билан бўлган сиёсий муносабатлари тарихини ўрганишга, хусусан Амир 
Темурнинг 1381-1404 йиллари Эрон, Ироқ, Озарбайжон, Сурия ва Туркия 
устига қилган ҳарбий юришларининг сабоқларини тўғри англашга ёрдам 
беради. 
Мазкур тўплам Ҳайдар ва Эр ўғлининг “Мажмуайи муншаот”, хожа 
Шаҳобиддин Абдулла Марвариднинг “Муншаот”, Фрудунбекнинг 
“Муншаоти Фридунбек” асарларига ҳам асосланган. 
“Мактуботи Темурия” хуросонлик машҳур шайх, Амир Темурнинг 
пирларидан бири Зайниддин Абубакр Тайбодий (1395 йили вафот 
этган0нинг ўз муриди амир Темурга йўллаган бир тарихий мактуби билан 
бошланади. Амир Темур бу мактубни “Темур тузуклари”нинг “Тадбирлар 
ва кенгашлар” деб аталган биринчи мақоласида келтирган. “Тузуклар”да 
келтирилган мазкур мактуб ҳақида, хусусан, мана буларни ўқиймиз: 
“Пирим Зайниддин Абубакр Тайбодий менга ёзмишларким, “Абулмансур 
Темур салтанат юмушларида тўрт ишни қўлласин, яъни 1) кенгаш; 2) 
машваруту маслаҳат; 3) ҳушёрлигу малоҳазакорлик; 4) эҳтиёткорлик. 
Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатнинг барча қилган ишлари ва 
(подшоҳнинг) айтган гаплари хато бўлган. Ундай подшоҳни жоҳил одамга 
қиёслаш мумкин. Унинг сўзлари ва қилмишлари бошга пушаймонлик ва 
надомат келтирган. Шундай экан, салтанатни бошқаришда, машваруту 
маслаҳат ва тадбир билан иш юритгин, токи оқибатда надомат чекиб
пушаймон бўлмагайсан. Яна шуни ҳам билгинким, салтанат ишларининг 
бир қисми сабру тоқат билан бўлгай, яна бир қисми эса билиб-
билмасликка, кўриб-кўрмасликка солиш билан битур. (Хуллас) 
тадбирлардан огоҳ қилингандан кейин шуни ҳам айтиш жоиздурким, 
қатъийлик, сабр-тоқат, чидамлилик, ҳушёрлик, эҳтиёткорлик ва шижоат 
билан барча ишлар амалга оширилгай. Вассалом.”Амир Темур пирининг бу 
ўгитларига умр бўйи, бутун фаолияти давомида амал қилди. “Бу мактуб,-
деб ёзади ҳазрат соҳибқирон,-менга йўл бошловчи янглиғ раҳнамолик 
қилди. У менга салтанат ишларининг тўққиз улушини машварат, тадбир ва 


кенгаш билан, қолган бир улушини эса қилич билан бажо келтирилишини 
англатади”
73

“Тўплам”даги қуйидаги мактублар Амир Темурнинг Эрон(Форс), 
Озарбайжон ва Туркияга нисбатан 1381-1404 йилларда олиб борган 
сиёсатини ва номлари санаб ўтилган мамлакат ҳукмдорларининг Амир 
Темурга қарши ҳарбий иттифоқ тузиш хусусида олиб борган сиёсатини 
тушунишда ёрдам беради: 
Ироқ ҳукмдори Султон Аҳмад жалоир (1382-1410)нинг Форс ҳукмдори 
Музаффарий Шоҳ Шужоъ (1359-1384 йй.)га ёзган мактуби; 
Озарбайжон ҳукмдори Қора Юсуф (1389-1420)нинг Йилдирим Боязид I (1389-
1402) га йўллаган мактуби; 
Йилдирим Боязид I нинг Қора Юсуфга жавоб мактуби; 
Шоҳ Шужонинг биродарзодаси Шоҳ Мансур (1387-1393) нинг Йилдирим 
Боязид I га ёзган хати; 
Йилдирим Боязид 1 нинг Шоҳ Мансурга жавоб мактуби; 
Амир Темур кўрагоннинг Гилон ҳокими Мир Саид Алига мактуби; 
Султони Аъзам Амир Темур кўрагоннинг Саййид Али Киё бузургга (Гилон) 
юборган хати; 
Саййид Али Киё бузургнинг Амир Темурга ёзган жавоб хати; 
Амир Темур кўрагоннинг Бағдод подшоси Султон Аҳмад Жалоирга йўллаган 
мактуби; 
Бағдод подшоси Султон Аҳмад Жалоирнинг ҳазрат Амир Темурга жавоб 
мактуби; 
Амир Темур кўрагоннинг Миср подшосига ёзган мактуби; 
Султон Аҳмад жалоирнинг Йилдирим Боязид 1 номига йўллаган мактуби; 
Йилдирим Боязид 1 нинг Султон Аҳмад Жалоирга юборган жавоб хати
Қора Юсуф қорақўюнлунинг Йилдирим Боязид 1га юборган номаси;
Амир Темурнинг Йилдирим Боязид 1га йўллаган йўллаган биринчи мактуби; 
Султон Йилдирим Боязид 1 нинг Амир Темурга густохона жавоб хати; 
Амир Темурнинг Рум қайсарига ёзган иккинчи мактуби; 
Рум подшоси Йилдирим Боязид 1 нинг Амир Темурга ёзган жавоб хати; 
Амир Темурнинг Рум қайсари Йилдирим Боязид 1га йўллаган учинчи мактуби; 
Йилдирим Боязид 1 нинг Амир Темурга жавоб мактуби
Амир Темурнинг Султон Боязидга йўллаган тўртинчи мактуби; 
Султон Йилдирим Боязид 1 нинг ҳазрат Амир Темурга йўллаган жавоб 
мактуби; 
Амир Темурнинг Йилдирим Боязид 1га сулҳ таклиф қилиб Мароғадан жўнатган 
мактуби; 
Султон Боязиднинг Амир Темурга юборган жавоб хати
74


Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish