Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

12.3.10. Терма ҳужжатлар 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик 
институти кўлёзмалар фондида, Ўзбекистон Республикаси Марказий тарих 
архивида, Бухоро ўлкашунослик музейи ва Абу Али июн Сино номидаги 
Бухоро кутубхонасида сақланаётган ҳужжатлар: фармонлар, ҳумномалар, 
иноятномалар, васиқалар, олди-сотти ҳақидаги ҳужжатлар ва ажримлардан 
иборат бўлиб, улардан О.Д.Чехович 51-тасини танлаб олиб, рус тилига 
таржима қилиб, матни билан кўшиб, 1954 йили “Дркументы к истории 
аграрных отношений в Бухарском ханстве ХУ11 – Х1Х вв.” номи билан 
алоҳида китоб қилиб чоп эттирди.
Китобда келтирилган ҳужжатлар Аштархоний ҳукмдорлардан 
Имомқулихон (1611-1642 йй.) билан Убайдуллахон соний (1702-1711 йй.), 
манғат сулола вакиллари амир Ҳайдар, амир Музаффар ва 
Насруллоларнинг фармонлари, ҳукмномалари ХУ 11 асрда ўтган йирик ер 
ва мулк эгалари бўлмиш Ялангтўшбий, Аллоҳёр девонбеги, Одина 
Муҳаммаджонларга тегишлидир. 
Ҳужжатлар ер-сувни солиқлардан озод қилиш, ерни сотиш, гаровга 
қўйиш - васиқаи жоиз, ерни сотиб олиш ва уни имтиёзли мулкка 
айлантириш –васиқаи мубодила, ерни инъом қилиш – васиқаи бахшиш, 
танҳоҳ, мулкни ижарага бериш – васиқаи ижара, маълумот етказиш – ариза 
ва бошқа масалалар ҳақидадир. Уларнинг ичида алоҳида хирож олинадиган 
ва давлат ерларини мулки хурри холисга айлантириш, яъни солиқлардан 
озод этиш ҳоллари учрайди. 
Бу тўплам мамлакатимизнинг ўша давридаги ижтимоий-иқтисодий 
тарихини ўрганишда муҳим манба вазифасини ўтайди. 
Қуйида мазкур тўпламдан мисоллар келтирамиз. 
12.3.11. У (Худо) ғанийдир! 
Абулғози Имомқули Баҳодирхон сўзимиз! 
Бахтиёр биродарлар, саодатли фарзандлар, зилиқтидор
56
амирлар, 
кифоят асар вазирлар, Самарқанд вилоятининг анъёнлари, арбоблари ва 
56
Зулиқтидор – иқтидор (куч-қудрат) эгаси.


калонтарлари
57
билсинларки, шу кунларда бахтиёр хоқоннинг арзига 
етдиким, амирлар суянчиғи, Ялангтўшбийнинг зикр этилган вилоятнинг 
(Самарқанднинг) туманларида сотиб олган ерлари бор. Шариат 
қоидаларига кўра унинг бир қисмини давлат ҳисобига ўтказганлар, икки 
қисмини эса мулки хурри холисга
58
айлантирган ва бу ҳақда унинг қонуний 
ҳужжати (чеки) бор. Бинобарин, биз мазкур амлокни
59
, юқорида тилга 
олинган ҳужжатларга асосан, унга иноят қилдик. 
Мазкур амлокни унинг мулки хурри холис деб ҳисобласинлар ва ҳеч 
ким унга дахл қилмасин, ундан бирон нарса талаб қилмасин. Моли жиҳот, 
ихрожот
60
ва бошқа олиқ-солиқ талаб қилинмасин.
61

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish