Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


  “МУРАҚҚАЪЙИ МИР АЛИШЕР”



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

 12.3.21. 
“МУРАҚҚАЪЙИ МИР АЛИШЕР” 
““Мураққаъйи 
Мир 
Алишер” 
ёки 
“Мажмуаъйи 
муросилот”(“Мактублар тўплами”) ўз даврининг нуфузли руҳонийлари – 
Абдураҳмон Жомий (1414-1492 йй.), хожа Убайдулла Аҳрор (1404-1492 
йй.), хожа Арорнинг ўғли хожа Муҳаммад Яҳё (1500 йили ўлдирилган), 
хожа Аҳрорнинг сафдоши ва куёви Мир Абдулаввал Нишопурий (1495 
йили вафот этган) ва бошқаларнинг Султон Абу Саид Мирзо (1451-1469 
йй.), Султон Ҳусайн Мирзо ва Алишер Навоийга йўллаган мактубларини 
ўз ичига олади. 
Ушбу тўплам Алишер Навоий томонидан тузилгани учун 
“Мураққаъйи Мир Алишер” ёки “Навоий альбоми” номи билан ҳам 


аталади. Тўплам Х1Х аср йирик зиёлиларидан бири Бухоро қози калони 
Шарийжон Махдум садри Зиё кутубхонасида бўлган ва ундан Алишер 
Навоий номидаги Халқ кутубхонасининг Шарқ қўлёзмалари бўлимига, ва 
ундан кейин – 1943 йили Ўзбекистон Фанлар Академиясининг 
Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондига ўтказилган. У 2178 
тартиб рақами билан сақланмоқда. 
Тўпламда Абдураҳмон Жомийнинг хатлари 334 бўлиб, улар шахсий 
мазмунда бўлиб, кўпчилиги ҳар хил илтимосномалардан иборат. Уларда 
солиқ ва жарималарнинг оғирлиги ва солиқ йиғувчиларнинг зулму 
бедодлиги, Темурийзодаларнинг ўзаро низоси туфайли мамлакат ва халқ 
аҳволининг оғирлашгани, шунингдек, мадраса талабаларига ёрдам бериш 
тўғрисидаги Алишер Навоий, Султон Ҳусайнга илтимосномалардан 
иборат. 
Хожа Аҳрорнинг мактубларига келсак, улар 128та бўлиб, улар 
мазмунан Абдураҳмон Жомий хатларига ўхшашдир. Уларда Мовароуннаҳр 
ва Хуросоннинг ХУ асрнинг II- ярмидаги ижтимоий-сиёсий аҳволи, 
Самарқанд ҳокими Султон Абу Саид Мирзо(1451-1469 йй.) ва Хуросон 
подшоҳи (1469-1506 йй.) ўртасидаги оғир муносабатлар, солиқ ва 
жарималар, хусусан тамға солиғининг оғирлиги ва уни имкони бўлса бекор 
қилиш масалалари кўтарилади. Тинимсиз ҳарбий юришлар ва ўзаро 
урушларнинг пировардида фожеага олиб келишини Темурийларга 
уқдиришга ҳаракат қилинади. Масалан, Хожа Аҳрор Султон Абу Саидга 
йўллаган бир мактубида уни Озарбайжон устига, унинг ҳукмдори Қора 
Юсуф устига қилмоқчи бўлган юришига қарши чиқади. Мактубда, “Ҳаргиз 
аз Марв магузарид” (“Ҳаргиз Марвдан нарига ўтмасинлар”) деб очиқ 
огоҳлантиргани ёзилган. Маълумки, ўша юриш натижаси Султон Абу Саид 
учун фожеа билан тугади. 1469 йилги жангда у ҳалок бўлди.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish